UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  93 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  6 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   16 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

"Евро-2020 кундалиги". "B" гуруҳидаги ўтказилган ўйинлар ва 1-турдан кейинги ҳолат ҳақида Янгиликлар

"Евро-2020 кундалиги". "B" гуруҳидаги ўтказилган ўйинлар ва 1-турдан кейинги ҳолат ҳақида

12 июндан 13 июнга ўтар кечаси Европа чемпионати гуруҳ босқичининг "B" гуруҳидаги 1-тур учрашувлари ўтказилди.

Дастлабки ўйин Дания — Финляндия бўлди. Мазкур баҳс ҳақида эшитмаган киши қолмади десак муболаға бўлмайди. Ўйиндан аввал қизиқиш катта бўлмаган баҳс якунига етгунига қадар бутун дунё эътиборини ўзига торта олади. 

1-бўлимнинг илк дақиқаларидан бошлаб Дания терма жамоаси аъзолар фаол ҳаракат қилишди. Финляндия дарвозаси томон бир неча бор хавфли ҳужумлар, зарбалар берилди. Шу ўринда таъкидлаш лозимки финляндияликлар дарвозабони жамоасини бутун ўйин давомида бир неча бор қутқарди. 

Баҳснинг 43-дақиқасига келиб учрашув тўхтаб қолди. Дания терма жамоаси футболчиси Кристиан Эриксен майдонга йиқилди. Уни эса футболчилар ўраб олди. Сиз бу ҳақида ўқиганингиз, эшитганингиз табиий. Шу боис бу мавзуга кўп ҳам тўхталмаймиз.

Кристиан Эриксен ҳақидаги барча хабарлар битта саҳифада  

Тошкент вақти билан 21:00 да бошланган ўйин тўхтаб қолганидан сўнг 23:30 дан бошлаб яна давом эттирилди. 

Ўйин давомида данияликлар устунлик қилишда давом этишди. Бироқ гол Финляндияликлар томонидан урилди. 59-дақиқада Похьянпало қанотдан узатилган тўпни бош билан тўпни дарвозага киритди. 

Шундан сўнг даниялик футболчилар олдинга боришда давом этишди. 74-дақиқага келиб финляндия дарвозаси томон пеналти белгиланди. Aммо ушбу вазиятдан Хейьбрег гол ура олмади. .Унинг берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

Шу тариқа якунига етган ўйинда финляндияликлар 3 очкога эга чиқишди. 

Мазкур баҳсдаги статистикага эътибор қаратсак, тўплар нисбати бўйича устунлик Дания термаси томонида бўлди — 69% — 31%. Дарвозага зарбалар бериш бобида ҳам данияликлар етакчи: 16 — 1. Шунингдек, Дания терма жамоаси ушбу ўйинда 9 марта бурчак зарбасини амалга оширди. Бу кўрсаткич Финляндияда нолга тенг бўлди. 

Гуруҳдаги иккинчи, кечаси куннинг марказий ўйини дея баҳоланган Бельгия — Россия учрашувига тўхталамиз. 

Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ Бельгия терма жамоаси устунликни ўз қўлларига олишди. Бу эса 10-дақиқага келибоқ ўз самарасини берди. Ўнг қанотдан узатмадан кейин Андрей Семенов тушунарсиз ҳаракати билан Лукакуга гол совға қилди, Ромелу эса қулай имкониятдан унумли фойдаланди. 

Шундан сўнг ҳар икки жамоада ҳам қатор вазиятлар бўлиб турди. 34-дақиқага келиб захирадан ўйинга қўшилган Тома Менье орадаги фарқни оширди. Биринчи бўлим шу тариқа ўз ниҳоясига етди. 

Иккинчи бўлимда кўпчилик Россиядан фаоллик кутган эди. Бу бўлимда кўп ҳам хавфли вазиятлар бўлавермади. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир вақтда эса Ромелу Лукаку баҳснинг натижасига нуқта қўювчи голни Россия дарвозасига киритди. 

Шу тариқа "B" гуруҳининг 1-тур учрашувлари якунланди. Мазкур ўйинлардан кейин эса Бельгия ва Финляндия 3 очко тўплаган ҳолда тўплар нисбати фарқи билан 1- ва 2-ўринларда бормоқда. 

Гуруҳдаги 2-тур учрашувлари 16-17 июнь кунлари ўтказилади. Россия терма жамоаси Финляндия қарши 16 июн куни Тошкент вақти билан 18:00 да ўйин ўтказади. Дания терма жамоаси эса Бельгияга қарши ўйин ўтказади. Ушбу баҳс 17 июнь куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Бугун "C" гуруҳидан ўрин олган икки, "D" гуруҳидан битта учрашув ўтказилади. 

Соат 18:00 да "D" гуруҳи вакиллари Aнглия — Хорватия ўзаро баҳслашса, 21:00 да "C" гуруҳи вакиллари Aвстрия ҳамда Шимолий Македония ўзаро ўйнайди. Бугундан эртагага ўтар кечаси 00:00 да "C" гуруҳининг иккинчи ўйини — Нидерландия — Украина баҳс олиб боради.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика