UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Вальверде: "Сити" футболни биздан яхшироқ ўйнайди, аммо биз "Реал"миз"  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  0 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  8 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  16 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  58 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  53 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  15 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0

Евро-2020. Австрия Италияга қарши, Украина умуман плей-оффсиз қолиб кетиши мумкин Янгиликлар

Евро-2020. Австрия Италияга қарши, Украина умуман плей-оффсиз қолиб кетиши мумкин

Теглар :  УкраинаАвстрия
Мусобақа 3-туридан ўрин олган “C” гуруҳидаги Украина – Австрия баҳси бўлиб ўтди.

Украина – Австрия 0:1
21 июнь, "Национальный стадион"
Гол
: 0:1 – 21 Баумгартнер.

Украина – Бущан, Матвиенко, Миколенко (Беседин, 85), Караваев, Забарный, Зинченко, Шапаренко (Марлос, 68), Малиновский (Цыганков, 46), Сидорчук, Ярмоленко, Яремчук.

Австрия – Бахманн, Хинтереггер, Драгович, Алаба, Лайнер, Забитцер, Шлагер, Лаймер (Ильзанкер, 72), Баумгартнер (Шопф, 33), Гриллич, Арнаутович (Калайджич, 90).


Украина

Чемпионат Европы. Группа C . 3-тур

21/06/2021, 21:00

1
:
0
Тугади

Австрия

Кристоф Баумгартнер - 21'

Стадион: Arena Nationala, 10472 томошабин

Бош ҳакам: Кунейт Чакыр

45'
90'
46'  Руслан Малиновский (Виктор Цыганков)
68'  Николай Шапаренко (Ромеро Бонфим Марлос)
85'  Виталий Миколенко (Артем Беседин)
21'  Кристоф Баумгартнер
21'  Давид Алаба
32'  Кристоф Баумгартнер (Алессандро Шепф)
72'  Конрад Лаймер (Штефан Ильзанкер)
90'  Марко Арнаутович (Саша Калайджич)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ

Шу паллада ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва Австрия плей-оффга йўлланмани қўлга киритди. Украина эса 3 очко билан қолмоқда ва бошқа гуруҳ учрашувлари якунига етишини кутишига тўғри келади. 

Андрей Шевченко шогирдлари қанчалик уринмасин, кетма-кет ҳужумлар уюштирмасин, ниятига ета олмади.

90-дақиқа. Биринчи бўлимда бўлгани каби ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Ўзгариш! Марко Арнаутович ўрнига Саша Калайджич ўйинга қўшилди. 

87-дақиқа. Деярли йўқ жойдан Роман Яремчук ҳимоячини чалғитишга муваффақ бўлди ва кучли зарба йўллаганди, лекин бироз ноаниқ.   

85-дақиқа. Ўзгариш! Виталий Миколенко ўрнини Артем Бесединга бўшатиб берди.  

84-дақиқа. Рақиби чаққонроқ чиққан ва тўпсиз қолган Зинченко майдонда ётибди.  

Киевнинг Динамо"си яна бир аъзоси майдонга тушишга тайёр турибди. Унга Андрей Шевченко охирги кўрсатмаларни бермоқда. 

76-дақиқа. Марсель Забицер чап қанотдан жарима майдонига яқинлашиб борди ва зарба берди, лекин ҳимоячига теккан тўп, майдонни тарк этди. 

74-дақиқа. Икки футболчи бир-бирини тушунмагани сабаб, Австриянинг ҳужуми якунига етмай қолди. 

72-дақиқа. Ўзгариш! Йўқ, Лаймер ўйинни давом эттиролмайдиган бўлди ва унинг ўрнини Штефан Ильзанкер эгаллади. 

71-дақиқа. Конрад Лаймер ёрдамга мухтож бўлиб майдонда ётибди.  

68-дақиқа. Ўзгариш! Николай Шапаренко ўрнига Марлос ўйинга қўшилди. 

64-дақиқа. Украина қанчалик уринмасин, рақиб дарвозаси томон йўл топа олмаяпти. 

61-дақиқа. Яна ўша Лайнер бош ролда. Бу сафар футболчининг "фаоллиги" сабаб, тўпни сал қолса, ўз дарвозасига йўллаб қўярди. 

58-дақиқа. Ўнг қанот ҳимоячиси Лайнер ажойиб рейдни амалга оширди, лекин Арнаутовичга охирги узатма умуман ўхшамади.   

55-дақиқа. Андрей Ярмоленко тўп билан олдинга ўтди, лекин хавфли вазиятгача иш етиб бормади. 

52-дақиқа. Тезда жавоб ҳужумига ошиққан Украина бурчак зарбаси ишлаб олди. Лекин стандарт вазиятдан кейин якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.  

51-дақиқа. Ксавер Шлагер жарима майдонига кириб ўтирмай зарба йўллади Георгий Бушан тўпни ушлаб олди. 

48-дақиқа. Украинанинг навбатдаги ҳужуми давом этаётган бир паллада, жарима майдони марказида Хинтерегер ва Яремчук тўқнашиб, майдонга йиқилишди.

Украина дарҳол ҳужумга ўтди ва жарима зарбасини амалга оширди. Зинченконинг стандартдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Ўзгариш! Руслан Малиновски ўрнига Виктор Циганков ўйинга қўшилди.  

Футболчилар майдонга қайтишмоқда. 

Шу паллада ҳакамнинг биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштаги янгради ва жамоалар танаффусга йўл олишди. 

45+3-дақиқа. Украина сўнгги сонияларда бурчак зарбаси ишлаб олди, Жунейт Чақир уни амалга ошириш имконини берди, лекин узатмадан кеийн Конрад Лаймер хавфни бартараф этди.  


45+2-дақиқа. Австрия сезиларли устунликка эришмоқда, вазиятлар яратиляпти, лекин ҳозирча фақатгина битта гол урилди. Бунда айниқса Марко Арнаутовичнинг хиссаси катта. Ҳозир ҳам Марко Забицернинг узатмасидан кейин жуда бўш ҳаракат қилди ҳамда тўпни рақиб посбонига совға қилди.   

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

43-дақиқа. Ўнг қанотдан ривожланган тезкор ҳужумдан кейин Марко Арнаутович 10-15 метрлар масофадан дарвозани аниқ нишонга ола билмади.   

37-дақиқа. Марко Арнаутович дарвозабон Георгий Бушан билан тўқнашиб, ўзига келиши бироз вақт талаб қилди.   

35-дақиқа. Хинтерегер қалтис вазиятда Яремчукка қарши ишончли ўйнади.

33-дақиқа. Ўзгариш! Бошидан зарба қабул қилиб, ўйинни давом эттира олмаслиги аниқ бўлган Кристоф Баумгартнер ўрнига Алессандро Шопф майдонга туширилди.  


29-дақиқа. Хавфли вазият! Узоқ давом этган ҳужумни Шапаренко зарба билан якунлашга қарор қилди, Бахманн тўпни қайтарди, ҳаммадан биринчи бўлиб, дарвозага яқин келган Ярмоленко эса харчанд уринмасин тўпга ета олмади.  

28-дақиқа. Тўплар фарқи "минусга кетган" Украина вазиятни ўнглашга киришди чоғи.  

25-дақиқа. Алаба тўп учун курашда Александр Караваевга нисбатан қўпол ўйнади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоа Италияга тўқнаш келади.   

Бир қарашда бугунги рақиблар иккинчи ўриндан "қочишлари" керак эди, аммо ҳужумкор футболда якунда голга айланди. Ҳозирча Австрия ҳисобда олдинга чиқиб олди.  

21-дақиқа. ГОООООЛ! Навбатдаги бурчак зарбаси, Алабадан узатма ва Кристоф Бамугартнер ҳисобига гол ёздириб қўйди. 

18-дақиқа. Украина термаси аъзоси бурчак зарбасини амалга оширди. Гриллич ва Забарний ёрдамга мухтож, майдонда ётибди. Ҳакам шифокорларни чорлади.    

16-дақиқа. Марко Арнаутович зарба йўллашга имкон топди, аммо ҳимоячига теккан тўп майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан бу сафар ҳам самара чиқмади.   

14-дақиқа. Майдон марказига яқин ҳудудда Руслан Малиновскийга нисбатан қоида бузилди. 

10-дақиқа. Конрад Лаймер фаоллик кўрсатмоқда, лекин ҳозирча чинакамига хавфли вазият юзага келмади.  

Алабанинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпни яна майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

2-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини Австрия амалга оширадиган бўлди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди. 


Украина – Австрия

21.00, "Бухарест Миллий стадиони"

Украина – Бущан, Матвиенко, Миколенко, Караваев, Забарный, Зинченко, Шапаренко, Малиновский, Сидорчук, Ярмоленко, Яремчук.

Австрия – Бахманн, Хинтереггер, Драгович, Алаба, Лайнер, Забитцер, Шлагер, Лаймер, Баумгартнер, Гриллич, Арнаутович.

Украина

Чемпионат Европы. Группа C . 3-тур

21/06/2021, 21:00

1
:
0
Тугади

Австрия

Кристоф Баумгартнер - 21'

Стадион: Arena Nationala, 10472 томошабин

Бош ҳакам: Кунейт Чакыр

45'
90'
46'  Руслан Малиновский (Виктор Цыганков)
68'  Николай Шапаренко (Ромеро Бонфим Марлос)
85'  Виталий Миколенко (Артем Беседин)
21'  Кристоф Баумгартнер
21'  Давид Алаба
32'  Кристоф Баумгартнер (Алессандро Шепф)
72'  Конрад Лаймер (Штефан Ильзанкер)
90'  Марко Арнаутович (Саша Калайджич)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика