UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  3 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  3 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1

Евро-2020. Нидерландия ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиққан учинчи жамоа бўлди Янгиликлар

Евро-2020. Нидерландия ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиққан учинчи жамоа бўлди

Европа чемпионати "C" гуруҳи 2-тури доирасидаги баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Амстердам, "Йохан Кройфф Арена". 00:00

Бош ҳакам: Орель Гринфельд (Исроил)

Қанот ҳакамлари: Рой Хассан ва Идан Яркони (иккиси Исроил)

Захира ҳаками: Давиде Масса (Италия)

VAR ҳаками: Павел Гиль (Польша)

VAR ҳаками ёрдамчилари: Паоло Валери (Италия), Ли Беттс (Англия) ва Давиде Масса (Италия)

Нидерландия – Австрия 2:0 

"Йохан Кройфф Арена", Амстердам

Голлар: пенальти Мемфис Депай 11', Дензел Дюмфрис 67'

Нидерландия: 1.Мартен Стекеленбург – 6.Стефан де Врей, 3.Маттейс де Лигт, 17.Дэйли Блинд (4.Натан Аке, 65) – 22.Дензел Дюмфрис, 15.Мартен де Рон (16.Райан Гравенберх, 74), 8.Жоржиньо Вейналдум, 21.Френки де Йонг, 12.Патрик ван Анхолт (5.Овен Вейндал, 65) – 19.Ваут Вегхорст (18.Дониэлл Мален, 65), 10.Мемфис Депай (9.Люк де Йонг, 82)

Захира: 13.Тим Крул, 23.Марко Бизот, 2.Йоэл Велтман, 7.Стивен Бергейс, 11.Куинси Промес, 14.Дэви Классен, 25.Юрриен Тимбер                   

Австрия: 13.Даниэль Бахман, 21.Штефан Лайнер, 3.Александар Драгович (15.Филипп Линхарт, 84), 4.Мартин Хинтереггер – 2.Андреас Ульмер, 19.Кристоф Баумгартнер (22.Валентино Лазаро, 70), 23.Ксавер Шлагер (20.Карим Онисиво, 84), 24.Конрад Лаймер (10.Флориан Гриллич, 62), 8.Давид Алаба – 11.Михаэль Грегорич (25.Саша Калайжич, 62), 9.Марсель Забитцер                      

Захира: 1.Александр Шлагер, 12.Павао Перван, 6.Штефан Ильзанкер, 16.Кристофер Триммель, 17.Луис Шауб, 18.Алессандро Шепф, 26.Марко Фридль

Огоҳлантиришлар: Давид Алаба (10), Мартен де Рон (14), Даниэль Бахман (67).                          

Баҳс якунланди!  Нидерландия ўйинда ғолиб чиқди ва плей-офф йўлланмасини нақ қилди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча! 

90+1. Маттейс Де Лигтга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

89. Дюмфрис ҳужумда Онисивога нисбатан қўполлик ишлатди. 

86. Андреас Ульмер бурчак зарбасини ижро қилди, аммо унинг узатмаси ҳимоячилар орасида қўним топди.

85. Карим Онисиво ичкаридан ўзига жой топди ва узатмадан сўнг бош билан зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида эканлигини кўрсатиб, тўпни илиб олди.

84. Австрияда 2 та алмаштириш: Драгович ўрнига Линхарт, Шлагер ўрнига Онисиво туширилди. 

82. Нидерландияда ўзгариш: Депай ўрнига Люк Де Йонг тушди. 

82. Зарбаааа!  Давид Алабанинг кучли зарбаси дарвоза тўрини тешиб ўтарди, агар аниқ бўлганида.  

81. Статистикага мурожаат қиламиз. Дарвоза томон йўлланган зарбалар бўйича кўрсаткич – 14:5

79. Ксавер Шлагернинг ичкарига узатмаси қайтарилди, Австрия турли комбинация орқали ҳужум уюштиришда давом этмоқда. 

77. Австрия тўпни ўзида сақлаб туриб, рақибнинг хатосини кутмоқда. 

75. Александр Драгович ичкарига ажойиб кроосни амалга оширди, аммо Стекеленбург тўпни узоқлаштирди.

74. Нидерландияда алмаштириш: Де Рон ўрнига Гравенберх туширилди. 

72. Зарба!  Депайнинг зарбаси дарвозага аниқ бормади. 

71. Лазаронинг бурчакдан амалга оширган узатмасидан кейин ичкарида пала-партишликлар юзага келди, яна бурчак тўпи. 

70. Австрияда ўзгариш: Баумгартнер ўрнига Лазаро майдонга тушди. 

69. Зарба!  Хинтереггернинг бош билан берган зарбаси аниқ чиқмади. 

67. Даниэль Бахманн эътироз учун сариқ карточка олди.

67. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Маленнинг қулай пасидан кейин Дюмфрис ҳисобни оширди – 2:0! 

65. Нидерландияда 3 та алмаштириш: Блинд ўрнига Аке, Вегхорст ўрнига Мален, ван Анхолт ўрнига Вейндал ўйинни давом эттиради. 

62. Австрияда 2 та ўзгариш: Лаймер ўрнига Гриллич, Грегорич ўрнига Калайжич тушди. 

61. Зарба!  Де Врей бурчак узатмасидан сўнг бош билан зарба йўллади, дарвозабон уни қайтарди!

60. Патрик ван Анхолт тўпни ичкарига оширди, рақиб ҳимоячилари уни майдондан чиқариб юборишди.

58. Жоржиньо Вейналдум шерикларини яхши пас билан таъминлашнинг уддасидан чиқмади.

56. Марсель Забитцер Вейналдумга нисбатан қоидани бузди.

53. Давид Алаба бурчакдан муваффақиятсиз узатмани амалга оширди, Стекеленбург дарвозадан чиқиб келиб, ишончли ўйнади.

52. Штефан Лайнер тўпни ичкарига ошириб берди, аммо ҳимоячилардан бири унинг шеригидан устун келди.

49. Эҳ, қандай омадсизлик!  Жоржиньо Вейналдумнинг зарбаси йўлига ҳимояилар томонидан "блокланди".

47. Патрик ван Анхолтда қандайдир муаммо юзага келди. Жиддий бўлмаса керак, кўрамиз. Унда ҳамаси жойида. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшилди. 

43. Мемфис Депай яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо у офсайдда қолди.

41. Ваут Вегхорст Вейналдумга пас берди, унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

40. Уууух!  Депай яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади. 

39. Грегорич Блиндни йиқитди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди. 

35. Мартин Хинтереггерда яхши вазият юзага келди, унинг зарба йўллашга бўлган уриниши ўхшамади, тўп ноаниқ кетди.

32. Де Врей Баумгартнерни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Ҳакам айбдорни аяди ва огоҳлантирмади.   

31. Тўп билан муомила қилиш статистикаси: 52% – 48%

29. Марсель Забитцер деярли голли вазият яратди, аммо унинг паси шеригига ўтмади.

27.  Зарба!  Баумгартнернинг зарбаси де Лигтнинг бошига тегди. Ҳимоячи бу ҳолатда жонбозлик намойиш этди. 

24. Зарбааа!  Депайнинг ўнг оёқда йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

22. Нидерландия ўйин назоратини ўз қўлига олган. Футболчилар ҳозирча паслашиш билан банд.

20. Мартин Хинтереггер Вейналдумга нисбатан жуда қўпол йўин кўрсатди, ҳакам бунга бефарқ қарамади.

18. Дэйли Блинднинг узатмасидан сўнг Даниэль Бахманн дарвозадан чиқиб келиб, тўпни илиб олди.

16. Ваут Вегхорст ичкарига пас узатди, у ҳимоячилар томонидар батараф қилинди.

14. Де Рон Грегоричга нисбатан қўполлик ўйнагани боис огоҳлантирилди. 

11. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Депай пенальтидан дарвозанинг чап томонини нишонга олиб, ҳисобни очди – 1:0!  

10. Алабага сариқ карточка кўрсатилди. 

10. Вазият ВАРда кўриб чиқилди ва Нидерландияга пенальти берилди. 

9. Алаба Дюмфрисга нисбатан қўполлик ишлатди, пенальти белгиланиши мумкин. 

6. Патрик ван Анхолт ёмон ўйнамади, аммо жуда кучли пас бериб юборди – Ваут Вегхорст тўпга етиб боришга қанчалик интилмасин, улгурмади.

5. Андреас Ульмер хавфли вазиятга чиқиб борди, аммо тўп рақиб томонидан қайтарилди.

3. Мемфис Депай олдинга борди, бироқ ҳимоячилар қаршилигига учради.

2. Андреас Ульмер тезлик билан олдинга борди, аммо хавфли вазият ҳосил қила олмади – ҳимоячилар яхши ўйин намойиш қилишди.

1. Ўйингса старт берилди! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Евро-2020 "C" гуруҳи 2-тури доирасидаги Нидерландия – Австрия ўйини бўлиб ўтади. Ушьу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика