UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  0 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  1 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клуби билан ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамов билан интервью!  1 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  6 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  0 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  2 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  0 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  6 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   2 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  67

Европа чемпиони бўлган данияликлар. Ҳозир улар қаерда? Янгиликлар

Европа чемпиони бўлган данияликлар. Ҳозир улар қаерда?

1992 йил Швецияда ўтказилган Европа чемпионатида Дания терма жамоаси олтин медалларни қўлга киритган.

Ушбу турнир бошланишидан бир неча кун олдин данияликлар нафақат ғалаба, балки мусобақада иштирок этиш ҳақида ҳам ўйлашмаган эди. Саралаш ўйинларида улар Югославиядан сўнг иккинчи ўринни эгаллашди ва Еврони телевизор орқали томоша қилишни режалаштиришганди. Кутилмаганда Югославия дисквалификация қилинди. Мамлакатдаги сиёсий жараёнлар югославияликларнинг четлатилишига олиб келди.

Таътилда бўлган данияликлар тезлик билан майдонга қайтишди. Кимдир пляжда хордиқ чиқараётган эди, яна кимдир эса оиласи билан. Бош мураббий Рихард Меллер-Нильсен ошхонасини буяётган экан.

Данияликлар Мальмёда ўтадиган Англияга қарши баҳсга чала таркиб билан етиб келди. Инглизлар Дания терма жамоасига тақвим тирқишини ёпиш учун келган жамоадек қарашди. Шу билан бирга данияликлар таркибида мураббий билан келиша олмай қолган "Барселона" ярим ҳимоячиси Михаэль Лаудруп йўқ эди.

Турнир стартида Дания Англия билан голсиз дуранг қайд этди, мезбонларга қарши ўтган иккинчи ўйин 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди. Гуруҳ босқичининг сўнгги учрашуви францияликларга қарши бўлиб ўтди ва данияликлар сенсацион ғалабага эришиб (2:1), ярим финалга йўл олишди.

Меллер-Нильсен жамоаси ярим финал ўйинининг асосий вақтида Голландияни енгишга яқин эди, аммо улар пенальтилар сериясида зафар қучишди. Дания терма жамоаси сафида 11 метрлик жарима зарбасини ижро этган футболчилар адашишмади. Ўша куни фақат Марко ван Бастен хатога йўл қўйди.

Данияни финалда осон ғалабага умид қилаётган Германия кутиб турганди. Бироқ ушбу Европа чемпионатида кутилган натижалар амалга ошмади. "Уллеви" аренасида ўтган баҳсда андердог сенсация қайд этди. 19-дақиқада Йон Йенсен немислар дарвозасига биринчи голни урди.

Гуруҳ босқичидан сўнг хавбек Ким Вильфорт оилавий сабаблар туфайли данияликлар лагерини тарк этган эди. Ўша кунларда саратондан азоб чекаётган унинг 7 ёшли қизи касалхонага тушиб қолди. Унинг аҳволи оғир эди. Ким ўзида куч топиб, яна Европа чемпионати ўйинларига қайтди. Вильфорт ярим финалда тўлиқ ўйнади, финалда эса Германия терма жамоаси дарвозасига иккинчи голни уриб, масалани ҳал қилди.

Бир ойдан кейин Кимнинг қизи вафот этди.





















Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика