UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  24 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  9 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  12 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  31 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  21 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4

Евро-2020. Экстра таймларгача чўзилган баҳсда Испания Хорватияни мағлуб этди Янгиликлар

Евро-2020. Экстра таймларгача чўзилган баҳсда Испания Хорватияни мағлуб этди

Европа чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Хорватия — Испания учрашувини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

Хорватия

Педри - 20', Мислав Оршич - 85', Марио Пашалич - 90'

ЕВРО - финал . 1/8-тур

28/06/2021, 21:00

5
:
3
Finished AET

Испания

Пабло Сарабия - 38', Сесар Аспиликуэта - 57', Ферран Торрес - 77', Альваро Мората - 100', Микель Ойарсабаль - 103'

Стадион: Parken, 22771 томошабин

Бош ҳакам: Кунейт Чакыр

45'
90'
120'
20'  Педри
46'  Бруно Петкович (Андрей Крамарич)
67'  Анте Ребич (Мислав Оршич)
73'  Марсело Брозович
73'  Йосип Юранович (Йосип Брекало)
79'  Матео Ковачич (Анте Будимир)
79'  Никола Влашич (Марио Пашалич)
84'  Дуе Чалета-Цар
85'  Мислав Оршич
90'  Марио Пашалич
90'  Мислав Оршич
114'  Лука Модрич (Лука Иванушек)
38'  Пабло Сарабия
38'  Хосе Гайя
57'  Сесар Аспиликуэта
57'  Ферран Торрес
71'  Пабло Сарабия (Дани Ольмо)
71'  Эрик Гарсия (Пау Торрес)
77'  Ферран Торрес
77'  Пау Торрес
77'  Хосе Гайя (Жорди Альба)
77'  Коке (Фабиан Руис)
88'  Ферран Торрес (Микель Ойарсабаль)
100'  Альваро Мората
100'  Дани Ольмо
101'  Серхио Бускетс (Родриго Эрнандес)
103'  Микель Ойарсабаль
103'  Дани Ольмо


Хорватия – Испания 3:5

"Паркен"

Голлар: 1:0 – 20, автогол Педри, 1:1 – 38 Сарабия, 1:2 – 57 Аспиликуэта, 1:3 – 76 Ферран Торрес, 2:3 – 85 Оршич, 3:3 – 90 Пашалич, 3:4 – 100 Мората, 3:5 – 103 Ойарсабаль.

Хорватия – Ливакович, Чалета-Цар, Гвардиол, Юранович (Брекало, 74), Вида, Ковачич (Будимир, 79), Модрич (Иванушец, 114), Влашич (Пашалич, 79), Брозович, Ребич (Оршич, 67), Петкович (Крамарич, 46).

Испания – Унаи Симон, Гайя (Альба, 78), Аспиликуэта, Лапорт, Эрик Гарсия (Пау Торрес, 72), Сарабия (Ольмо, 72), Коке (Фабиан Руис, 78), Педри, Бускетс (Родри, 102), Ферран Торрес (Ойарсабаль, 88), Мората.

Огоҳлантиришлар: Брозович (73), Чалета-Цар (83).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

120. Испанларнинг зарбалари тасодиф туфайли дарвозадан жой олмади, акс ҳолда ҳисоб йирик кўриниш оларди.

116. Мората дарвозабон билан деярли бирга-бир чиқди, аммо унинг зарбасидан сўнг Ливакович тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

113. Испания тўпни кўпроқ ўзида ушлаб, рақибни тин олишга мажбур қилмоқчи.

106. ЗАРБААА! Будимирнинг зарбасидан сўнг тўп Испания дарвозаси ёнгинасидан ўтиб кетди.

106. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи экстра тайм бошланди.

ТАНАФФУС!

105+1. Мората Родрига пас бериш ўрнига рақибини алдашга уринди ва вазиятни чипакка чиқарди.

103. ГОООЛ! Захирадан ўйинга қўшилган Ойрасабаль ўз жамоасининг 5-голини урди. У ҳам Мората каби ҳаракат қилди, бироқ зарбани юқори эмас, пастки яқин бурчакка берди.

102. Крамаричнинг кучли зарбасидан сўнг тўп тўғри Унаи Симонга бориб тушди.

100. ГОООЛ! МОРАТА! Альваро жамоадоши ҳаволатиб узатган тўпни бир уринишда ўзига тўғирлади ва чап оёғи билан дарвозанинг яқин бурчагига зарба берди. Ҳисоб 3:4!

97. ОЛЬМО! Данининг зарбаси Хорватия терма жамоаси ҳимоячисига тегиб, йўналишини ўзгартирди.

96. ХОРВАТИЯ! Оршич чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни марказроққа узатди, у ерда эса Крамарич тўпга зарба берди, бироқ Симон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

92. ЗАРБААА! Оршичнинг узоқ бурчакка йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

91. Экстра тайм бошланди.

АСОСИЙ ВАҚТ ЯКУНИГА ЕТДИ! Экстра таймлар кўрамиз.

90+6. Ойрасабаль тўпга зарба берди, аммо ноаниқ. Рақиб унга ҳалақит қилди.

90+5. Испанлар учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишга уриниб, ҳужумга зўр беришяпти. Энди кеч бўлса керак.

90+2. ГОООЛ! Қанотдан узатилган тўпни Пашалич боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

85. ГОООЛ! Хорватлар ҳисобни қисқартиришди! Испания жарима майдончаси ичига тўп узатилди ва қайтарилган зарбадан сўнг ўша ҳудудда футболчилар бетартиб ҳаракат қила бошлашди, бундан фойдаланган Оршич тўпга зарба берди. Тўп чизиқдан ўтганидан сўнг Симон уни қайтарди, аммо бош ҳакамнинг қўлидаги соатга "ГОЛ" ёзуви келди ва у ушбу вазият гол билан якунланганини эълон қилди.

83. Испанияликлар вақтни чўзишга уринишяпти ва бу ҳаракатлар Хорватия терма жамоаси футболчиларининг ғазабланишига сабаб бўлмоқда.

77. ГОООЛ! ТОРРЕС! Ферран узун пасдан сўнг тўпни бир ҳаракат билан ўзига тўғирлади ва чап оёқда Хорватия дарвозасига гол урди.

72. ГОООЛ! ЙЎҚ! Моратага тўп узатилаётганда Альваро офсайдда қолиб кетган экан.

69. Зарбааа... Унаи Симон тўпни қайтарди, аммо вазият якун топгач ҳакам байроқчасини кўтарди. Офсайд бор экан.

67. Хорватлар ҳимояда ўтираверишдан фойда йўқлигини ниҳоят тушунишди ва кўпчилик бўлиб олдинган ўтишмоқда.

65. Хорватия бирорта тузукроқ ҳужум ташкил қила олмаяпти, уларнинг бари кучсиз зарба, тўпни олдириш, ноаниқ пас билан якун топяпти.

57. ГОООЛ! Аспиликуэта! Сезар қанотдан узатилган тўпни боши билан Хорватия қўриқлаётган дарвозага жойлади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

54. Статистика. Дарвозага зарбалар 2-11, аниқ зарбалар 0-4.

52. Иккинчи бўлимда ҳам тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик испанларда ва ҳужумлар сони ҳам уларда кўпроқ.

46. Петкович ўрнига Крамарич майдонга тушди.

ТАНАФФУС

45. Тайм тугади.

42. Голдан сўнг испанлар ҳужумни тўхтатишгани йўқ ва биринчи бўлимни устунлик билан якунлашга интилишмоқда.

38. ГОООЛ! САРАБИЯ! Ливакович аввалига испанларнинг дастлабки аниқ зарбасини қайтарди, қайтган тўпга Сарабия зарба берди ва бу сафар хорватиялик посбон ожиз қолди.

37. Испанлардан яна бир ноаниқ зарба.

33. Испанларнинг кетма-кет ташкил этаётган ҳужумлари аниқ зарбасиз якун топмоқда. Воқеалар шу темпда давом этса, Испания терма жамоаси ҳисобни тенглаштира олмайди.

24. Хорватия ҳужум қилаётган пайтда тўп рақиб жарима майдончаси ичида қўлга тегди. Хорватлар пенальти сўрашди, аммо ҳакам ВАРни кутишга қарор қилди. ВАР пенальти йўқлигини маълум қилди.

20. ГОООЛ! АВТОГОЛ! Испаниялик ҳимоячи Унаи Симон (дарвозабон)га тўпни узатди, посбон эса тўпни тўхтата олмади ва тўп дарвозага кириб кетди. Жуда ажойиб ва ғалати гол содир бўлди.

19. ЗАРБАААА! Торрес қанотдан узатган тўпга Мората боши билан зарба берди, аммо тўп дарвозага эмас ёнида турган Виданинг қўлига тегди. Альваро тезда ҳакамга мурожаат қилиб, пенальти сўради. Бироқ ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади.

14. Стадиондаги мухлисларнинг катта қисми Хорватияни қўллаб-қувватламоқда, чунки учрашув ўтказилаётган Дания пойтахти Копенгаген Испанияга нисбатан Хорватияга яқинроқ.

13. ЗАРБА! Сарабиянинг чап оёқда берган зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг ташқи томонидан тўрига тегди.

9. Дастлабки 8 дақиқа ичида тўпга эгалик қилиш бўйича катта устунлик Испания томонида бўлди.

6. Испанлар жарима зарбаси ишлаб олишди, аммо масофа олис. Тўп жарима майдончасига узатилди ва шу ҳужум зарба билан якунланиши мумкин эди, бироқ Коке тўпга мослаша олмади.

2. Учрашувдан аввал кўпчилик Испания терма жамоасининг имкониятларини юқори баҳолабди, аммо хорватлар гуруҳ босқичида бор кучини кўрсатгани йўқ ва бугун ўша кучнинг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика