UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  0 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  1 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  23 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0

Европада ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташлаш маросими қачон ўтиши маълум Янгиликлар

Европада ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташлаш маросими қачон ўтиши маълум

Маросим 7 декабрь куни Цюрихда бўлиб ўтади.

Саралаш баҳслари орқали УЕФАга аъзо 55 мамлакатдан Қатарга йўл оладиган 13 та терма жамоанинг номи аниқланади.

Иштирокчилар 10 та гуруҳга тақсимланади. Уларнинг ярмида бешта, қолганларида эса олтитадан терма жамоа бўлади. Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри мундиал финал босқичига йўл олади. 2-ўринни олган ўнта терма жамоа эса плей-оффда қатнашади ва уларга аввалроқ Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлган Миллатлар Лигасининг энг яхши икки жамоаси қўшилади.

Аввалроқ, Европа қитъасида ЖЧ-2022 саралаш баҳслари 2021 йил 24 мартидан 16 ноябригача бўлиб ўтиши режалаштирилгани хабар қилинганди. Бундан ташқари, қўшимча ўринлар учун плей-офф ўйинлари 2022 йилнинг март ойида ўтиши кутилмоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика