


Франциялик форвард "Валенсия"га қарши баҳсда (3:1) дубль қайд этиб, "Арсенал"нинг ғалабасини таъминлади. Льяказеттдан ташқари Обаменнг ("Арсенал"), Лофтус-Чик ("Челси") ва Кевин Трапп ("Франкфурт") даъвогарлик қилишаётганди.
"Айнтрахт" ва "Челси" ўйинида томонлар биттадан гол уришди — 1:1. Жавоб ўйинлари 9 май куни ўтказилади.



