UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  0 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  0 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:03U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам (матнли трансляция)  36 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  13 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  28 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6

Европа лигаси. Фернандешнинг голи "Манчестер Юнайтед"ни ярим финалга олиб чиқди Янгиликлар

Европа лигаси. Фернандешнинг голи "Манчестер Юнайтед"ни ярим финалга олиб чиқди

Европа лигасининг 1/4 финали доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Копенгаген" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед Англия – Копенгаген Дания 1:0

"РейнЭнергиШтадион"

Гол: Фернандеш (95).

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Байи (Линделеф, 71), Уан-Биссака, Магуайр, Уильямс, Погба, Бруну Фернандеш, Фред (Матич, 70), Марсьяль (Мактомини, 120), Гринвуд (Мата, 90), Рэшфорд (Лингард, 112).

Копенгаген – Юнссон, Бойлесен (Бенгтссон, 15), Нельссон, Варела (Бартолец, 105), Бьелланд, Пеп Мас (Овьедо, 58), Стаге (Мудражия, 105), Зека, Фальк, Винд, Дарамю (Кауфманн, 57).

Огоҳлантириш: Магуайр (62), Байи (64), Кауфманн (75), Стаге (77).

Манчестер Юнайтед

Лига Европы. Плей-офф . 1/4-тур

11/08/2020, 00:00

0
:
1
Finished AET

ФК Копенгаген

Стадион: RheinEnergieSTADION, 0 томошабин

Бош ҳакам: Clement Turpin

45'
90'
120'
45'  Мэйсон Гринвуд
61'  Харри Магуайр
63'  Эрик Байи
70'  Фред (Неманья Матич)
70'  Эрик Байи (Виктор Линделеф)
91'  Мэйсон Гринвуд (Хуан Мата)
95'  Бруну Фернандеш
113'  Маркус Рэшфорд (Джесси Лингард)
120'  Антони Марсьяль (Скотт Мактоминей)
15'  Николай Бойлесен (Пьерр Бенгтссон)
57'  Мохаммед Дарами (Миккель Кауфманн)
57'  Пеп Биль (Брайан Овьедо)
75'  Миккель Кауфманн
77'  Йенс Стаге
105'  Гильермо Варела (Карло Бартолец)
105'  Йенс Стаге (Роберт Мудразия)
105'  Зека
111'  Расмус Фальк (Уильям Бовинг)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. МЮ барча статистикаларда рақибидан устун бўлган, бироқ ўйин жараёни жуда секин кечган учрашувда рақибини пенальти орқали мағлуб этди. Ярим финалда жамоага "Вулверхэмптон" ёки "Севилья" рақиблик қилиши мумкин.

1 дақиқа қўшиб берилди.

120. МЮнинг мухлислари бугунги ўйин жараёнидан мамнун эмаслиги аниқ. Умуман олганда рақиб ҳимоявий ўйин кўрсатди. Буни ҳам тўғри тушуниш керак.

119. УХХХ!! "Копенгаген" жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Лингард тўпни эгаллаб олиб, рақиб жарима майдончаси ёнига келганида Овьедо тўпни олиб қўйди. 

118. Матич ўз жарима майдончаси ёнида рақибини йиқитди. Хавфли жарима зарбаси.

116. Мата МЮнинг ўйинини ўзгартириб юборди. Энди барча ҳужумлар у орқали ташкил қилинмоқда. Погба ва Бруну бироз орқароқда ўйнамоқда.

114. Линдельоф бугун кўп марта тўпни олдириб қўйиб, "қовун тушуряпти". Ёзнинг иссиқ кунларида тарвуз ҳам яхши кетади)

112. Уильямс ўз жарима майдончаси ичида йиқитилди ва фол белгиланди. Бу паллада МЮнинг GOAT футболчиси Лингард ўйинга қўшилди.

110. Биласизми нима бўлди? Магуайрнинг пасидан кейин Линдельоф тўпни тўхтатишда қўлини ҳам ишлатиб юборди. Агарда бу жарима майдончаси ичида бўлганида ВАР буни кўриб чиқиб, пенальти берарди.

107. Бенгтсон аввалига бурчакдан, кейинчалик ундан қайтган тўпни МЮ жарима майдончаси томон ташлади. Магуайр икки ҳолатда ҳам тўпни қайтариб юборди.

106. Қадрли мухлислар, тўртинчи бўлим бошланди!

- 105 дақиқадаги статистикага қарасак, МЮ 14, "Копенгаген" эса атиги 1 марта аниқ зарба йўллаган экан.

Учинчи бўлим якунланди.

105+3. Нималар бўляптииииии!!! Юнсссоннннн!!! Иккинчи шедевр!!! Матанинг яқин масофадан йўллаган зарбасини ҳам қайтарди!!

105+3. ЮНССОООННН!!! Шедеееееврррррр!!! Бруну Фернандешнинг зарбасини швециялик посбон чиройли тарзда қайтарди.

Учинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

105. Яна бир ажойиб имконият кўкка совурилди. Фернандеш қулай нуқтадан тўпни Матага оширди. Хуан унчалик яхши нуқтада эмасди ва рақиблари ундан тўпни олиб қўйди.

103. МЮда яна бир имконият. Матичнинг қанотдан оширган тўпига Мата ноаниқ зарба йўллади.

102. Кауфманнга узатилган тўпни Линделеф олиб қўйди.

100. Рэшфорд рақиб посбони бил бирга бир ҳолатга чиқиб бориб, унинг юзини пойлади ва гол ура олмади. Ҳакам оффсайд бўлса-да, хуштак чалмаганди.

99. Марсьялдан ажойиб техник дриблинглар. У 3 рақибини, бир дарвозабонни алдаб ташлади ва тўпни Матага оширди. Хуан ноқулай позициядан зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди.

97. Фернандешнинг чиройли тўп узатмаси Рэшфорддан ўтиб кетиб, Юнссон қўлларига бориб тушди. 

95. ГООООООЛЛЛЛЛЛ!! Фернандеш пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди!! Гол кўрдик ниҳоят!

94. ПЕНАЛЬТИИИИИ!! Марсьяль йиқитилди!! Ниҳоят учрашувда ҳисоб очилиши мумкин!

92. ЗАРБААА!! Марсьялнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Юнссон қайтарди.

90. Учинчи бўлим бошланди)

- Ким пенальтилар сериясини кўришни истамоқда? Бу 50га 50 вазият.

- Сульшер ўйинда бурилиш ясаш учун Гринвудни олиб ташлаб, ўрнини Мата билан тўлдирди.

- Жамоалар экстра таймларни бошлашга шай туришибди. Биз билмагандик, биз кутмагандик)

Асосий вақт ҳам якунланди. Энди 30 дақиқалик қўшимча бўлимларни томоша қиламиз.

90+3. Стагенинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

90+1. МАРСЬЯЛЬ!!! Икки рақибини алдаб ўтди. Учинчисини ҳам алдаганида рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борарди.

3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Наҳотки, қўшимча бўлимларни ҳам кўрамиз...

86. "Копенгаген"да яна бир вазият. Фальк МЮ жарима майдончаси ёнида Погбани алдаб ўтиб, Винд томон тўпни узатди. Винднинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

84. ЗАРБААААА!!! ЮНССОНННН!!! Марсьялнинг зарбасини ажойиб тарзда қайтарди Юнссон!!

83. Рэшфорд узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Ноаниқ.

81. УХХХХХХ!! Уильямс ўз жарима майдончаси ичида рақибини йиқитгандек кўринди. Ҳакам пенальти йўқлигини айтди. Умуман олганда Вареланинг ўзи йиқилгандек кўринди.

78. Рэшфорд тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Стаге уни тўхтатди ва сариқ карточка ишлаб олди.

76. Погба ҳужумда қоидани бузди. Тўп "Копенгаген"га олиб берилди.

74. Овьедонинг навбатдаги зарбаси ҳам Ван-Биссакага тегиб, аутга чиқиб кетди. Рэшфорд эса жароҳат олиб, майдонда ётибди.

70. МЮ босимни оширган. Лекин зарбагача иш етиб бормаяпти.

68. ЗАРБАААА!! Юнссон аввалига Фернандешнинг кейинчалик Погбанинг кучли зарбаларини қайтарди.

66. ЗАРБААААА!! Ҳисоб очилиши мумкин эди. Деярли гол деб ўйлагандик. Дарвозабон ҳам жойини эгаллай олмаганди. Винднинг зарбаси Ван-Биссакага тегиб қайтди.

64. Байи огоҳлантирилди. 2 дақиқа олдин Магуайр ҳам сариқ олганди. МЮнинг икки марказий ҳимоячилари энди эхтиёт бўлиб ўйнаши керак бўлади.

63. ЗАРБАААААААААААА!! Фернандеш кутилмаганда  25 метрлардан рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Креатив ғоя гол бўлишига дарвоза тўсини йўл қўймади.

61. УХХХХХХХХ!!! "Копенгаген" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Винд жуда қулай нуқтадан Ромеро дарвозаси томон зарба йўллади. Тўп унинг оёғига мос тушмади, шу боисдан аргентиналик посбон тўпни ушлаб олишда қийналмади.

57. ГОЛ! ЙЎҚ!! Гринвуднинг кучли зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди. Рэшфорд қайтган тўпга зарба бериб гол урди. Маркус оффсайдда қолиб кетганди.

55. МЮнинг узоқ муддат давом этган ҳужумини Фред зарбаси билан якунлади. Зарба мукаммал чиқмад ва дарвозабон ҳам қийналмади.

53. "Копенгаген" жарима майдончаси ёнида МЮ футболчилари прессингга зўр беришган. Бироқ данияликлар ҳам ҳадеганда тўпни олдириб қўйишмаяпти.

49. Погбанинг бу сафарги зарбаси умуман ўхшамади.

48. Йўқ, жаримадан оширилган тўпни Погба қайтариб юборди. Қайтган тўпга берилган зарба трибуна томон кетди.

47. Байи тўп учун курашда яна бир бор қоидани бузди. "Копенгаген"да жарима зарбаси.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга қайтишди.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб ўйиннинг темпига жуда мос. Вазиятлар кам, зарбалар кам. Иккинчи бўлимда томонлар юқори темпда ўйнашини истаб қоламиз.

45+1. Гринвуд гол урганди. Лекин бу паллада ҳакамлар оффсайд сабабли голни инобатга олишмади.

45. Бош ҳакам биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди.

43. Марсяль рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Бош ҳакам пенальти йўқлигини айтди.

39. Балки иккинчи бўлим яхшироқ темпни кўрармиз-а...

36. УХХХХХ!! Вареланинг ўнг қанотдан оширган тўпига Дарами зарба берди. Тўп Байига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

33. Гринвуднинг кучли зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

30. УХХХХХ!! Рэшфорд жарима майдончаси ёнидан ҳаволатиб тўпни Марсьяль томон узатди. Франциялик тўпга етиб борганида балки гол уриши ҳам мумкин эди.

29. Йўқ, Бруну Фернандешнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

27. "Юнайтед"да жарима зарбасидан гол уриш учун жуда қулай нуқта! 

25. Томонларга сув ичиб олишлари учун вақт берилди.

23. "Юнайтед" ҳозирча юқори темп намойиш қила олмаяпти.

21. Бош ҳакамдан кулгили ҳаракат. Аввалига у пенальти нуқтасини кўрсатди. Тўғри бу ерда оффсайд бор эди. Бироқ ҳеч ким пенальтига реакция қилмади. Бу вазиятда Магуайр оффсайдда қолиб кетганди.

20. Энди Ван-Биссака хатога йўл қўйиши мумкин эди. Унинг паси рақибига тегиб, тўп Ромеро томонга кетиб қолди.

17. ЗАРБАААААА!! Винднинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Погба қайтариб юборди. Жуда хавфли зарба бўлганди. Фред эса бу паллада ўз жарима майдончаси ёнида тўпни рақибларига топшириб қўйганди.

15. Учрашувдаги илк ўзгариш. Мажбурий. Бойлессен жароҳат олди ва унинг ўрнини Бенгтсон эгаллади.

13. ЗАРБАААААААА!! Дарамю ҳисобни очишга яқин келганди. Нимадир бўлди. Ёки Байи ёки Ромеро тўпни қайтарди.

10. УХХХХ!! Учрашувдаги илк голга тортадиган вазият манкунианликлар томонидан юзага келтирилди. Гринвуднинг боши билан йўллаган зарбасини Юнссон ушлаб олди.

9. Рэшфорд бу сафар жарима зарбасидан рақиб постини нишонга олди. Бироз ноаниқ.

7. Бурчакдан узатилган тўпга Магуайр боши билан зарба йўллади. Лекин у бу паллада ҳужумда фол ишлатгани учун жарима зарбаси белгиланди.

6. Фред ҳужумдаги Рэшфордга чиройли пас берганди. Бироқ Маркусда пас ошириш учун вариант бўлмади ва тўп рақибларга насиб қилди.

4. Гринвуд ҳужумга ўтганди. Уни рақиблари тўхтатди.

2. "Манчестер Юнайтед" мухлисларига савол. Гугл ва Яндексга кирмасдан Гильерме Варела ҳақида эслай оласизми?

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бошланишга шай бўлиб турган учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Эътиборингизни Германиядаги "РейнЭнергиШтадион"га қаратамиз. Ушбу стадионда бугун "Манчестер Юнайтед" жамоаси Европа лигаси ярим финалига чиқиш йўлида "Копенгаген"га қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика