

Маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчига "Манчестер Сити", "Барселона" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. Кўк-анорранглилар Родрини Серхио Бускетс ўрнига олиб келмоқчи, мюнхенликлар эса янги мавсум олдидан таркибни кучайтириб олмоқчи.
Родри 2018 йилнинг ёзида "Вильярреал"дан "Атлетико"га 20 млн. евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсум ярим ҳимоячи ЛаЛиганинг 33та учрашувида майдонга тушиб, 2та гол урди ва 1та голли пас берди.


