UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  19 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  3 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  8 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  5 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  29 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Европа Суперлигаси. Бу нима ўзи? Янгиликлар

Европа Суперлигаси. Бу нима ўзи?

Кечадан бошлаб Европа футболида катта тўнтарилиш бошланди. Бир қатор топ клублар Суперлига тузишга қарор қилишди.


Европа Суперлигаси бу нима ўзи?

18 апрель, якшанба куни Европанинг 12та клуби янги мусобақага асос солинганини эълон қилинди. Суперлигада 20та клуб иштирок этади (15та доимий иштирокчи ва 5та ўзгарувчи клублар). Европа Суперлигаси худди Европа Чемпионлар лигасига ўхшаш мусобақа бўлади.

Қайси клублар аъзо?

"Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм", "Барселона", "Реал", "Атлетико", "Интер", "Милан" ва "Ювентус".

Уларни қандай жазо кутмоқда?

УЕФА уларни барча мусобақалардан четлатмоқчи (ҳатто миллий чемпионатлардан ҳам), футболчиларни миллий терма жамоаларда ўйнашга тақиқ қўймоқчи ва 50 миллиард евро даъво қилмоқчи. Аммо катта эҳтимол клублар ўз миллий чемпионатларида ўйнашда давом этишади. Ҳар ҳолда Суперлига ташкилотчиларининг режаси шундай.

Турнир формати қандай бўлади?

Иккита гуруҳ, ҳар бирида 10тадан клуб. Ҳар бир клуб рақиб билан уй-сафар тизимида ўйнайди. Гуруҳлардан учтадан клуб чиқади. Тўртинчи ва бешинчи ўрин соҳиблари плей-офф баҳсларида иштирок этишади. Чорак ва ярим финал баҳслари уй-сафар тизимида ўтади. Финал май ойи охирида нейтрал майдонда ўтказилади.

Клублар қанча пул топишади?

15та асосчи клубларга жами 3,5 миллиард евро берилади. Мусобақа ташкил этилганидан кейин дастлабки йилларда 10 миллиард еврони миллий чемпионат ва клублар ўртасида тақсимлаш кўзда тутилмоқда.

Раҳбарлар ким?

Лига президенти - Флорентино Перес ("Реал Мадрид"). Унинг иккита ўринбосари бор: Жоэль Глэйзер ("Манчестер Юнайтед") ва Андреа Аньелли ("Ювентус"). Аньелли дарҳол Европа клублар Ассоциациялари раҳбариятидан чиқди.

Кимлар қарши?

Европа клублар Ассоциациялари (Аньелли бошқариб келган ташкилот) ва ФИФА Суперлигага қарши баёнот беришди. УЕФА, АПЛ, Ла Лига, А Серия, Бундеслига ва Лига 1 топ чемпионатлари Суперлигага жуда қаттиқ қаршилик қилмоқда.
 




Live. Европа Суперлигаси. Мусобақа борасидаги барча хабарлар битта саҳифада        

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика