UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  0 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  18 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  5 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  11 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  7 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  1 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  17 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  5

Евро-2024. Франция чорак финалда! Янгиликлар

Евро-2024. Франция чорак финалда!

Франция ҳамда Бельгия ўртасида ўтказиладиган Евро-2024 нимчорак финал учрашуви бўлиб ўтди.

Евро-2024
1/8 финал

Франция – Бельгия
"Меркур Шпиль-Арена" стадиони
Гол: 1:0 – 85, автогол Вертонген.

Франция – Меньян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте, Рабьо, Тчуамени, Гризманн, Тюрам (Коло-Муани, 62), Мбаппе.

Бельгия – Кастельс, Кастань (де Кетеларе, 88), Вертонген, Фас, Теате, Карраско (Лукебакио, 88), де Брюйне, Онана, Лукаку, Опенда (Мангаля, 63), Доку.

Огоҳлантиришлар: Тчуамени (14), Гризманн (23), Рабьо (24), Вертонген (76), Мангаля (90+3).


Франция

Ян Вертонген - 85'

ЕВРО - финал . 1/8-тур

01/07/2024, 22:00

0
:
1
Тугади

Бельгия

Стадион: Duesseldorf Arena, 46810 томошабин

Бош ҳакам: Glenn Nyberg

45'
90'
14'  Орельен Тчуамени
23'  Антуан Гризманн
24'  Адриен Рабьо
62'  Маркус Тюрам (Рандаль Коло-Муани)
85'  Ян Вертонген
63'  Лои Опенда (Орел Мангала)
76'  Ян Вертонген
76'  Доменико Тедеско
88'  Янник Феррейра-Карраско (Доди Лукебакио)
88'  Тимоти Кастань (Шарль де Кетеларе)
90'  Орел Мангала


Ушу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ

90+4-дақиқа. Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва Франция чорак финалга йўл олди! 

90+4-дақиқа. Огоҳлантириш! Орель Мангала қарши ҳужумга қочиб кетаётган Рандал Коло-Муанини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.  

90+2-дақиқа. Доку бурчак зарбаси ишлаб олди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90-дақиқа. Театенинг зарбасидан кейин бош ҳакам тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

88-дақиқа. Ўзгаришлар! Тимоти Кастань ва Карраско ўрнига Доди Лукебакио ҳамда Шарль де Кеталаре майдонга тушди.

87-дақиқа. Бельгия тўп билан олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда. 

85-дақиқа. ГОООООООЛ! Ҳисоб очилди! Рандал Коло-Муани рикошет ёрдамида Кастельсни доғда қолдирди!

83-дақиқа. Кевин де Брюйне ҳозир Бельгияга ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланиши мумкин эди. Унинг қулай вазиятдан йўллаган кучли зарбасидан кейин Майк Меньян сейв ижро этди ва жамоасини қутқариб қолди.  

81-дақиқа. Янник Феррейра-Карраско ҳужумда Теога нисбатан фол ишлатди деб топилди.

79-дақиқа. Ромелу Лукакуга йўлланган тўп Майк Меньяннинг қўлларига бориб тушди.

77-дақиқа. Огоҳлантириш! Ушбу ҳолат бўйича норозилигини яшириб ўтирмагани учун меҳмонлар устози Доменико Тедескога ҳам сариқ.

76-дақиқа. Огоҳлантириш! Ян Вертонген огоҳлантирилди!

74-дақиқа. Стандартда ҳужумга келган Вильям Салиба жарима майдончаси ичида Докуни алдади ва зарба берди, лекин тўп устун ёнидан ўтиб кетди.  

74-дақиқа. Гризманн яна бир бор бурчак зарбасини амалга оширади. 

73-дақиқа. Франция тўпни ён чизиқдан ўйинга киритади. 

72-дақиқа. Ҳакам ўйинни тўхтатиб бир-бири билан келиша олмаётган Мбаппе ва Вертонгенни ёнига чақирди ҳамда кўп гапирмай, футбол ўйнаш кераклигини эслатиб қўйди.

69-дақиқа. Яна Тчуаменини зарба учун қулай вазиятга чиқаришди, Орельен ўта кучли зарба билан тўпни дарвоза томон йўллади, бироқ... Бу сафар ҳам ноаниқ.

65-дақиқа. Гризманн қулай нуқтадан зарба йўллади, бироқ унинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади. 

63-дақиқа. Ўзгариш! Энди Бельгия сафида футболчи алмаштирилмоқда. Лои Опенда ўрнига Орель Мангала ўйинга қўшилди.  

62-дақиқа. Ўзгариш! Маркус Тьюрам ўрнини Рандал Коло-Муанига бўшатиб берди. 

61-дақиқа. Тео Эрнандес сейвга тенг "подкат" билан тўпни рақиб оёқлари остидан тепиб юборди. Французлар худди гол ургандек хурсандчилик қилишди.  

59-дақиқа. Бельгия майдон марказида тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.  

56-дақиқа. Ўзига хос комбинациядан кейин Килиан жарима майдончаси марказида тўпга зарба беришни уддалади, аммо унинг уриниши қовушмади.

54-дақиқа. Мбаппе қанотдан марказга ўтиб борди ва зарба йўллади, бироқ тўп дарвозадан юқорилаб ўтиб кетди.

52-дақиқа. Франциянинг навбатдаги уриниши бесамар кетди. Кастельс фаоллик кўрсатиб тўпни эгаллаб олди. 

50-дақиқа. Бурчак зарбасидан французлар наф чиқара олишмади, кейин эса Опенда Тео Эрнандесга нисбатан фол ишлатди.  

49-дақиқа. Орельен Тчуаменининг хавфли зарбасини Кун Кастельс қийинчилик билан бўлсада, қайтаришга муваффақ бўлди. 

48-дақиқа. Бельгиянинг ҳужуми охирига етмай қолди. Қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни Бельгия футболчилари бошлашди. 

45+2-дақиқа. Ҳакам биринчи бўлим якунланини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус! 

45+1-дақиқа. Мбаппенинг фаоллигидан кейин тўп жарима майдончасига кираверишдаги Тчуаменига бориб тушди, Орельен тўпни тўхтатмай кучли зарба берди, бироқ зарба қанчалик кучли бўлса, шунчалик ноаниқ чиқди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Ваут Фас рақибини олдинга ўтиб кетишига йўл қўймади. Тео жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди. 

42-дақиқа. Тўпни олиб қўйган Бельгия тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди, аммо Упамекано узатма йўлига тўғаноқ бўлди. 

41-дақиқа. Франция тўпни назорат қилмоқда.  

39-дақиқа. Орельен Тчуамени узоқдан кучли зарба берди, лекин унинг уриниши ҳам мўлжалга аниқ етиб бормади. 

37-дақиқа. Бельгия рақибнинг навбатдаги ҳужумини қайтарди.  

34-дақиқа. Маркус Тьюрамнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. 

Эрнандес шерикларидан узр сўрамоқда. 

32-дақиқа. Тео Эрнандеснинг узатмаси зарбага айланиб кетди, лекин бу сафар ҳам тўп дарвозага боришни истамади. 

28-дақиқа. Бельгиянинг ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди, лекин Кевин Де Брюйнени шериги тушунмади.

25-дақиқа. Огоҳлантириш! Докуга нисбатан фол учун Рабьо огоҳлантирилди. 

23-дақиқа. Огоҳлантириш! Бу сафар Антуан Гризманн кўз ўнгида сариқ карточка баланд кўтарилди. 

20-дақиқа. Бельгиянинг ҳужуми ўнг қанотдан ривожлантирилди ва тўп жарима майдончасига йўлланди, аммо Жюль Кунде ўта совуққонлик билан тўпни боши билан Меньянга ташлаб берди.

18-дақиқа. Гризманннинг бурчакдан узатмасидан кейин Тьюрам зарба берди, лекин тўп дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди. 

14-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакамга эътироз билдиргани учун Орельен Тчуаменига сариқ карточка кўрсатилди.

14-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин Килиан Мбаппеда зарба учун имконият бўлди, аммо унинг уринишига аниқлик етишмади.

10-дақиқа. Салиба Лукакуга қарши ишончли ўйин кўрсатди ва тўпни ён чизиқдан Франция ўйинга киритади. 

8-дақиқа. Франция тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. 

6-дақиқа. Майк Меньян олдинроққа чиқиб Опендага имкон қолдирмади. 

4-дақиқа. Амаду Онана "подкат"да тўпни жамоасига олиб берди. 

3-дақиқа. Дайот Упамекано хавфни бартараф этди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика