UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  0 08:25Стерлинг кечирим сўради  2 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  4 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 21:29Португалия терма жамоаси Евро-2024да фойдаланадиган либослар намойиш этилди  2 21:16Бруну Фернандеш: "Қоидани ўзгартириш керак"  3 20:48АПЛ клубидан 4 очко олиб ташланди  8 19:52"Ливерпуль" Мусиалани сотиб олмоқчи  4 19:25Ачерби ирқчилик можароси туфайли Италия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  2 18:59"Ювентус" Аллегри ўрнига 3 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  5

Евро-2020. Швеция Испанияни "қўйиб юбормади", Словакия — етакчи Янгиликлар

Евро-2020. Швеция Испанияни "қўйиб юбормади", Словакия — етакчи

Евро-2020нинг Е гуруҳидан ўрин олган Испания - Швеция баҳси бўлиб ўтди.

Испания – Швеция 0:0 "Ла Картуха", Испания.

Испания – Унаи Симон, Альба, Лапорт, Пау Торрес, Льоренте, Ольмо (Жерар Морено, 74), Родри (Тиаго Алькантара, 66), Педри, Коке (Фабиан Руис, 87), Ферран Торрес (Ойарсабаль, 74), Мората (Сарабия, 66).

Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Люстиг (Крафт, 75), Даниэльссон, Ларссон, Экдаль, Ольссон (Каюсте, 84), Форсберг (Бенгтссон, 84), Исак (Классон, 69), Берг (Квайсон, 69).

Огоҳлантириш: Люстиг (55).


Испания

Чемпионат Европы. Группа E . 1-тур

15/06/2021, 01:00

0
:
0
Тугади

Швеция

Стадион: Estadio de La Cartuja, 10559 томошабин

Бош ҳакам: Slavko Vincic

45'
90'
66'  Родриго Эрнандес (Тиаго Алькантара)
66'  Альваро Мората (Пабло Сарабия)
74'  Дани Ольмо (Жерар Морено)
74'  Ферран Торрес (Микель Ойарсабаль)
87'  Коке (Фабиан Руис)
55'  Микаэль Лустиг
69'  Маркус Берг (Робин Квайсон)
69'  Александер Исак (Виктор Классон)
75'  Микаэль Лустиг (Эмиль Крафт)
84'  Кристоффер Олссон (Йенс-Лис Каюсте)
84'  Эмиль Форсберг (Пьерр Бенгтссон)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+6-дақиқа. Бўлди, Швеция футболчиси тўпни узоқлаштирди ва ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди. Тотал устунликка эга бўлган ва қатор имкониятлардан унумли фойдалана олмаган испанларнинг бор йўғи дурангга рози бўлишдан бошқа чораси йўқ.  

90+5-дақиқа. Навбатдаги бурчак зарбаси, дарвоза томон йўлланган навбатдаги зарба, лекин ҳамон ҳисоб очилмади.  

90+3-дақиқа. Хорди Альбанинг фаоллиги ва қанотдан амалга оширган узатмасидан кейин Пабло Сарабия қулай имкониятга эга бўлганди, лекин у тўпга зарба бера олмади ва уни посбонга ташлаб берди.   

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Сарабиянинг узатмасидан кейин Херард Морено боши билан зарба берди ва дарвозабон жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

87-дақиқа. Ўзгариш! Коке ўрнига Фабиан Руис ўйинга қўшилди. Луис Энрике бор имкониятидан фойдаланиб бўлди ва энди шу футболчилар ўйин охирига қадар рақиб дарвозасига йўл топишга ҳаракат қилади. 

84-дақиқа. Ўзгаришлар! Кристофер Олсон ўйинни давом эттиролмайдиган бўлдиУнинг ўрнига Йенс Каюсте тушган бўлса, Эмиль Форсберг ўрнини Пьер Бенгтссонга бўшатиб берди.     

82-дақиқа. Меҳмонлар тўпни дуч келган томонга тепиб юборишни бошлашди... Зерикиб қолган Унаи Симон тўпни ён чизиқдан ташлаб берди.  

80-дақиқа. Тўп учун курашда оёқ пайларини чўзиб олган Кристофер Олссонга бир неча дақиқа давомида ёрадм кўрсатилди. 

74-дақиқа. Тўпни олиб қўйган Хорди Альба шерикларига дадилроқ ва тетикроқ ҳаракат қилиш кераклигини бақириб, тушунтиришга уринмоқда.  

74-дақиқа. Ўзгаришлар! Микель Ойарсабаль ва Херард Морено ўйинга қўшилди. Ферран Торрес ва Дани Ольмо учун бугунги беллашув якунига етди.   

74-дақиқа. Швеция терма жамоаси футболчиси Люстиг ёрдамга мухтож бўлиб, майдонда ётибди. 

73-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Дани Ольмо зарба билан якунлай олди, лекин ниятига ета олмади.  

69-дақиқа. Ўзгариш! Маркус Берг ўрнига Робин Куайсон ўйинга қўшилган бўлса, Александер Исаак эса ўрнини Виктор Классонга бўшатиб берди.  

68-дақиқа. Дани Ольмонинг жарима майдончаси чизиғи устидан берган зарбаси умуман қовушмади.  

66-дақиқа. Ўзгаришлар! Родри ўрнига Тьяго Алькантара, Альваро Мората ўрнига эса Пабло Сарабия майдонга тушди.  

63-дақиқа. Луис Энрике ёрдамчисига нималарнидир тушунтирди ва Тьяго Алькантара машқларни якунлаб, ўриндиқ томон йўл олди. Яқин дақиқаларда уни майдонда кўрсак ажаб эмас.  

61-дақиқа. Александр Исаак кутилмаганда қисқа масофада бир нечта рақибини чалғитиб, бўш дарвоза олдида турган шериги Маркус Бергга тўпни ошириб бера олганди, лекин ҳужумчи шундай вазиятни кўкка совуришни "уддалади".  

55-дақиқа. Огоҳлантириш! Микаэль Люстиг қоидани бузгани учун сариқ карточка билан "сийланди". 

52-дақиқа. Испания термаси аъзолари бутун таркиб бўлиб майдоннинг ўз яримларига қайтишди ва дарвозалари ҳимоясида иштирок этишмоқда. Бунақаси биринчи бўлимда умуман бўлмаганди.

48-дақиқа. Шведлар иккинчи бўлимни фаолроқ бошлашди ва ҳозир Испания терма жамоаси дарвоза олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, лекин ҳужумда пайдо бўлган меҳмонлар ҳимоячиси Люстиг тўпни оширишда сусткашликка йўл қўйди.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Ўша дақиқа ҳам бўлим қандай ўтган бўлса, шундай ўтди - Испания тўп билан, лекин ҳозирча рақиб ҳимоясининг заиф нуқтасини топа олмаяпти. Меҳмонлар эса сабр билан ўз имкониятлари, голларини кутишда давом этишади. Ҳозирча танаффус, бироз дам олиб, яна қайтамиз.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.  

41-дақиқа. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Исааак! Нима қиляпсан? Швеция термаси ҳужумчиси жуда қулай вазиятга эга бўлганди, лекин тўп қандайдир ақлбовар қилмас ҳолатда дарвоза тўрига бориб тушмади. 

40-дақиқа. Тўпни қабул қилиб олган Мората ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги қайд этилди.

38-дақиқа. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Хорди Альбанинг узатмасидан кейин ҳимоячи тўпни қайтара олмагани қанчалик ҳайратланарли бўлса, Альваро Моратанинг кейин дарвозани аниқ нишонга ола билмагани шунчалик тушунарсиз бўлди.   

36-дақиқа. Меҳмонларнинг кам сонли ҳужумларидан бири гувоҳига айландик. Унаи Симон зарбага айланиб кетган узатмадан кейин тўпни майдондан чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан кейин эса иш зарбагача етиб бормади.   

29-дақиқа. Коке яна бир бор зарба бериш имкониятига эга бўлди, лекин бу сафар ҳам тўп дарвозадан юқорироқдан ўтиб кетди.  

25-дақиқа. Маркос Льоренте тўпни жарима майдонига йўллаганди, ҳимоячи уни майдондан чиқариб юборди. Испанлан тўртинчи бурчак тўпидан ҳам самарали фойдалана олишмади.

23-дақиқа. Жарима майдончаси ичида рақибидан тўпни қабул қилиб олган Коке узоқ ўйламай, зарба йўллади, бироз ноаниқ. Акс ҳолда мезбонлар ҳисобни очишлари ҳеч гап эмасди. 

22-дақиқага келибгина Швеция термаси биринчи зарбани амалга оширди, унда ҳам Эмиль Форсбергнинг уринишини чинакамига зарба дейиш бироз мушкул.  

20-дақиқа. Педри тўп учун курашда қоидани бузди деб топилди. Умумий олганда ўйин картинаси ўзгармаяпти ва Испания катта устунликка эга.  

16-дақиқа. Ўнг қанотдан узатмадан кейин Дани Ольмо яқин масофадан рақиб дарвозасини "ўққа тутди", аммо Робин Ольсен ишончли ўйин кўрсатиб, жамоасини қутқариб қолди.

15-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш 84% - 16%, табиийки Испания фойдасига.  

11-дақиқа. Испания терма жамоаси стандарт вазиятдан самара чиқара олмади, лекин шу заҳоти тўп учун курашга киришиб, уни қайтариб олди ва янги ҳужумни бошлади.  

 

5-дақиқа. Хорди Альба қанотда фаоллик кўрсатди ва тўпни жарима майдони марказига етказди, лекин шериклари бу узатмага етиб кела олишмади, бурчак зарбаси.  

Испания илк дақиқалардан устунликни "қўлга" олмоқда.

1-дақиқа. Учрашув бошланди! 


Испания - Швеция

Испания - Унаи Симон, Альба, Ляпорт, Торрес, Льоренте, Педри, Родри, Коке, Дани Ольмо, Ферран Торрес, Мората.

Швеция - Ольсен, Люстиг, Линдельоф, Даниэльсон, Аугустинсон, Ларссон, Ольссон, Экдаль, Форсберг, Берг, Исак.

Испания

Чемпионат Европы. Группа E . 1-тур

15/06/2021, 01:00

0
:
0
Тугади

Швеция

Стадион: Estadio de La Cartuja, 10559 томошабин

Бош ҳакам: Slavko Vincic

45'
90'
66'  Родриго Эрнандес (Тиаго Алькантара)
66'  Альваро Мората (Пабло Сарабия)
74'  Дани Ольмо (Жерар Морено)
74'  Ферран Торрес (Микель Ойарсабаль)
87'  Коке (Фабиан Руис)
55'  Микаэль Лустиг
69'  Маркус Берг (Робин Квайсон)
69'  Александер Исак (Виктор Классон)
75'  Микаэль Лустиг (Эмиль Крафт)
84'  Кристоффер Олссон (Йенс-Лис Каюсте)
84'  Эмиль Форсберг (Пьерр Бенгтссон)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика