Факт. "Динамо" кетма-кет 7та ўйинда мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
17 сен 2019, 08:48
Суперлиганинг 19-турида Самарқанднинг "Динамо" клуби АГМК меҳмони бўлиб 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа, Даврон Файзиев бошчилигидаги клубнинг мағлубиятли серияси 7та ўйинга етди.

"Динамо" сўнгги бор 21 июнь куни Суперлиганинг 12-тури доирасида ўз майдонида "Локомотив"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Шундан сўнг жамоа хатто бир очко ҳам ололмади.

Навбатдаги ўйинни "Динамо" ўз майдонида "Андижон"га қарши ўтказади.

"Динамо"нинг сўнгги 7та ўйини:

"Динамо" - "Бунёдкор" 1:2
"Бунёдкор" - "Динамо" 4:2
"Локомотив" - "Динамо" 2:0
"Динамо" - "Қўқон-1912" 0:1
"Қизилқум" - "Динамо" 2:1
"Динамо" - "Бухоро" 0:3
АГМК - "Динамо" 3:1

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia