UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Евро-2020. Испания 5:0 ҳисобида зафар қучди ва плей-оффга йўл олди! Янгиликлар

Евро-2020. Испания 5:0 ҳисобида зафар қучди ва плей-оффга йўл олди!

Европа чемпионатининг "Е" гуруҳидан ўрин олган Словакия — Испания учрашуви бўлиб ўтди.

Словакия - Испания 0:5
Севилья, "Ла Картуха" стадиони
Голлар: 0:1 – 30, автогол Дубравка, 0:2 – 45 Лапорт, 0:3 – 56 Сарабия, 0:4 – 67 Ферран Торрес, 0:5 – 71, автогол Куцка.

Словакия – Дубравка, Шатка, Пекарик, Губочан, Шкриньяр, Гамшик (Бенеш, 90), Гараслин (Суслов, 69), Мак (Вайсс, 69), Громада (Лоботка, 46), Дуда (Дюриш, 46), Куцка.

Испания – Унаи Симон, Эрик Гарсия (Пау Торрес, 71), Лапорт, Аспиликуэта (Ойарсабаль, 77), Альба, Коке, Бускетс (Тиаго Алькантара, 71), Сарабия, Педри, Жерар Морено (Траоре, 77), Мората (Ферран Торрес, 66).

Огоҳлантиришлар: Дуда (12), Бускетс (40), Альба (60), Шкриньяр (90).


Словакия

Чемпионат Европы. Группа E . 3-тур

23/06/2021, 22:00

5
:
0
Тугади

Испания

Мартин Дубравка - 30', Эмерик Ляпорт - 45', Пабло Сарабия - 56', Ферран Торрес - 67', Юрай Куцка - 71'

Стадион: Estadio de La Cartuja, 11204 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
12'  Ондрей Дуда
46'  Якуб Хромада (Станислав Лоботка)
46'  Ондрей Дуда (Михал Дюриш)
69'  Роберт Мак (Владимир Вайсс)
69'  Лукаш Гараслин (Томаш Суслов)
90'  Марек Гамшик (Ласло Бенеш)
90'  Милан Шкриньяр
12'  Альваро Мората
30'  Мартин Дубравка
40'  Серхио Бускетс
45'  Эмерик Ляпорт
45'  Жерар Морено
56'  Пабло Сарабия
56'  Жорди Альба
60'  Жорди Альба
66'  Альваро Мората (Ферран Торрес)
67'  Ферран Торрес
67'  Пабло Сарабия
71'  Серхио Бускетс (Тиаго Алькантара)
71'  Эрик Гарсия (Пау Торрес)
71'  Юрай Куцка
77'  Жерар Морено (Адама Траоре)
77'  Сесар Аспиликуэта (Микель Ойарсабаль)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ




90+4-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва Испания кейинги босқичга чиқди. 

Словакия қўшиб берилган вақтда ҳам олдинга ўта олмаяпти. Испанлар буёғига мазза қилиб футбол ўйнамоқда.

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Ўзгариш! Марек Гамшик учун мусобақа якунига етди. Унинг ўрнини Ласло Бенеш эгаллади.   

85-дақиқа. Адама Траоре ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига узатди, лекин шериклари зарба бериш имконини топа олишмади.    

82-дақиқа. Словакия тўпни назорат қилмоқда. 

77-дақиқа. Ўзгариш! Сесар Аспиликуэта ва Херард Морено ўрнига майдонга Адама Траоре ҳамда Микель Оярсабаль туширилди.  

72-дақиқа. Такрорий лавҳада кўриндики, Словакия футболчиси Куцка тўп йўналишини бироз ўзгартириб, Торреснинг голини "ўғрилабди".

ГООООООЛ! Шу дақиқанинг ўзида ҳозир майдонга тушган Пау Торрес жамоасининг 5 голини урди. 

71-дақиқа. Ўзгариш! Ўйин тақдири ҳал ва Бускетс дам олса ҳам бўлади. Унинг ўрнини Тьяго Алькантара эгаллади, Эрик Гарсия ўрнига эса Пау Торрес ўйинга қўшилди.  

69-дақиқа. ЎзгаришларРоберт Мак ўрнига Вайс, Хараслин ўрнига Суслов ўйинга туширилди. Тактик жиҳатдан ҳеч нима ўзгармаяпти.  

67-дақиқа. ГООООООЛ! Ферран Торрес ҳисобни 4:0 кўриниш олишини таъминлади. Бу голда кўпчиликни таъкидлаш лозим, Педри, Сарабия ва керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлиб, совуққонлик билан ҳаракат қилган Торрес.  

66-дақиқа. Ўзгариш! Альваро Мората ўрнига ўйинга Ферран Торрес қўшилмоқда. 

64-дақиқа. Ўйин тақдири амалда ҳал бўлган ва шу сабабли испанлар ҳам энди шошилмайроқ ҳаракат қилишмоқда ҳамда кейинги босқичга йўқотишларсиз етиб бориш ҳақида ўйлашмоқда.  

62-дақиқа. Лукаш Гараслин жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, бироз ноаниқ. 

60-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам Хорди Альбага сариқ карточка кўрсатди. 



Ўйиндан аввал бир қарашда ҳар икки жамоага дуранг етарлидек эди. Шу сабабли рақиблар шошилмай, анча сокин ўйин кўрсатиши тахмин қилинганди, аммо амалда испанлар бор аламларини словаклардан олмоқда.

56-дақиқа. ГОООООЛ! Хорди Альбанинг узатмаси ва Пабло Сарабия ҳисобига гол ёздириб қўймоқда.  

52-дақиқа. Майдон марказида Педрининг оёғига очиқчасига зарба беришди. Қоидабузар Юрай Куцка. 

51-дақиқа. Шкриньяр Моратага нисбатан яққол қўполлик ишлатди, лекин шунда ҳам ҳакамнинг қароридан норози бўлиб ортга қайтмоқда.  

48-дақиқа. Танаффусдан сўнг словаклар анча жонланганини сезиш қийин эмас. Жамоа ҳужумга ўтишга уринмоқда ва олдинроқда ҳам тўп учун курашларни ютишни бошлади.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Меҳмонлар таркибида ўзгаришлар: Ондрей Дуда ўрнига Михаил Дюриш ҳамда Станислав Лоботка Якуб Хромадани алиштирди.   

Шу паллада, учрашув бош ҳакамининг ҳуштаги чалинди ва жамоалар танаффусга йўл олишди. 

45+3-дақиқа. ГООООООЛ! Узоқ давом этган ҳужумни Моренонинг узатмасидан кейин Эмерик Льяпорт аниқ зарба билан якунлади - 0:2. 

45+2-дақиқа. Чап қанотдан узатилган тўп Моратаг етиб боришига ҳимоячи йўл қўймади, бурчак зарбаси. 

45+1-дақиқа. Бу сафар Херард Морено дарвоза томон аниқ зарба йўллади, аммо Дубравка тўпни ушлаб олди.   

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.  

44-дақиқа. Коке жарима майдончасига яқинлашиб, зарба йўллади, лекин ноаниқ.  

43-дақиқа. Луис Энрике шогирдларини бўшашмасликка чақирмоқда. 

40-дақиқа. Словакиянинг ҳужум ташкиллаштиришга уриниши омадсиз якунланди.   

39-дақиқа. Серхио Бускетс майдон марказида тўп учун курашда қўполлик ишлатди. 

36-дақиқа. Ондрей Дуда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин зарбасига аниқлик етишмади. Қўшимчасига қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини қайд этди.  

Буёғига ўйин қандай бориши янада қизиқ. 

33-дақиқага келиб, дарвозага зарба бериш бўйича статистика 8:0, унданда қизиқроғи аниқ зарбалар - 4:0

32-дақиқа. Майдон марказида Шкриньяр Кокега нисбатан қоидани бузди. 

30-дақиқа. ГОООООООЛ! Сарабия ҳисобни очди! Дарвозабон тушунарсиз ҳаракати билан рақибга катта ёрдам берди.  

27-дақиқа. Майдон марказида Громада жуда қаттиқ бақириб, ерга қулади. Унинг овози Тошкентгача эшитилди. Жарима зарбаси.

26-дақиқа. Испанияда ҳаво иссиқлиги туфайли сув ичиш учун кичик танаффус.

24-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш 66% - 34% табиийки Испания фойдасига.

20-дақиқа. Аспиликуэта қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, лекин шериги тўпга улгурмади. Словакия тўпни дарвоза олдидан ўйинга киритади.  

19-дақиқа. Пабло Сарабия кучли зарба билан тўпни дарвозага аниқ йўллади, лекин посбон ўз ўрнида.   

15-дақиқа. Пенальтидан гол ура олмаган бўлсада, испанлар устунликни бериб қўймоқчи эмас. Майдон марказида Моренога нисбатан қўполлик ишлатилди.   

12-дақиқа. Моратанинг зарбасидан кейин Мартин Дубравка ишончли ўйнади ва тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.  

12-дақиқа. Огоҳлантириш! Ондрей Дудага сариқ кўрсатилди. 

11-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Бьорн Кейперс пенальти белгилашга қарор қилди. 

Ҳакам вазиятни ўзи кўриш учун монитор олдига йўл олди. 

9-дақиқа. Жарима майдончаси ичида Коке ва рақиб ҳимоячиси ўртасида вазият содир бўлди ҳамда "VAR"га қулоқ тутилмоқда.   

7-дақиқа. Бу сафар испанлар ўнг қанотдан олдинга ўтишди ва узатилган тўпни Мартин Дубравка эгаллаб олди.  

ГОЛ! Параллель учрашувда Швеция терма жамоаси ҳисобни очди, Эмиль Форсберг чап оёқда ажойиб зарба билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. 

4-дақиқа. Испания терма жамоаси илк дақиқалардан устунликни қўлга олишга уринмоқда. 

2-дақиқа. Хорди Альба рақибига нисбатан қўпол ўйнади ва бу Бьорн Кейперснинг эътиборидан четда қолмади.  

 Испанларнинг биринчи уриниши наф келтирмади ва Мората ортга қайтмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Словакия бошлаб берди. 

Ҳар икки терма вакиллари майдонга чиқиб келишди ва мамлакат мадҳиялари янграмоқда. 


Жамоалар таркиблари аниқ бўлиб улгурган.
Словакия — Испания
23 июнь, 21.00, «Ла Картуха»

Словакия:  Дубравка, Шатка, Пекарик, Губочан, Шкриньяр, Гамшик, Гараслин, Мак, Громада, Дуда, Куцка.

Испания: Унаи Симон, Эрик Гарсия, Лапорт, Аспиликуэта, Альба, Коке, Бускетс, Сарабия, Педри, Жерар Морено, Мората.

Словакия

Чемпионат Европы. Группа E . 3-тур

23/06/2021, 22:00

5
:
0
Тугади

Испания

Мартин Дубравка - 30', Эмерик Ляпорт - 45', Пабло Сарабия - 56', Ферран Торрес - 67', Юрай Куцка - 71'

Стадион: Estadio de La Cartuja, 11204 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
12'  Ондрей Дуда
46'  Якуб Хромада (Станислав Лоботка)
46'  Ондрей Дуда (Михал Дюриш)
69'  Роберт Мак (Владимир Вайсс)
69'  Лукаш Гараслин (Томаш Суслов)
90'  Марек Гамшик (Ласло Бенеш)
90'  Милан Шкриньяр
12'  Альваро Мората
30'  Мартин Дубравка
40'  Серхио Бускетс
45'  Эмерик Ляпорт
45'  Жерар Морено
56'  Пабло Сарабия
56'  Жорди Альба
60'  Жорди Альба
66'  Альваро Мората (Ферран Торрес)
67'  Ферран Торрес
67'  Пабло Сарабия
71'  Серхио Бускетс (Тиаго Алькантара)
71'  Эрик Гарсия (Пау Торрес)
71'  Юрай Куцка
77'  Жерар Морено (Адама Траоре)
77'  Сесар Аспиликуэта (Микель Ойарсабаль)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика