UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  2 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Европа лигасининг финали учун чипталар март ойида сотувга чиқарилади Янгиликлар

Европа лигасининг финали учун чипталар март ойида сотувга чиқарилади

УЕФА расмий сайти 2019 йилнинг 29 май санасида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа лигасининг финали учун чиқариладиган чипталарнинг сотуви қайси санада йўлга қўйилишини эълон қилди.

Маълум бўлишича, чипталар март ойининг 7 санасидан 21 санасигача бўлган муддатда фақат ташкилотнинг расмий сайти орқали сотилади.

Ҳал қилувчи баҳс учун жами 64 минг дона чипта чиқарилиши режалаштирилган. Чипталарнинг 37 мингтаси турли давлатлардаги нейтрал томошабинлар учун мўлжалланган. Финалга чиққан жамоаларнинг мухлисларига ажратиладиган чипталарнинг сони эса кейинроқ маълум бўлади.

Агар чипталарга бўлган талаб кутилганидан кўпроқ бўлса, унда УЕФА ютуқли ўйинлар кўринишида уларни мухлисларга тақдим қилади. Лотореялар учун ариза қабул қилиш муддати эса чекланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Европа лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтадиган Бокудаги “Олимпийский” стадиони ўз бағрига 70 мингга яқин томошабинни сиғдира олади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика