UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  1 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  5 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  54

Евро-2020. Нидерландия Украинани зўрға мағлуб қилди Янгиликлар

Евро-2020. Нидерландия Украинани зўрға мағлуб қилди

Европа чемпионати 1-турида C гуруҳи жамоалари ўртасидаги навбатдаги баҳс бошланиш арафасида. Ушбу саҳифада Нидерландия ва Украина ўртасидаги ўйин матнли тарзда трансляция қилинади.

Нидерланды

Джорджиньо Вейналдум - 52', Ваут Вегорст - 58', Дензел Дюмфрис - 85'

Чемпионат Европы. Группа C . 1-тур

14/06/2021, 01:00

2
:
3
Тугади

Украина

Андрей Ярмоленко - 75', Роман Яремчук - 79'

Стадион: Johan Cruijff Arena, 15837 томошабин

Бош ҳакам: Феликс Брих

45'
90'
52'  Джорджиньо Вейналдум
58'  Ваут Вегорст
64'  Дэйли Блинд (Натан Аке)
64'  Патрик ван Анхолт (Овен Вейндал)
85'  Дензел Дюмфрис
85'  Натан Аке
88'  Ваут Вегорст (Люк де Йонг)
88'  Юрриен Тимбер (Йоэл Велтман)
90'  Мемфис Депай (Дониэлл Мален)
13'  Александр Зубков (Ромеро Бонфим Марлос)
64'  Ромеро Бонфим Марлос (Николай Шапаренко)
75'  Андрей Ярмоленко
75'  Роман Яремчук
79'  Роман Яремчук
79'  Руслан Малиновский
90'  Сергей Сидорчук

Нидерландия – Украина 3:2

14 июнь, 00.00, «Йохан Кройфф Арена»

Голлар:

1:0 – 52 Вейналдум, 2:0 – 58 Вегорст, 2:1 – 75 Ярмоленко, 2:2 – 79 Яремчук, 3:2 – 85 Думфрис.

Нидерландия – Стекеленбург, Думфрис, де Врей, Блинд (Аке, 64), ван Анхолт (Вейндал, 64), Вейналдум, де Йонг, де Рон, Тимбер (Велтман, 88), Депай (Мален, 90), Вегорст (де Йонг, 88).

Украина – Бушчан, Забарний, Матвиенко, Миколенко, Караваев, Зинченко, Сидорчук, Зубков (Марлос, 13; Шапаренко, 64), Малиновский, Ярмоленко, Яремчук.

Огоҳлантиришлар:

Сидорчук (90).

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Нидерландияда 3 очко. Чиройли футбол учун Украина термасига раҳмат!

90+3. Сергей Сидорчук огоҳлантирилди. У де Йонгни қўполлик билан тўхтатиб қолганди.

90+1. Депай алмаштирилди. Унинг ўрнига Маленн ўйинни давом эттиради.

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Украина олдинга ўтаётган паллада Зинченко ва Ярмоленко ўртасида тушунмовчилик юзага келди.

88. Франк де Бур ўзгариш қиляпти. Вегхорст ўрнига Люк де Йонг, Тимбер ўрнига Йоэл Велтман майдонга тушди.

85. Гоооооол! Нидерландия қайтди. Натан Акенинг узатмасини Дензел Думфрис Бушчан дарвозасига киритиб юборди.

83. Хўш, Франк де Бур шогирдлари қолган вақтда тарози мувозанатини яна ўз томонларига оғдира олишадими?

79. Гооооооооол! Малиновскининг стандартдан оширган тўпини Роман Еримчук Стекеленбург дарвозасига киритди. 2:2. Қойил, Украина! Қойил, Шевченко!

78. Украинада қулай нуқтадан жарима зарбаси тепиш имконияти юзага келди.

75. Гоооооооооол! Андрей Ярмоленкодан супер ижро! 2:1.

73. Роман Еремчукнинг зарбасини Стекеленбург бартараф қилди.

72. Ушбу дақиқага келиб, тўп назоратидаги устунлик нидерландлан томонда: 69-1.

65. Депайнинг фаоллишидан кейин нидерландлар бурчак зарбаси ишлаб олди... 

64. Украинада ўзгариш: Шевченко захирадан майдонга тушган Марлосни алмаштиришга қарор қилди. Ўйинни Николай Шапаренко давом эттиради.

63. Нидерландияда ўзгаришлар: Патрик ван Алхот ҳамда Дейли Блинд майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнини Натан Аке ҳамда Оуэн Вейндал тўлдирди.

58. Гооооол! Вут Вегхорст, 2:0! 

54. Франк де Бур жамоаси ҳужум қилишда давом этади. Вут Вегхорстдан зарба, Бушчан яна Украина жонига оро кирди.

52. Гоооооооол! Ниҳоят, Украина дарвозаси ишғол қилинди. Жоржино Вейналдум иккинчи темпдаги ҳужумни гол билан якунлади.

49. Георгий Бушчан 2-таймда ҳам рақиб ҳужумларини "тозалашда" давом этяпти.

46. Украина 2-бўлимни бошлаб берди.

Феликс Брихнинг ҳуштаги чалинди. Танаффус!

1-таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Зинченко - Сидорчук - Ярмоленко комбинацияси гол билан тугаши мумкин эди. Мартин Стекеленбурк яхши ўйнаб, вазиятни бартараф қилди.

43. Сўнгги дақиқаларда ўйин Украина ярим майдонида ўтяпти. Нидерландия танаффусга ғолиб ҳолатда чиқмоқчи.

40. Думфрис ҳаводан узатилган тўпни 3 метрдан Украина дарвозасига йўллай олмади.

39. Уххххх! Вейналдумнинг жуда кучли зарбасини Бушчан бартараф қилди. Ҳа, дарвозабон - ярим жамоа!

37. Патрик ван Анхолтнигн узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

30. Украина анча жонланиб қолди. Бу гал Андрей Ярмоленконинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси Стекеленбургнинг қўлига бориб тушди.

28. Сидорчук ажойиб паси орқали Ярмоленкони бирга бир вазиятга чиқарди. Аммо, орқадан етиб келган Патрик ван Анхолт вазиятни бартараф қилди.

27. Георгий Бушчан яна бир бор ажойиб ўйнаб, Нидерландиянинг ҳужумини қайтарди.

21. Украинанинг яна бир ҳужмида иш зарбагача етиб бормади.

15. Украина ҳужумда. Роман Еремчукнинг зарбасига куч етишмади.

14. Мемфис Депай ҳужумда қоидани бузди...

13. Ўзгариш: Украина таркибида ўйнаётган Александр Зубков жароҳатга йўлиқди, унинг ўрнига Марлос майдонга туширилди.

11. Маълумот учун, Нидерландия қироли Виллем-Александр Клаус Георг Фердинанд учрашувни стадионнинг ўзидан кузатиб боряпти.

6. Нидерландияликларнинг ҳужуми. Думфриснинг хавфли зарбасидан кейин Бушчандан ажойиб сэйв.

4. Ҳужум қилиш навбати Андрей Шевченко шогирдларида. Андрей Ярмоленконинг зарбасидан кейин  Украина бурчак зарбасини ишлаб олди.

2. Учрашув ажойиб темпда бошланди. Депай тезкорлик билан олдинга ўтди ва зарба йўллади. Бушчан ўз ўрнида.

1. Кетдик. Баҳс бошланди, тўпни нидерландиялик футболчилар ўйинга киритиб беришди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...

Нидерландиялик мухлислардан Кристиан Эриксенни қўлловчи баннер

Мухлислар...

Нидерландия - Украина 

13 июнь 2021 йил. Амстердам. "Йохан Кройфф" стадиони. 23:55

Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)

Қанот ҳакамлари: Марк Борш ва Штефан Лупп (иккиси Германия)

Захира ҳаками: Бартош Франковски (Польша)

VAR ҳаками: Марко Фритц (Германия)

VAR ҳаками ёрдамчилари: Кристиан Дингерт (Германия), Ли Беттс (Англия) ва Стюарт Эттуэлл (Англия). 

Нидерланды

Джорджиньо Вейналдум - 52', Ваут Вегорст - 58', Дензел Дюмфрис - 85'

Чемпионат Европы. Группа C . 1-тур

14/06/2021, 01:00

2
:
3
Тугади

Украина

Андрей Ярмоленко - 75', Роман Яремчук - 79'

Стадион: Johan Cruijff Arena, 15837 томошабин

Бош ҳакам: Феликс Брих

45'
90'
52'  Джорджиньо Вейналдум
58'  Ваут Вегорст
64'  Дэйли Блинд (Натан Аке)
64'  Патрик ван Анхолт (Овен Вейндал)
85'  Дензел Дюмфрис
85'  Натан Аке
88'  Ваут Вегорст (Люк де Йонг)
88'  Юрриен Тимбер (Йоэл Велтман)
90'  Мемфис Депай (Дониэлл Мален)
13'  Александр Зубков (Ромеро Бонфим Марлос)
64'  Ромеро Бонфим Марлос (Николай Шапаренко)
75'  Андрей Ярмоленко
75'  Роман Яремчук
79'  Роман Яремчук
79'  Руслан Малиновский
90'  Сергей Сидорчук

- Ассалому алайкум, қардли футбол мухлислари. Евро-2020 1-туридан ўрин олган Нидерландия ва Украина терма жамоалари ўртасидаги баҳс стартига 20 дақиқа қолди. Ушбу ўйинни бирга кузатамиз. Биздан узоқлашманг!

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика