UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  10 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Европа лигаси. Пенальтидан гол урилмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" 1/8 финалга чиқди Янгиликлар

Европа лигаси. Пенальтидан гол урилмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" 1/8 финалга чиқди

Европа лигасининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Реал Сосьедад" жамоалари иштирокидаги учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед Англия – Реал Сосьедад Испания 0:0

"Олд Траффорд"

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Байи, Уан-Биссака (Уильямс, 46), Теллес, Линделеф, Фред (Туанзебе, 46), Бруну Фернандеш (Рэшфорд, 46), Матич, Джеймс (Диалло, 59), Марсьяль, Гринвуд (Шортайр, 76).

Реал Сосьедад – Ремиро, Муньос, Горосабель (Баутиста, 46), Саньян, Субельдия, Гевара (Гуриди, 72), Мерино, Янузай (Меркеланс, 66), Субименди, Ойарсабаль (Барренечеа, 46), Исак (Порту, 46).

Огоҳлантириш: Фред (40), Уильямс (49), Линдельоф (65).

Дастлабки учрашув: 4:0

Манчестер Юнайтед

Лига Европы. Плей-офф . 1/16-тур

26/02/2021, 01:00

0
:
0
Тугади

Реал Сосьедад

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

45'
90'
40'  Фред
46'  Аарон Уан-Биссака (Брэндон Уильямс)
46'  Бруну Фернандеш (Маркус Рэшфорд)
46'  Фред (Аксель Туанзебе)
49'  Брэндон Уильямс
59'  Дэниел Джеймс (Амад Диало)
65'  Виктор Линделеф
76'  Мэйсон Гринвуд (Шола Шоретире)
13'  Микель Ойарсабаль
46'  Микель Ойарсабаль (Андер Барренечеа)
46'  Александер Исак (Кристиан Порту)
46'  Андони Горосабель (Хон Баутиста)
65'  Аднан Янузай (Мартин Меркеланс)
72'  Андер Гевара (Хон Гуриди)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" 1/8 финал босқичига чиқди.

90+4. Чап қанотдан узатилган тўпни Хендерсон ушлаб олди.

Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Матич бу сафар ўнг қанотдан тўпни Марсьяль томон оширди. Ҳимоячилар яна бир бор тўпни бурчакка чиқариб юборишди.

85. ЗАРБААААА!! Меркеланс учрашувда "Сосьедад"нинг илк аниқ зарбасини йўллади. Таббийки Хендерсондан илк сейв)

83. Меринонинг қанотдан оширган тўпини Туанзебе қайтариб юборди.

77. Мерино ҳужумга ўтди. Ҳимоячилар яна ўз ўрнида.

75. Линдельоф кетма-кет икки вазиятда рақиблари ҳужумини қайтарди.

71. Ўйин тенг курашлар остида кечяпти. Аммо манкунианликлар кўпроқ вазият яратишмоқда.

68. ЗАРБАААА!! Марсьялнинг зарбаси ноаниқ кетди.

65. Тўғри, ВАР орқали текширилганда Линдельоф тахминан 2 метр баландликка сакраб рақибига зарба бериб юборгани кўринди. Гол ҳисобга олинмади.

63. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!! Теллеснинг тўп оширишидан кейин Туанзебе боши билан берган зарбаси орқали ҳисобни очди!

62. "Юнайтед"да хавфли вазият. Матич қанотдан ёриб кирди ва Марсьяль томон тўпни оширди. Ҳимоячилар вазиятни қийинчилик билан бартараф қилишди.

58. Манкунианликлар ўйин ташаббусини қўлга олган.

56. ЗАРБАААА!! Гринвуд рейд уюштирди ва қанотдан ёриб кириб, ўткир бурчакдан зарба берди. Тўп тўрни титратди. Аммо гол бўлмади.

55. Айни дамгача аниқ зарбалар бўйича устунлик манкунианликлар томонида: 4-0.

51. Брендон Уильямснинг зарбасини Ремиро қайтариб юборди.

48. ЗАРБААААААА!! Рэшфорднинг жаримадан тепган тўпи айланма траектория ҳосил қилди. Дарвозабон Ремиро адашди. Тўп эса дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

40. Фред огоҳлантирилди. "Сосьедад"да стандарт.

36. ЗАРБААААААА!! Брунунинг супер тўп узатишидан кейин Жеймс боши билан зарба берди. Ремиродан супер сейв!

35. Исакнинг қанотдан оширган тўпини Хендерсон ушлаб олди.

32. УХХХХХХ!! Исак Хендерсон билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди. Байи эса бироз хавфли ҳаракат қилиб, тўпни олиб қўйди

27. Ойарсабаль Марсьялни йиқитгани учун хуштак чалинди. МЮда стандарт вазият.

24. ЗАРБААААА!!! Ремиронинг олдинга чиқиб кетганини кўрган Бруну зарба берди. Дарвоза тўсини "Сосьедад"ни голдан сақлаб қолди.

22. ЗАРБААААА!! Фреднинг кучли зарбасини Ремиро қайтариб юборди.

19. Меҳмонларда хавфли вазият. Аммо манкунианликлар ҳимояда яхши ўйнашгани сабабли вазият йўққа чиқарилди.

15. ЛИНДЕЛЬОФФФФФФФФ!!! Викторрррррр жамоасини яққол голдан сақлаб қолди. Қанотдан оширилган тўпни Виктор бурчакка чиқариб юборди. Жуда ва жуда нозик вазият бўлганди.

13. ЙЎЎЎЎЎҚҚҚҚҚ!!! Ойарсабаль "девятка"ни пойламоқчи эди. Адашди меҳмонлар сардори...

12. ПЕНАЛЬТИИИИИ!! Жеймс Альгуасилни йиқитди!!! МЮ пости томон пенальти тепилади!

10. Кичик устунлик манкунианликлар томонида.

5. "Сосьедад" бурчак зарбасига эга бўлди. Янузайнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

3. Марсьялнинг зарбаси рақибига тегиб майдонга қайтди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Бугун ушбу стадионда "Манчестер Юнайтед" Европа лигасининг 1/16 финали доирасида "Реал Сосьедад"га қарши жавоб ўйинини ўтказади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика