UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  28 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  347 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  6 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  19 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Евро-2020. Нохушлик юз берган ўйинда Дания Финляндияга мағлуб бўлди Янгиликлар

Евро-2020. Нохушлик юз берган ўйинда Дания Финляндияга мағлуб бўлди

Евро-2020 доирасида Дания ҳамда Финляндия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 1-бўлим якунланмасдан аввал Кристиан Эриксеннинг ҳушини йўқотиши сабаб тўхтатилган эди. Ўйин 23:30 дан бошлаб давом эттирилади. Якунда Финляндия Дания ўйинда тўлиқ устунлик қилган баҳсда ғалабага эришиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Дания

Чемпионат Европы. Группа B . 1-тур

12/06/2021, 23:30

1
:
0
Тугади

Финляндия

Йоэль Похьянпало - 60'

Стадион: Parken, 13790 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
43'  Кристиан Эриксен (Матиас Йенсен)
63'  Йонас Винд (Андреас Сков Ольсен)
63'  Симон Кьер (Янник Вестергор)
74'  Пьер-Эмиль Хейбьерг
76'  Даниэль Васс (Йенс Ларсен)
76'  Томас Дилейни (Андреас Корнелиус)
4'  Робин Лод
51'  Тим Спарв
60'  Йоэль Похьянпало
60'  Йере Уронен
76'  Теему Пукки (Йони Кауко)
76'  Тим Спарв (Расмус Шуллер)
84'  Йоэль Похьянпало (Маркус Форсс)
90'  Юкка Райтала (Лео Вяйсянен)

Дания – Финляндия 0:1

"Паркен"

Гол: Похьянпало 59'

Гол урилмаган пенальти:  Хейбьерг 74' (дарвозабон)

Дания: Шмейхель, Васс (Йенс Ларсен, 76), Кьер (Янник Вестергор, 63), Мэле, Кристенсен, Эриксен (Матиас Йенсен, 43), Хейбьерг, Дилэйни  (Андреас Корнелиус, 76), Винд (Андреас Сков Ольсен, 63), Поульсен, Брэйтуэйт

Финляндия: Градецки, Уронен, Араюури, Райтала (Лео Вяйсянен, 90), О`Шонесси, Тойвио, Спарв (Расмус Шуллер, 77), Камара, Луд, Пукки (Йони Кауко, 77), Похьянпало (Маркус Форсс, 84)

Огоҳлантиришлар: Луд (4), Спарв (51)

Ушрашув ўз ниҳоясига етди! Финляндия Дания ўйинда тўлиқ устунлик қилган баҳсда ғалабага эришиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди.

90+... Бош ҳакам томонидан учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

84. Гол муаллифи Йоэль Похьянпало ўрнига Маркус Форсс ўйинга қўшилди.

81. Данияда яна бир хавфли вазият! Аммо бу сафар ҳам якун гол билан тугамаяпти!

Ўзгаришлар икки жамоада ҳам: Дания термасида ўйнаган Даниэль Васс ва Томас Дилейни ўрнига Йенс Ларсен ҳамда Андреас Корнелиус майдонга тушди. Шунингдек Финляндия сафидан Теему Пукки ва Тим Спарвлар ўрнига Йони Кауко ҳамда Расмус Шуллерлар майдонга тушди.

75. Финляндия посбони Градецки бугун бир неча бор сейвларни амалга оширмоқда!

74. Гол бўлмади! Хейбьерг пенальтидан ура олмади! 

73. Пенальти! Финляндия дарвозаси томонига белгиланди!

65. Дания яна олдинга боришга интилмоқда. Зарбалар эса ноаниқ кетмоқда.

63. Данияда ўзгариш: Йонас Винд ўрнига Андреас Сков Ольсен, Симон Кьер ўрнига эса Янник Вестергор майдонга тушди.

60. Финляндия терма жамоаси ўйин давомида иккинчи рақамли бўлиб битта вазиятдан унумли фойдаланиб кетмоқда!

59. ГОЛ! Финляндия ҳисобни очди! Похьянпало қанотдан узатилган тўпни бош билан тўпни дарвозага киритди. 

58. Яна Дания терма жамоаси ҳужум уюштирмоқда. Якуний зарбани Дилэйни берди бироқ ноаниқ.

55. Данияликлардан хавфли ҳужум. Бироқ ҳужумдаги палапартишлик унинг якунланмай қолишига сабаб бўлди.

52. Захирадан тушган Матиас Йенсендан хавфли зарба!!! Бирозгина ноаниқ!

Иккинчи бўлимга старт берилди!

Биринчи бўлим ўз яунига етди.

45+... 1-бўлимга бош ҳакам томонидан 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. Дания терма жамоаси таркибида ўзгариш: Кристиан Эриксен ўрнига Матиас Йенсен майдонга тушди.

Эриксеннинг соғлиги яхшилиги айтилмоқда.

Диққат қилинг! Ўйин 23:30 дан бошлаб яна давом эттирилади! Қайд этилишича, биринчи бўлимнинг сўнгги тўрт дақиқаси, кейин эса 2-бўлим ўйналади.

Кристиан Эриксенни шифохонага олиб кетишди.

Маълум қилинишича Эриксен майдонга ўзи йиқилган. Унга бошқа футболчи томонидан жароҳат етказиш ҳолати бўлмаган. Ўйин расман тўхтатилди. Икки жамоа бош мураббийлари хам майдонни тарк этишди. Мухлислар эса ҳали кетгани йўқ!

УЕФА Дания - Финляндия учрашуви қолдирилганлигини маълум қилди!

Ҳакам биринчи бўлимга якун ясади. 

Дания терма жамоаси аъзолари Эриксеннинг севгилисига далда беришмоқда.

Ўйин тўхтаб қолди. Барча Эриксеннинг соғлигидан хавотирда...

45+3. Биринчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Айни вақтда майдонда ҳали-ҳамон Эриксенга ёрдам кўрсатилмоқда. Барчанинг кўзи эса ёшга тўлди...

44. Дания терма жамоаси футболчиси Кристиан Эриксен майдонда йиқилиб ётибди. Унга тиббий ёрдам бериш учун тиббиёт ходимлари етиб келишган. Даниянинг бошқа футболчилари мазкур ҳолатни тўсиб туришмоқда. Футболчи ва мухлислар кўзида ёш...

40. Брэйтуэйт чамаси 22 метрлардан Финляндия дарвозаси томон зарба йўллади. Бу сафар ҳам ноаниқ.

37. Учрашув темпи бироз тушди. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

26. Даниядан хавфли ҳужум! Мартин Брэйтуэйтнинг берган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

23. Финляндия ва ниҳоят олдинга ўтди! Пукки сал қолса дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ ушбу вазиятда даниялик ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди.

18. Хавфли зарба яна Финляндия дарвозаси томон! Эриксеннинг чамаси 25 метрлардан берган зарбасини дарвозабон муштлари билан уриб юборди.

15. ЗАРБА! Дания терма жамоаси аъзоси Дилэйни тўпни Хейбьергга етказиб берди. Унинг бош билан берган зарбасини дарвозабон ажойиб тарзда қайтариб юборди. Дания терма жамоаси 15 дақиқа ичида тўртинчи бор бурчак зарбаси ишлаб олди.

10. Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқаси ўтиб улгурди. Ташаббус тўлиқ данияликларда.

7. Яна Даниядан ҳужум! Винднинг берган зарбасидан сўнг яна ўша Градецки жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.

5. Дания терма жамоаси аъзолари бурчакдан тўпни узатишди. Қайтариб юборилган тўп яна ўша манзилга борди. Иккинчи марта ташкил этилган ҳужум Финляндия посбони Градецкининг тўпни ушлаб олиши билан якунланди.

1. Учрашувга старт берилди!

Ҳар икки терма жамоа мадҳиялари янграмоқда...

Терма жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Жамоалар ўйиндан аввалги чигалёзди машғулотларда иштирок этишмоқда.

Ассалому алейкум қадрли футбол ихлосмандлари! Евро-2020 доирасида Дания ҳамда Финляндия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда. Ушбу саҳифа орқали ўйиндан матнли трансляцияни кузатишингиз мумкин.  

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика