UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  1 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  0 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0

Европа чемпионатлари тарихидаги илк мусобақа қандай ўтган? Унда нечта жамоа қатнашганини биласизми? Янгиликлар

Европа чемпионатлари тарихидаги илк мусобақа қандай ўтган? Унда нечта жамоа қатнашганини биласизми?

Теглар :  Евро-1960
Евро-2020 турнири бошланишига оз фурсатлар қолмоқда. Биз эса мазкур мусобақага доир қизиқарли фактларни беришда давом этамиз.

Футбол бўйича дастлабки Европа чемпионати (Европа миллатлари кубоги) - ўшанда Европа терма жамоалари ўртасидаги норасмий чемпионат сифатида тарихга кирган. Турнирнинг финал қисми 4 та жамоа иштирокида Францияда бўлиб ўтган. Париждаги финалда Югославияни қўшимча вақтларда 2:1 ҳисобида мағлуб этган Собиқ Иттифоқ терма жамоаси илк чемпионга айланган.

Илк чемпионатда 13 та терма жамоа иштирок этишни истамаган. Улар қаторида Англия, Бельгия, Германия ФР, Италия, Голландия ва Швеция терма жамоалари бўлган. Бунинг сабаби, ушбу терма жамоалар футболчилари клуб сафида кўплаб ўйинлар ўтказгандилар.

Испаниялик футболчилар эса сиёсий сабабларга кўра чорак финал босқичида Собиқ Иттифоқ ҳудудига боришни истамаганлар. Шу тариқа финал босқичига Собиқ Иттифоқ, Югославия, Чехословакия ва мезбон Франция терма жамоалари йўл олганлар.


Ярим финалларда Собиқ Иттифоқ Чехословакияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Югославия эса Францияни қийинчилик билан 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратганлар.

Учинчи ўрин учун баҳсда Чехословакия чарчаган Франция устидан 2:0 ҳисобида устун келган.

Финалда эса Югославия аввалига ҳисобни очади. Лекин, Собиқ Иттифоқ терма жамоасининг афсонавий грузиялик ҳужумчиси Слава Метревели 49-дақиқада ҳисобни тенглаштиради. Асосий вақт дуранг билан якунланади. Қўшимча вақтда эса Виктор Понедельник ўйин якунланишига 7 дақиқа қолганида гол киритади ва терма жамоасини ушбу турнир тарихидаги илк чемпионга айлантиради. Турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида Лев Яшин эътироф этилади. 

Евро-1960

Чемпион: Собиқ Иттифоқ

Иккинчи ўрин: Югославия

Учинчи ўрин: Чехословакия

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика