Европа лигасида тур футболчиси аниқланди
16 сен 2022 21:03
Янгиликлар
Европа лигасида тур футболчиси аниқланди
Пайшанба куни Европа лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мухлислар ушбу турнинг энг яхши футболчисини аниқлашди.
"Фрайбург" ҳужумчиси Михаэль Грегорич ўтказилган сўровномада энг кўп овоз тўплади. У “Олимпиакос” дарвозасига иккита гол урди. Германия клуби грекларни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
"Митьюлланд" футболчиси Эвандер, "Унион"дан Тедди Теума ва "Фейеноорд"дан Алиризо Жаҳонбахш ҳам кун футболчиси бўлишга даъвогарлик қилишди.
28 ёшли Грегорич ўтган ёзда "Шальке"дан "Фрайбург"га эркин агент сифатида ўтганди Жорий мавсумда у тўққизта ўйинда бешта гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар