
Фабрегас ва Диего Коста терма жамоа ўйинларига жалб этилмади. Расман улар жароҳатланган ҳисобланган эди. Бунга Серхио Рамос шубҳа билан қараган.
"Серхио билан телефонда суҳбатлашдик. Ҳозир ҳаммаси жойида. Унга Испания ёшлар терма жамоасида ўйнашни бирга бошлаганимизни ва бундан нарсаларни матбуотга гапириш керак эмаслигини айтдим. У хар доимо менга қўнғироқ қилиб, ҳаммасини юзимга гапириши мумкин. Чап оёғимда жароҳат бор эди, агар терма жамоада ўйнаганимда, менда ҳам худди Модричдагидек жароҳат бўлар эди" - дейди Фабрегас.