UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  1 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  12 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  6 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  8 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  14 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  12 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  4 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9

"Евро-2020 кундалиги". "А" гуруҳидаги 3-тур ўйинлари ва нимчорак финалга чиққан жамоалар ҳақида Янгиликлар

"Евро-2020 кундалиги". "А" гуруҳидаги 3-тур ўйинлари ва нимчорак финалга чиққан жамоалар ҳақида

Европа чемпионатининг гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Кеча "A" гуруҳининг сўнгги тур ўйинлари ўтказилди. Ҳар икки ўйин ҳам бир вақтга белгиланган эди. 

Дастлаб Швейцария — Туркия баҳсига тўхталамиз. 

Ўйиннинг дастлабки 5 дақиқасини Туркия фаоллик билан бошлади. 5 дақиқа ичида турклар 3 марта дарвоза томон зарба берди. Дастлаб Бурак Йилмазнинг зарбаси швейцариялик футболчига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Кейинроқ Озан Туфаннинг зарбаси ноаниқ кетди. Учинчи зарбадан сўнг Зоммер сейв кўрсатди. 

Бироқ ўйиндаги ҳисобни швейцарияликлар очди. Чамаси 17 метрлардан Сеферовичнинг ерлатиб берган зарбаси голга айланди. Чакирнинг йўлини Демирал тўсиб қўйганди. Шундан сўнг турклар янада олдинга боршди лекин учрашувдаги иккинчи гол ҳам Швейцария термаси томонидан киритилди. Жердан Шакири чамаси 25 метрлардан дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди.

Биринчи бўлим шу тариқа ўз якунига етди. Иккинчи бўлимни эса Швейцария ажойиб бошлади. 52-дақиқада Эмболонинг берган зарбасини Чакир қайтариб юборди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Туркия гол урди ва ҳисобни қисқартирди. Кахвежининг чамаси 26 метрлардан берган зарба Швейцария дарвозаси тўққизлигидан жой олди. Бироқ бу ҳисобни кўп сақланиб қолмади. 68-дақиқада Швейцария қарши ҳужумга қочиб кетди. Жердан Шакири дарвоза томонга яқин жойдан зарба берди ва ҳисобни йириклаштирди. Бу ўйинга қўйилган нуқта эди. Шундай қилиб Туркия мағлуб бўлиб, Европа чемпионатини бирорта очкоси тарк этадиган бўлди.

Статистик маълумотлар:

— Шакири сўнгги тўртта йирик турнирда гол урди: 2014 ва 2018 йиллардаги Жаҳон чемпионатлари, ЕВРО-2016 ва ЕВРО-2020;

— Швейцария ЕВРО-2020да тўртта гол урди ва бу қитъа финалидаги энг яхши натижасидир;

— Туркия Европа чемпионатидаги финалидаги сўнгги етти учрашувнинг олтитасида мағлуб бўлди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини эса Италия — Уэльс терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. 

Ўйиннинг дастлабки дақиқалари жуда сокинлик билан бошланди. Италия биринчи бўлим давомида ҳужум уюштириб турди, лекин улардан самара чиқара олмади. 39-дақиқада Пессина ҳисобни очди. Маттео Пессина Марко Верраттининг стандарддан узатган тўпини дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди. 

Иккинчи бўлим ҳам биринчиси каби бошланди. 53-дақиқада эса Бернардерски амалга оширган жарима зарбаси дарвоза устунига тегди. 55-дақиқада Уэльс бир киши кам бўлиб қолди. Итан Ампаду жуда қўпол ўйнагани сабаб майдондан четлатилди. Иккинчи бўлимда бошқа айтарли хавфли ҳужум кўрмадик ва шу тариқа Италия 3 очкони қўлга киритди.

Статистик маълумотлар:

— Италия кетма-кет 11 маротаба рақиб дарвозасига гол урди ва жами 32 та тўп киритишга муваффақ бўлди;

— Пессина Италия таркибидаги сўнгги учта ўйинда учта гол урди.

Мазкур гуруҳда 3-турдан сўнг гуруҳдаги ҳолат:

"A" гуруҳида плей-оффга чиққан жамоаларнинг нимчорак финалдаги рақиблари:

Италия нимчорак финалда "C" гуруҳида 2-ўринни олган жамоа билан ўйнайди;

Уэльс "B" гуруҳидаги 2-ўрин билан ўйнайди; 

Агарда Швейцария гуруҳдан чиқса "B" гуруҳидан 1-ўринни қўлга киритган терма жамоа билан ўйнайди.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика