UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  7 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  12

Европа Суперлигаси. Бу нима ўзи? Янгиликлар

Европа Суперлигаси. Бу нима ўзи?

Кечадан бошлаб Европа футболида катта тўнтарилиш бошланди. Бир қатор топ клублар Суперлига тузишга қарор қилишди.


Европа Суперлигаси бу нима ўзи?

18 апрель, якшанба куни Европанинг 12та клуби янги мусобақага асос солинганини эълон қилинди. Суперлигада 20та клуб иштирок этади (15та доимий иштирокчи ва 5та ўзгарувчи клублар). Европа Суперлигаси худди Европа Чемпионлар лигасига ўхшаш мусобақа бўлади.

Қайси клублар аъзо?

"Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм", "Барселона", "Реал", "Атлетико", "Интер", "Милан" ва "Ювентус".

Уларни қандай жазо кутмоқда?

УЕФА уларни барча мусобақалардан четлатмоқчи (ҳатто миллий чемпионатлардан ҳам), футболчиларни миллий терма жамоаларда ўйнашга тақиқ қўймоқчи ва 50 миллиард евро даъво қилмоқчи. Аммо катта эҳтимол клублар ўз миллий чемпионатларида ўйнашда давом этишади. Ҳар ҳолда Суперлига ташкилотчиларининг режаси шундай.

Турнир формати қандай бўлади?

Иккита гуруҳ, ҳар бирида 10тадан клуб. Ҳар бир клуб рақиб билан уй-сафар тизимида ўйнайди. Гуруҳлардан учтадан клуб чиқади. Тўртинчи ва бешинчи ўрин соҳиблари плей-офф баҳсларида иштирок этишади. Чорак ва ярим финал баҳслари уй-сафар тизимида ўтади. Финал май ойи охирида нейтрал майдонда ўтказилади.

Клублар қанча пул топишади?

15та асосчи клубларга жами 3,5 миллиард евро берилади. Мусобақа ташкил этилганидан кейин дастлабки йилларда 10 миллиард еврони миллий чемпионат ва клублар ўртасида тақсимлаш кўзда тутилмоқда.

Раҳбарлар ким?

Лига президенти - Флорентино Перес ("Реал Мадрид"). Унинг иккита ўринбосари бор: Жоэль Глэйзер ("Манчестер Юнайтед") ва Андреа Аньелли ("Ювентус"). Аньелли дарҳол Европа клублар Ассоциациялари раҳбариятидан чиқди.

Кимлар қарши?

Европа клублар Ассоциациялари (Аньелли бошқариб келган ташкилот) ва ФИФА Суперлигага қарши баёнот беришди. УЕФА, АПЛ, Ла Лига, А Серия, Бундеслига ва Лига 1 топ чемпионатлари Суперлигага жуда қаттиқ қаршилик қилмоқда.
 




Live. Европа Суперлигаси. Мусобақа борасидаги барча хабарлар битта саҳифада        

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика