UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  3 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  3 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  20 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14

Евро-2020. Нидерландия рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди, Вейналдумдан дубль Янгиликлар

Евро-2020. Нидерландия рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди, Вейналдумдан дубль

Европа чемпионати "C" гуруҳи 3-тури доирасидаги учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Амстердам, "Йохан Кройфф Арена". 21:00

Бош ҳакам: Иштван Ковач (Руминия)

Қанот ҳакамлари: Василе Флорин Маринеску ва Овидиу Артене (иккиси Руминия)

Захира ҳаками: Георгий Кабаков (Болгария)

VAR ҳаками: Марко Ди Белло (Италия)

VAR ҳаками ёрдамчилари: Паоло Валери (Италия), Ли Беттс (Англия) ва Павел Гиль (Польша)

Шимолий Македония – Нидерландия 0:3 

"Йохан Кройфф Арена"

Голлар: Мемфис Депай 24', Жоржиньо Вейналдум 51', Жоржиньо Вейналдум 58'

Шимолий Македония: 1.Столе Димитриевски – 13.Стефан Ристовски, 14.Дарко Велковски, 6.Висар Муслиу, 8.Эзжан Алиоски – 17.Энис Барди (18.Влатко Стояновски, 78), 5.Ариян Адеми (16.Бобан Николов, 78), 7.Иван Тричковски (25.Дарко Чурлинов, 57), 21.Элиф Элмас, 9.Александар Трайковски (11.Ферхан Хасани, 68) – 10.Горан Пандев (15.Тихомир Костадинов, 68)

Захира: 12.Ристо Янков, 22.Ристо Янков, 3.Жоко Зайков, 4.Кире Ристевски, 19.Крсте Велкоски, 20.Стефан Спировски, 24.Даниэл Аврамовски

Нидерландия: 1.Мартен Стекеленбург – 6.Стефан де Врей (25.Юрриен Тимбер, 46), 3.Маттейс де Лигт, 17.Дэйли Блинд – 21.Френки де Йонг (26.Коди Гакпо, 79), 12.Патрик ван Анхолт, 22.Дензел Дюмфрис (7.Стивен Бергейс, 46), 16.Райан Гравенберх, 8.Жоржиньо Вейналдум – 10.Мемфис Депай (19.Ваут Вегхорст, 66), 18.Дониэлл Мален (11.Куинси Промес, 66)

Захира: 13.Тим Крул, 23.Марко Бизот, 2.Йоэл Велтман, 4.Натан Аке, 9.Люк де Йонг, 14.Дэви Классен, 24.Тен Копмейнерс

Огоҳлантиришлар: Стефан Ристовски (18), Висар Муслиу (48), Эзжан Алиоски (65), Тихомир Костадинов (84).

Учрашув ниҳоясига етди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

Эндиликда Нидерландия нимчорак финалда "D" гуруҳида 3-ўринни олган термага қарши баҳс олиб боради.

Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.

88. Зарбаааа!  де Лигтнинг зарбасини Дмитриевски қайтаришга эришди. Қойилмақом сейв! 

86. Зарба!  Ваут Вегхорстнинг кучли зарбаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

84. Костадинов Бергейсга ничбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

79. Нидерландияда алмаштириш: Френки де Йонг ўрнига Коди Гакпо ўйинга қўшилди.

78. Шимолий Македонияда 2 та ўзгариш: Адеми ўрнига Николов, Барди ўрнига Стояновски тушди. 

76. Ажойиб вазият. Стивен Бергейс яқин бурчакни нишонга олди, аммо ҳимоячи зарба йўлига ғов бўлди.

73. Юрриен Тимбер узоқдан кучли зарба йўллади, бироқ Дмитриевски муносиб ҳаракат қилди ва зарба унга қийинчилик туғдирмади.

72. ГООООЛ!  Дарко Чурлинов гол урди, лекин афсуски, у ўйиндан ташқари ҳолатла қолган эди. 

69. Термадаги фаолиятини тугатган Горан Пандевни йўлак ҳосил қилган ҳолда кузатиб қўйишди. Ҳамма қарсак чалди. Уни Шимолий Македония бош вазиридан тортиб, Нидерландия тирик афсонаси Снейдергача олқишлашди. 

68. Шимолй Македонияда 2 та алмаштириш: Трайковски ўрнига Хасани, Пандев ўрнига Костадинов майдонга тушди. 

67. Зарба!  Вегхорстнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

66. Нидерландияда 2 та ўзгариш: Мален ўрнига Промес, Депай ўрнига Вегхорст туширилди. 

65. Бергейсни йиқитган Алиоскига сариқ карточка берилди.

61. Зарба!  Жоржиньо Вейналдумга яхши пас келди, аммо унинг зарбаси дарвозага аниқ бормади.

58. ГОООООООООООООООООООООЛ!  Депайнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўп Вейналдумга келди ва у дарвозани ишғол этиб, ўз дублини расмийлаштирди – 0:3! 

57. Шимолий Македонияда алмаштириш: Иван Тричковски ўрнига Дарко Чурлинов тушди.

54. Райан Гравенберхнинг зарбаси дарвозага аниқ бормади. Имолий Македония эркин зарбага эга бўлди.

51. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ!   Депайнинг марказ томон узатмасидан кейин Вейналдум деярли бўш қолган дарвозага тўп киритди – 0:2! 

50. Зарба!  де Лигтнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг Тричковски дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди. Даҳшат! 

48. Висар Муслиу Депайни қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди.

46. Нидерландияда 2 та ўзгариш: Стефан де Врей ўрнига Юрриен Тимбер, Дензел Думфрис ўрнига Стивен Бергейс ўйинни давом эттиради.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

43. Депай ажойиб ўйин кўрсатмоқда. "Барселона" янги аъзоси чап қанотдан ичкарига ёриб кирди, учта рақибини алдаб, пас узатди, аммо унга шерикларидан ҳеч ким углурмади.

41. Энис Барди бурчак зарбасидан пас узатгач, Висар Муслиу бош билан зарба берди, анча ноаниқ.

40. Зарба!  Энис Бардининг ўрта масофадан берган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

37. Дюмфрис ўнгда Алиоскидан тўпни олиб қўйиб, ичкарига пас узатмоқчи бўлди, бироқ Алиоскининг ўзи хатосини тўғрилади ва "подкат" орқали тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

35. Депай рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилшга ҳаракат қилди, бироқ у тўпни қўли билан ўйнади. 

31. Зарбааа!  Дониэлл Маленнинг зарбасиги озгина аниқлик етишмади.

30. Дензел Дюмфрис қулай имконяитдан фойдалана олмади. Дмитриевски ишончли ўйнади ва ўйиндаги энг яхши сейвни намойиш қилди!

29.  Зарба!  Трайковскининг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади.

26. Гол ВАРда текширилди ва инобатга олинди.

24. ГООООООООООООООООООООООООЛ!  Маленнинг пасидан кейин Мемфис Депай дарвозани ишғол этди – 0:1!  

22. Зарба!  Александр Трайковскининг зарбаси дарвоза устунига тегди. 

21. Эзжан Алиоски тўпни ичкарига оширди. Яхши узатма, аммо ҳимоячилар ишончли ўйнаб, тўпни узоқлаштиришди.

19. Дензел Дюмфрис ҳаммадан баланд сакраб, бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

18. Эътироз учун Стефан Ристовскига сариқ карточка кўрсатилди. 

17. Ариян Адемига тиббий ёрдам зарур. У майдонда ётган ҳолда шифокорларнинг ёрдамини кутяпти. 

14. Ван Анхолт чап қанотдан Депайни кўзлаб, ичкарига пас узатди, Велковски хавфни бартараф қилди.

12. Френки де Йонг Маленни чап қанотдан олдинга бошлади, аммо форваод анча кеч югурди ва тўпни майдонда сақлаб қола олмади.

9. ГООООЛ!   Иван Тричковски дарвозани ишғол қилди, аммо у офсайдда бўлган экан.

8. Трайковски Ристовскининг узатмасига эга чиқишга уринди, аммо ҳужумчи де Йонгга ниқбатан қоидани бузди.

6. Алиоски чап қанотдан бир неча марта тўпни "аут"дан ўйинга киритди. Аслида меҳмонда ўайнётган номинал мезбонлар яхши темпда ҳаракат қилишяпти,  Ангеловски қанотда фаол.

4. Шимолий Македония тўпни ўзида сақлаб турибди. Ўйинчилар қисқа ва ўрта пас билан ўйнашмоқда.

2. Бугунги баҳсни руминиялик ҳакам Иштван Ковач бошқариб боради.  

1. Учрашув бошланди! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Евро-2020 "C" гуруҳи 3-тури доирасидаги Шимолий Македония – Нидерландия баҳси ўтказилади. Ушбу ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика