UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  21 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  10 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14

Европа Суперкубоги. 120 дақиқа давом этган ўйинда "Бавария" зафар қучди! Янгиликлар

Европа Суперкубоги. 120 дақиқа давом этган ўйинда "Бавария" зафар қучди!

Ушбу саҳифа орқали Европа Суперкубоги баҳсининг матнли трансляцияси билан танишишингиз мумкин.

Бавария (Германия) – Севилья (Испания) 2:1

25 сентябрь, 00.00, «Пушкаш Арена»

Голлар:

0:1 – 13, пенальти Окампос, 1:1 – 34 Горетцка, 2:1 – 104 Хави Мартинес.

Бавария – Нойер, Алаба (Боатенг, 112), Люка Эрнандес (Хави Мартинес, 99), Павар, Зюле, Мюллер, Киммих, Гнабри, Горетцка (Дэвис, 99), Сане (Толиссо, 70), Левандовски.

Севилья – Буну, Эскудеро, Кунде, Диего Карлос, Навас, Ракитич (Оливер Торрес, 56), Жордан (Васкес, 94), Сусо (Гудель, 73), Фернандо, Окампос, де Йонг (Эн-Несири, 56).

Огоҳлантиришлар:

Алаба (12), Жордан (45), Кунде (55), Фернандо (70), Люка Эрнандес (90), Эскудеро (119).

Ўйин тугади! "Баврия" суперкубок соҳиби. Немис гранди ўз тарихида 2-бор ушбу совринни боши узра баланд кўтаради. Мюнхен клуби мухлисларини табриклаймиз!

ОООООО! Левандовски бирга-бир вазиятда тўпни голкипернинг устида ошириб дарвозага ташламоқчи эди. Ижрода хатога йўл қўйди.

120. Бўлига бир дақиқа қўшилди.

119. Қарши ҳужумга қочиб кетаётган Мюллерни тўхтатиб қолган Эскудеро сариқ карточка билан жазоланди.

115. Жарима майдони чизиғи устида Мюллердан тўпни қабул қилган Левандовски дарвозага тепди. Ноаниқ.

Ўзгариш: Давид Алаба ўрнига ўйинни Жером Боатенг давом эттиради.

112. Қарши ҳужумга қочаётган Левандовскини  Диего Карлос қўполлик билан тўхтатди. Немисларда қулай стандарт.

108. Киммихга нисбатан Неманья Гудель қўпол ўйнади.

Илк хавфли вазият яна "Севилья"да Навас юқоридан чап қанотга тўп узатди, Эскудеронинг зарбаси ноаниқ.

106. Қўшимча бўлимларнинг иккинчиси старт олди.

Қўшимча таймларнинг биринчиси якунланди.

105. Бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

104. Голллллллл! Киммих тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Қайтган тўпга Алаба зарба йўллади. Дарвозабон яна сейв кўрсатди ва Хави Мартинес тўпни боши билан дарвозага киритди - 2:1.

103. "Бавария" футболчиларида корнер.

99. Ўзгаришлар: Хави Мартинес ва Альфонсо Дэвис майдонга тушди. Эрнандес ва Горетцка ўйиннинг қолган қисмини заҳира ўриндиғидан кузатишади.

94. Ўзгариш: Жордан ўрнини аргентиналик Франко Васкес эгаллади.

93. "Бавария"да стандарт. Тўп олдида Алаба ва Киммих. Австриялик футболчининг зарбаси ноаниқ.

92. Бўлимдаги дастлабки хавфли ҳужумларни "Севилья" юзага келтирди. Испанларни голдан дарвоза тўсини қутқариб қолди. 

91. Биринчи экстра-таймга старт берилди. Бўлимни "Бавария" футболчилари бошлаб беришди.

Учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунланди. Қўшимча таймлар гувоҳига айланамиз.

90+1. Мюллер ажойиб ҳужумни гол билан якунлаши мумкин эди, аммо немис тшпга улгурмади.

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Лукас Окампос "Бавария"нинг 4-5 футболчисини алдаб олдинга ўтаётган вазиятда йиқитилди. Лукас Эрнандесга сариқ.

87. Уххххх! Сал қолди. "Севилья" қарши ҳужумга ўтди. Хесус Навас Эн-Несерини дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Ҳужумчининг зарбасидан кейин Нойер ажойиб сейв кўрсатди.

85. Катта эҳтимол билан қўшимча таймларга мурожаат қилинса керак.

78. Томас Мюллернинг узоқдан йўлланган хавфли зарбасини Буну бартараф қилди.

76. Гнабри ва Левандовски иштирокидаги ажойиб ҳужум голга айланишига андалусияликлар ҳимоячиси қарши чиқиди, бурчак зарбаси.

73. Сусонинг ўрнига Неманья Гудель майдонга тушди.

Ўзгариш: Лерой Саненинг ўрнини Толиссо эгаллайди.

70. Санени қўполлик билан тўхтатиб қолган Фернандо огоҳлантирилди.

65. Жарима майдони чизиғининг ёнгинасида Мюллерга нисбатан қўпол ўйналди. Қоидабузар ролида Кунде.

63. Сане тўпни дарвозага киритди, аммо олдинроқ қоида бузилгани туфайли гол ҳисобга олинмади.

61. "Бавария"да стандарт! Навас Эрнандесга нисбатан қоидани бузди.

59. Гнабри ва Сане қулай вазиятдан фойдалана билишмади.

56. Де Йонн заҳирага олинди. Унинг ўрнини Юсеф Эн-Несири тўлдирди. Ракитич эса ўз ўрнини Оливер Торресга бўшатиб берди.

52. Йўқ, Роберт ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани туфайли гол бекор қилинди. 

51. Гол! "Бавария"дан қойилмақом комбинация ва гол! Роберт Левандовски ҳисобда немисларни олдинга олиб чиқди - 2:1.

46. Иккинчи тайм старт олди. Бўлимни андалусияликлар бошлаб беришди.

Учрашувни бошқариб бораётган Энтони Тейлор биринчи бўлимга якун ясовчи ҳуштагини чалди. Танаффус!

45+1. "Севилья" ярим ҳимоячиси Жордан сариқ карточка билан жазоланди.

45. Уярашувга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Павар ҳужумда Окампосга нисбатан қўпол ўйнади. Ўйин давом этади.

35. "Севилья"дан гол! Йўқ, Нойер дарвозасини ишғол қилган де Йонг ўйиндан ташқари ҳолатда экан. Ҳисоб ўзгармади.

34. Гол! "Бавария" ўйинда ҳисобни тенглаштирди. Мюллер Левандовскини жуда қулай вазиятга чиқарди. Аммо польяк орқароқда турган Горетцкага тўпни оширди. Леон эса вазиятни голга айлантирди.

30. Левандовски бирга-бир вазиятда тўпни дарвозабонга совға қилди. Форвардга испан ҳимоячилари ҳалақит қилишди.

28. Горетцка билан тўқнашиб кетган Фернандо майдонда ётибди.

22. Уххх! Жарима майдонидаги Роберт Мюллерга тўпни оширди, Томас жуда қулай вазиятдан фойдалана билмади. Аниқроғи, тўп Кундега тегиб майдондан чиқиб кетди.

20. Киммих тўпни жарима майдонига юқорилатиб оширди. Зюленинг бош билан амалга оширган узатмаси рақибга тегиб майдонни тарк этди, корнер.

19. "Бавария"да қулай стандарт. Ракитич Левандовскига нисбатан қоидани бузди.

13. Гол! Лукас Окампос пенальтидан унумли фойдаланди!

12. Алабага сариқ.

11. Пенальти! Сусо жарима майдони ичидаги де Йонгга тўпни узатди. Нидерландиялик футболчи тўпни боши билан Ракитичга ташлаб берди. Хорватга нисбатан Алаба қўпол ўйнади!

5. "Севилья"да стандарт вазият. Ҳимояга ёрдамга етиб келган Серж Гнабри Жорданга нисбатан қоидани бузди.
1. Учрашувни "Бавария" футболчилари бошлаб беришди, кетдик!

- Футболчилар майдонда саф тортишди. Бугунги сардорлар - Хесус Навас ҳамда Нойер.

- Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика