UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  13 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  9 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4

Евро-2020. Словакия бир киши кам бўлиб қолган Польшани мағлуб этди Янгиликлар

Евро-2020. Словакия бир киши кам бўлиб қолган Польшани мағлуб этди

Европа чемпионати "D" гуруҳи 1-тури доирасидаги учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Санкт-Петербург, "Газпром Арена". 21:00

Бош ҳакам: Овидиу Хацеган (Руминия)

Қанот ҳакамлари: Раду Гингуляк ва Себастьян Георге (иккиси Руминия)

Захира ҳаками: Иштван Ковач (Руминия)

VAR ҳаками: Марко Ди Белло (Италия)

VAR ҳаками ёрдамчилари: Жером Брисар (Франция), Филиппо Мели (Италия) ва Массимилиано Иррати (Италия)

Польша – Словакия 1:2

Санкт-Петербург, "Газпром Арена"

Голлар: Линетти 46' – автогол Шенсни 18', Шкриньяр 68'

Польша: 1.Шенсни, 18.Берешиньски, 15.Глик, 5.Беднарек, 13. Рибус ( 26.Пухач, 74), 8.Линетти (19.Франковский, 74), 10.Криховяк, 14.Клих (16.Модер, 85), 21.Юзвяк, 20.Зелиньски (11.Свидерский, 85), 9.Левандовски

Захира: 12.Скорупски, 22.Фабианьски, 3.Давидович, 4.Кендзера, 6.Козловский, 17.Плахета, 24.Шверчок, 25.Гелик        

Словакия: 1.Дубравка, 2.Пекарик ( 24.Кошельник, 79), 5.Шатка, 14.Шкриньяр, 15.Губочан, 18.Гараслин (21.Дюриш, 87), 19.Куцка, 25.Хромада (13.Грошовски, 79), 20.Мак (10.Суслов, 87), 8.Дуда ( 6.Грегуш, 90+2), 17.Гамшик

Захира: 12.Куцяк, 23.Родак, 3.Вавро, 7.Вайсс, 11.Бенеш, 16.Ганцко, 22.Лоботка

Огоҳлантириш: Губочан (20), Криховяк (22).

Четлатиш: Криховяк (иккинчи сариқ – 62)

Ўйин якунланди!  Унда Словакия Польша устидан ғалабага эришди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча!

90+4. Зарбаааа!  Левандовски Пухачга пас берди, унинг зарбасидан кейин дарвозабон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди. 

90+2. Словакияда ўзгариш: Дуда ўрнига Грегуш ўйинни тугатиб қўяди. 

90+1. Ууууух!  Беднарекнинг 12 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. Даҳшат! 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Зарба!  Левандовскининг бош билан йўллаган зарбаси манзилга аниқ бормади. 

87. Словакияда 2 та алмаштириш: Гараслин ўрнига Дюриш, Мак ўрнига Суслов тушди. 

85. Полшьшада 2 та ўзгариш: Клих ўрнига Модер, Зелиньски ўрнига Свидерский майдонга туширилди. 

82. Бу сафар Тимотеуш Пухач Гараслинга нисбатан қўпол ўйнади ва ҳакам бунга бефарқ қарамади.

81. Ондрей Дуда жуда қўпол ўйин кўрсатди. У Пухачни йиқитди.

79. Словакияда 2 та алмаштириш: Хромада ўрнига Грошовски, Пекарик ўрнига Кошельник ўйинга қўшилди. 

77. Зелиньскининг узатмасидан сўнг Беднарек бош билан зарба берди, бу Дубравквга шунчаки совға бўлди. 

74. Польшада 2 та ўзгариш: Линетти ўрнига Франковский, Рибус ўрнига Пухач ўйинни давом эттиради. 

71. Польша вазият ҳосил қилишга уриняпти, аммо ҳозирча бу самара келтирмаяпти. 

68. ГООООООООООООООООООООООООООЛ!  Ҳимоячи Милан Шкриньяр чамаси 13 метрдан зарба бериб, гол урди – 1:2!  Словакия олдинда! 

64. Томаш Губочан ичкарига пас узатди, ҳимоячилар ўшончли ўйнаб, тўпни дарвоза олдидан узоқлаштиришди.

62. Ана холос!  Польша бир киши кам бўлиб қолди. Криховяк қўпол ўйнагани боис иккинчи сариққа лойиқ кўрилиб, майдондан четлатилди! 

59. Петр Зелиньски бурчакдан ажойиб узатмани ошириб берди, аммо рақиб биринчи бўлиб тўпга эга чиқди.

58. Зарба!  Левандовскининг жарима зарбаси орқали берган зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. 

56. Мацей Рибуснинг ичкарига узатмаси Роберт Левандовскига етиб келди, форвард зарба йўламоқчи бўлганида ҳимоячининг қаршилигига учради.

54. Зарба!  Лукас Гараслиннинг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

52. Петр Зелиньски дарвоза томон ошиқди, аммо ҳимоячилар томонидан тўхтатиб қолинди. Польшада қулай имконият. 

49. Зарба!  Петр Зелиньскининг узоқ бурчак томон зарбаси ноаниқ кетди.

46. ГОООООООООООООООООООЛ!   Линетти яқин масофадан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1! 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

42. Зарба!  Ваниҳоят, Левандовскини катта саҳнада кўрдик, бироқ унинг зарбаси анча ноаниқ кетди. 

41. Ондржей Дуданинг шериги томон амалга оширган узатмаси ноаниқ чиқди.

39. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 61га 39 экан. 

36. Зарба!  Гамшикнинг узоқдан берган зарбаси аниқ чиқмади. 

34. Зарба!  Криховякнинг кучли зарбаси сал ноаниқ кетди. Ундан олдин Левандовски-Линетти комбинацияси муваффақиятсизликка учраганди. 

33. Кучцканинг бош билан берган зарбаси тўғри Шенснининг қўлига бориб тушди. 

33. Маълумотларга қараганда, гол расмий протоколда Шенсни номига автогол сифатида ёзилган. 

31. Охирги дақиқаларда Словакия кескин ҳужумларни уюштирмоқда. Польшаликлар уйғонишлари лозим. 

29. Матеуш Клих ичкари томон яхши пас узатди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

27. Зарбааа!  Куцканинг кучли зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

26. Польша ҳимоячилари ишончли ўйин кўрсатишмаяпти, Гараслин ичкарига осонлик билан кириб борди. 

24. Ҳозирча ўйиннинг асосий юлдузи Роберт Левандовски унчалик кўриниш бермаяпти. 

22. Бу гал Криховяк Хромадани йиқитди ва огоҳлантирилди. 

20. Губочан Крихоавякни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди ва сариқ олди. 

20. Словакия ўзига келиб олди, шекилли. Қанотдан ҳужум уюуштирмоқда. 

18. ГООООООООООООООООООООООЛ!  Мак Польша ҳимоясини ёриб кириб, ўткир бурчакни нишонга олди – 0:1! 

16. Мацей Рибуснинг ичкарига узатмаси хавфли кўриниш касб этмади.

15. Куцка Зелиньскини туртиб йиқитди, ҳакам айбдорни оғзаки тарзда жиддий огоҳлантирди. 

14. Ууууух!  Дуданинг яқин бурчак томон йўллаган зарбаси голга ўхшаб кетди, тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

13. Польша ҳимоя орқали ҳужум бошлаётганда тўпни йўқотди, Пекарик Словакияни олдинга бошлади. 

11. Рибус Пекарик билан тўқнашиш орқали қоидани бузди. Ҳакам дарҳол футболчиларнинг ҳолидан хабар олди.  

9. Польшаликлардан қойилмақом жамоавий ўйин. Ўйинчилар тўпни ўзларида сақлаш орқали ўйинни назорат қилишяпти.

7. Ҳозирча катта устунлик Полбша томонда. Жамоа тўпни рақибга бергиси йўқ. 

5. Петр Зелиньски жарима майдони ичкариси томон ажойиб кроосни амалга оширди. Шкриньяр жонбозлик кўрсатиб, тўпни қайтарди.

4. Зарба!  Роберт Левандовски қулай позициядан зарба йўллади, аммо тўп ўз шеригига тегиб қолди.

3. Марек Гамшик ичкарига пас узатди, аммо ҳимоячилардан бири хавфни бартараф қилди.

2. Гжегож Криховяк Хромадага нисбатан фоль ишлатди. Словакия жарима зарбасига эга бўлди.

1. Ўйин бошланди!  Уни Словакия бошлаб берди. 

Терма жамоалар футболчилари яшил майдонга чиқиб келишди. Ҳар икки давлат мадҳияси янграмоқда. 

Жамоалар чигил ёзди машқларини олиб боришяпти

Мухлислар "Газпром Арена" томон ошиқишмоқда

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Европа чемпионати "D" гуруҳи дастлабки тури доирасидаги Польша – Словакия ўйини ўтказилади. Ушбу баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика