UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  22 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  0 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  2 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  12 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  27 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  4 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24

Евронинг асосий кашфиёти — шаҳарда яшашни истамайдиган НБА мухлиси, Дания ҳимоячиси Меле ҳақида Янгиликлар

Евронинг асосий кашфиёти — шаҳарда яшашни истамайдиган НБА мухлиси, Дания ҳимоячиси Меле ҳақида

Дания терма жамоаси Евро-2020 ярим финалига чиқди ва бугун Англияга қарши ўйнайди.

Меле фаолиятини бошлаган клуб ўйинчининг исми ёзилган футболкалар орқали пул топади

Йоаким Меле — турнирда жамоанинг фаол ўйинчиси. У асосий таркибда 5 ўйинда майдонга тушди, иккита гол урди ва ассист қайд этди. Меле Евро-2020да термадаги ўйинларига қараганда, "Аталанта"нинг бир мавсумида бундан камроқ самарали ҳаракат амалга оширган (2та узатма). Футболчи у ерда 7 маротаба зарба берди — Даниядаги ҳар қандай ўйинчидан кўпроқ.

Муҳими, Меле — универсал ҳимоячи. У икки ҳимоя қаноти ёки ён чизиқларни тўлиқ ёпиши, ярим ҳимояга ҳам ўтиши мумкин. У жуда кўп югуради ва ҳужумда хавфли вазият ярата олади. Меле буни "Аталанта"да ўрганган эди. Transfermarkt Мелени 13 миллион еврога баҳолаган. 2021 йил бошида, қишда, "Аталанта" футболчи учун 12 миллион берди.

Мелени Данияда доим ҳужумкор рольда бўлган, бироқ олдинги 12 учрашувда узатмасиз 2та гол урди. Меле фаолиятини "Ольборг" клубида бошлаган. У ерда футбол мактабида шуғулланган, кейин эса профессионал футболда дебют қилган. Бугунги кунда "Ольборг" ўйинчининг ютуқларига биринчилардан бўлиб муносабат билдиради. Мухлислар томонидан қилинган мемларни ҳам репост қилади:

Меле 12 ёшида "Ольборг"га келган. Унгача эса Остервро шаҳрида улғайган ва ўша шаҳар клубида тўп тепган. Евро-2020 бошланганидан буён маҳаллий спорт магазини Меле исми ёзилган "Аталанта" футболкасини сотмоқда. 100дан ортиқ футболкани харид қилиб бўлишди — ҳар бири сотилган товардан 10 евроси Меленинг собиқ футбол клуби ҳисобига ўтказилади. Ҳозирда Остервро аҳолиси 1300 кишини ташкил этади.


Комета, реактив двигатель — бу Мелега хос хусусиятлар

Меле ҳозир "Рубин"да тўп тепаётган Абильдгор билан "Ольборг"да бирга ўйнаган. Улар ёшлар термасига чақиртирилган, аммо ҳар хил пайтда ўйнашган. Меле "Ольборг"дан "Генк"га ўтишига бир тўлиқ мавсум етарли бўлди. Абильдгор эса "Рубин"га ўтгунга қадар "Ольборг"да қолди. Меле 24 ёшида топ-лигада ҳаракатланмоқда, Абильдгор эса 25 ёшида у ҳақида орзу қилмоқда.

"Ольборг" раҳбарияти Мелени "Генк"га сотишдан аввал у билан шартномани расмий равишда узайтирган ва уни реклама қилганди. Менежер Аллан Гард ўшанда 19 ёшли йигитча ҳақида шундай деган: "У ҳаммадан ажралиб турарди ва комета тезлигида югурарди. Унинг физикаси, жанговар руҳи ва мукаммал техникаси бор".

Орадан беш йил ўтди. Дания Евро-2020да Уэльсни 4:0 ҳисобида янчиб ташлади. Данияликларнинг ҳаммаси фақат Меле ҳақида гапирди. Томас Дилэни уни шундай мақтаган: "У кун бўйи югуриши ва яна ажойиб ўйин ўтказиши мумкин. Унда қандайдир реактив двигатель бўлса керак. Рақибимиз қизил карточка олганидан сўнг, Мелега ўзингни озгина бўш қўй деб айтдим. Ҳисоб 3:0, бироқ у тўхтамасди".

Аллан Гард ҳам бекорга Меле техникаси ҳақида гапирмаган экан. Евро-2020да у алдаб ўтиш бўйича етакчилардан бирига айланди. У 5 ўйинда 11 марта бунинг уддасидан чиқди. Эден Азар ва Ковачичда ҳам худди шунча, Фрэнки де Йонгда улардан кўпроқ (16та). Уларнинг ҳаммаси турнир билан хайрлашди, Меле эса ҳамон шу ерда. У ҳар тарафлама "Аталанта" "Лестер"га сотиб юборган бельгиялик Тимоти Кастаняга ўхшайди.

Клублар ўртасида қизиқ схема бор. "Генк" Кастаняни "Аталанта"га сотган, кейин эса унинг ўрнига Мелени олган. 2021 йил январида эса "Генк" Мелени "Аталанта"га сотиб юборди. Италия ОАВ ёзишича, Меле характеристикаси бўйича нафақат Кастаняга ўхшайди, балки бир вақтнинг ўзида хужумда ва ҳимояда ўйнай оладиган Хатебурга ўхшар экан.

Меленинг ўйинидаги ўсиш ҳақида Бельгиядаги интервьюдан бир машҳур иқтибос мавжуд: "Ҳаттоки онам ҳам менга ишонмасди". Меленинг фаолияти асосий жиҳати, ўзига хослиги — бу ўз устида тинмай меҳнат қилишидир. Одатда, у машғулот залидан чиқмайди, лекин фаолиятида муҳим бир палла ҳам бўлган. "Марсель"га трансфер амалга ошмай қолгач, у телефонини отиб юборган ва атрофидаги барчани очиқчасига айблаган. Кўп ўтмай у "Аталанта" сафига бориб қўшилди — нима бўлса ҳам, барчаси яхшиликка.

Меленинг муҳим хусусияти шундаки, у жароҳат олавермайди. Transfermarkt ҳисоби бўйича, футболчи икки марта жароҳат олган экан. Бу туфайли, Меле умумий ҳисобда 2та ўйинни ўтказиб юборган. У январда А Серияга келганига қарамай, "Аталанта" сафида 20та баҳсда майдонга тушди. Меле дарҳол асосий таркибдан ўрин олди ва тезда жамоага мослашиб кетди: "Италия футболи ўзига хос, унга фақат мослашиш керак. Аммо Гасперини менга ишонч билдирди".


Меле билан яқиндан танишамиз: у шаҳар шовқинини ёқтирмайди, НБА жон-у дили, "Лестер"га мухлислик қилади

1) "The Guardian" нашридан факт: "Копенгагендан кўра, кичик қишлоқдан уй харид қилишни афзал деб биламан. Менга қишлоқ ҳаёти ёқади", — дейди Ютландия шимолий қисмида жойлашган Остервро шаҳарчасида улғайган ҳимоячи. Болалиги қийинчиликда ўтган Меле олдида икки танлов турарди: жисмоний тарбия ўқитувчиси ёки футболчи бўлиш. Унга футболчилик фаолиятида омад кулиб боқди. Лекин у қўшиқчи бўлиши ҳам мумкин эди:




2) "Гол" нашридан факт: "У Бельгияда тўп тепганида меҳнаткашлиги ва тезлиги учун "Форрест Гамп" тахаллусини олган. Европа турниридаги барча ўйинчилар орасида у жарима майдонига ёриб кириш бўйича учликдан ўрин олди, тўп билан босиб ўтилган масофа бўйича еттинчи бўлди.

3) Меленинг ўзидан факт: Евро-2020да биз у бошқа тиллардаги сўзларни тез ўзлаштиришини амалда кўрдик. Дания Россияни йирик ҳисобда мағлуб этганида, айнан Меле Хейбергнинг инстаграмига кириб, рус тилидаги ҳақоратли сўзларни ёзиб қолдирганди. Буни тўғри тушунса бўлади, чунки у Алексей Миранчук ва Руслан Малиновский билан бир жамоада тўп тепмоқда. "Аталанта"да Меле кўпчилик билан яхши чиқишиб олган, чоғи.

4) Меленинг твиттеридан фактлар: Меле НБАни севиб томоша қилган. Ҳаттоки, твиттерини Карри ҳақидаги постлар билан тўлдириб юборган. Теннисда Роджер Федерерани қўллаб қувватлаган, футболда эса "Лестер"га мухлислик қилган.

Шунингдек, Меле инстаграмдаги саҳифасига табиат қўйнида тушган суратларни жойлашни хуш кўради:


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика