UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  1 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  6 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  31 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0 06:45Серия А. "Рома" - "Болонья" 1:3   0

"Евро-2020 кундалиги". "В" ва "С" гуруҳидан нимчорак финалга чиққан жамоалар ва уларнинг рақиблари ҳақида Янгиликлар

"Евро-2020 кундалиги". "В" ва "С" гуруҳидан нимчорак финалга чиққан жамоалар ва уларнинг рақиблари ҳақида

Европа чемпионатида 3-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

Кеча "В" ҳамда "С" гуруҳи вакиллари иштирокидаги баҳслар бўлиб ўтди. 

"В" гуруҳида Дания 1- ва 2-турларда мағлуб бўлганига қарамай 3-турда Россияни 4:1 ҳисобидан мағлуб этди ва 3 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. Финляндия Бельгияга 0:2 ҳисобидан мағлуб бўлиб, 3 очко билан 3-ўринга тушиб қолди. 

Россия ҳам 3 очко тўплади, лекин тўплар нисбати ва ўзаро ўйинлар сабаб 4-ўринни эгаллади. Бельгия 3 ўйинда 9 очко тўплаган ҳолда нимчорак финалга йўл олди. 

Бельгия нимчорак финалда "A", "D", "E", "F" гуруҳларнинг бирида энг яхши 3-ўринни қўлга киритган терма жамоа билан ўйнайди. 

Ушбу ўйин 27 июндан 28 июнга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.

Даниянинг рақиби эса маълум. Нимчорак финалди Дания — Уэльс қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. 

Мазкур баҳс 26 июнь куни 21:00 да бошланади. 

Финляндия эса бошқа гуруҳлардаги терма жамоаларнинг натижасини кутишга мажбур. Ҳозирча 3-тудан кейин "A" гуруҳида 3-ўринни эгаллаган Швейцарияда 4, "C" гуруҳида 3-ўринни олган Украина ҳисобида 3 очко мавжуд. 

Агар Финляндия нимчорак финал йўлланмасига эга чиқса, "F" ёки "E" гуруҳидаги биринчи ўринни қўлга киритган жамоа билан ўйнайди.

Кеча "C" гуруҳидан ўрин олган 3-тур ўйинлари ҳам бўлиб ўтди. 

Нидерландия термаси Шимолий Македонияни 0:3 ҳисобида мағлуб этди. Австрия эса Украина устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришди

Нидерландияликлар 9 очко билан 1-ўринни эгаллашди. Австрия эса 6 очко билан иккинчи бўлди. Украина ҳисобида 3 очко мавжуд ва жамоа 3-ўринда. Шимолий Македония эса бирорта ҳам очко тўплай олмади ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади. 

Нидерландия нимчорак финалда "D", "E", "F" гуруҳларида энг яхши 3-ўрин соҳиби билан ўйнайди.

Ушбу ўйин 27 июнь куни 21:00 да бошланади. 

Австриянинг рақиби эса маълум — Италия!

26 июндан 27 июнга ўтар кечаси 00:00 да старт олади. 

Агар Украина нимчорак финалга чиқса "E" ёки "F" гуруҳида 1-ўринни эгаллаган терма жамоаларга қарши баҳс олиб боради.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика