UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  16 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  9 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  4

Евро-2020. Испания пенальтидан гол ура олмади ва ғалабани қўлдан чиқарди Янгиликлар

Евро-2020. Испания пенальтидан гол ура олмади ва ғалабани қўлдан чиқарди

Евро-2020 "E" гуруҳи 2-тури доирасидаги Испания - Польша учрашуви якунланди.

Луис Энрике шогирдлари 2-турда ҳам ғалаба қозона олмади. Ҳар икки жамоа учун вазият янада чигаллашди. 

 

Испания - Польша 1:1 
Голлар: 1:0 – 25 Мората, 1:1 – 54 Левандовски.

Испания – Унаи Симон, Пау Торрес, Альба, Лапорт, Родри, Льоренте, Ольмо (Ферран Торрес, 61), Коке (Сарабия, 68), Педри, Мората (Ойарсабаль, 87), Жерар Морено (Фабиан Руис, 68).

Польша – Шенсни, Беднарек (Давидович, 85), Глик, Берешиньски, Пухач, Клих (Козловски, 55), Юзвяк, Зелиньски, Модер (Линетти, 85), Швидерски (Франковски, 68), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Клих (36), Модер (57), Юзвяк (59), Пау Торрес (81), Левандовски (90), Родри (90).

 Гол урилмаган пенальти: Херард Морено (58, устун) 

Испания

Альваро Мората - 25'

Чемпионат Европы. Группа E . 2-тур

20/06/2021, 01:00

1
:
1
Тугади

Польша

Роберт Левандовский - 54'

Стадион: Estadio de La Cartuja, 11742 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
25'  Альваро Мората
25'  Жерар Морено
58'  Жерар Морено
61'  Дани Ольмо (Ферран Торрес)
68'  Жерар Морено (Фабиан Руис)
68'  Коке (Пабло Сарабия)
81'  Пау Торрес
87'  Альваро Мората (Микель Ойарсабаль)
90'  Родриго Эрнандес
36'  Матеуш Клих
54'  Роберт Левандовский
54'  Камиль Юзвяк
55'  Матеуш Клих (Кацпер Козловский)
57'  Якуб Модер
59'  Камиль Юзвяк
68'  Кароль Свидерский (Пшемыслав Франковский)
85'  Ян Беднарек (Павел Давидович)
85'  Якуб Модер (Кароль Линетти)
90'  Роберт Левандовский


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди. 

90+5-дақиқа. Огоҳлантириш! Родри ҳам сариқ карточкасиз чиқиб кетмайдиган бўлди.   

90+3-дақиқа. Огоҳлантириш! Бу сафар Роберт Левандовский Пау Торресга нисбатан қоидани бузгани учун огоҳлантирилди.   

90+1-дақиқа. Камиль Юзвяк Хорди Альбага нисбатан қўпол ўйнади ва ҳакам ўйинни тўхтатди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди! 

Ҳар икки жамоа аъзолари ҳужумга ўтаётганда бироз шошаётгандек, шу сабабли хатолар юзага келиб, тўп олдирилмоқда. 

87-дақиқа. Ўзгариш! Мората ўрнини Микель Ойарсабалга бўшатиб берди. 

86-дақиқа. Пау Торрес яна Робертга нисбатан қоидани бузмоқда.  

85-дақиқа. Ўзгаришлар! Ян Беднарек ва Якуб Модер ўрнига Павел Давидович ҳамда Кароль Линетти ўйинга қўшилди.  


84-дақиқа. Хавфли вазият! Альваро Мората супер-имкониятни кўкка совурди. Войцех Шенснининг жон ҳолатда рақиб оёқлари остига ташланганини ҳам таъкидлаш лозим.  

83-дақиқа. Камиль Глик жарима майдонига узатилган тўпларни осонлик билан қайтариб ташламоқда.  

81-дақиқа. Огоҳлантириш! Пау Торрес Роберт Левандовскийга нисбатан очиқчасига қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан "сийланди". 

80-дақиқа. Испания ҳужумни давом эттирмоқда. Мората зарба бера олмаган бўлса, Родрининг уринишидан кейин тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. 

79-дақиқа. Хавфли вазият! Кутилмаганда Войцех Шенсни ва Бартош Берешинский бир-бирларини тушунишмади, оқибатда испанларда вазият юзага келиши мумкин эди, лекин дарвозабон иккинчи уринишдан тўпни ушлаб олди. 

76-дақиқа. Таъқиб остида қолган Пау Торрес таваккал қилгиси келмади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориб қўя қолди.  

74-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич деярли ўзгармаяпти 70% - 30%, Испания фойдасига. 

73-дақиқа. Ферран Торрес қулай нуқтадан зарба беришга имкон топди, лекин унинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

70-дақиқа. Ян Беднарек майдонга ўтириб олган ва ўйин шу сабаб тўхтаб турибди. Бу эса Испания мухлисларига умуман ёқмаяпти.

68-дақиқа. Ўзгариш! Испанларда ҳам ўзгариш - Пабло Сарабия Кокени алиштирди, Морено ўрнига эса Фабиан Руис туширилди.   

68-дақиқа. Ўзгариш! Польша таркибида ўзгариш амалга оширилди. Кароль Свидерский ўрнини Пшемислав Франковский эгаллади.  

67-дақиқа. Роберт Левандовский ҳужумда рақибига нисбатан қоидани бузди.  

64-дақиқа. Жарима майдони ичида, лекин ноқулай ҳолатда бўлишига қарамай, Альваро Мората зарбага имкон топди ва дарвозабоннинг ишончли ўйинигина меҳмонларни голдан қутқариб қолди. 

61-дақиқа. Ўзгариш! Дани Ольмо ўрнини Ферран Торрес эгаллади.  

59-дақиқа. "Ўйин ҳарорати" ошиб бормоқда. Сардор сифатида Роберт Левандовский ҳамюртларини тинчлантиришга уриняпти. 

58-дақиқа. Пенальти! Жабрланувчининг ўзи имкониятдан фойдаланди, Херард Моренонинг зарбасидан кейин тўп устунга тегди, қайтган тўпни Мората қаергадир тепиб юборди.  

57-дақиқа. "VAR"дагилар бош ҳакам вазиятларнинг бирида қоида бузилганини кўздан қочирганини етказишди. Такрорий лавҳани кўрган Орсато нуқтани кўрсатди.  

Ўнг қанотдан узатилган тўпга Левандовский ҳимоячидан аввал етди ва ҳисобига гол ёздириб қўйди. 

54-дақиқа. ГООООООЛ! Роберт боши билан зарба йўллаб, мувозанатни тиклади. 

50-дақиқа. Коке футболчиси ёрдам мухтож бўлиб, майдонда ётибди. "Атлетико" футболчисига нисбатан қоида яққол бузилганини тарорий лавҳада кўриб олиш қийинмасди.    

48-дақиқа. Швеция фаолроқ, лекин Испания ҳам устунликни осонликча бериб қўйиш ниятида эмаслигини кўрсатмоқда. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Таймни бутун бўлим давомида бир неча бор бўлгани каби испанлар ҳужумда, жумладан, бурчак зарбасини амалга ошириб якунлашди. Ҳакамнинг ҳуштаги эса жамоалар билан бир қаторда бизларни ҳам танаффусга таклиф қилмоқда.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Хорди Альбанинг узатмасидан кейин Херард Морено яқин бурчакда тўпни дарвозага йўллай олмади. Қулай имконият бой берилди.  

43-дақиқа. Хавфли вазият! Кароль Свидерский узоқ масофадан йўллаган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди, Роберт Левандовский эса ҳеч ким ҳалақит қилмаётганига қарамай, Унай Симонни доғда қолдира билмади.  

39-дақиқа. Польша бир оз жонлангандек. Аниқроғи жамоанинг бошқа йўли йўқлигидан ҳам олдинга ўтишга интилмоқда. 

36-дақиқа. Огоҳлантириш! Матеуш Клих қоидани бузгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.   


35-дақиқа. Кароль Свидерский ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади. Футболчи негадир боши билан эмас, оёқда зарба беришга қарор қилди ва мўлжалда адашди.  

Буёғи янада қизиқ бўлиши турган гап. Польша яна биринчи бўлиб гол ўтказиб юбормоқда. Испанлар эса мусобақадаги илк голини уриб олди.  

26-дақиқа. ГОООООЛ! "VAR" бу сафар ҳакамлар адашгани ва гол "тоза" урилганини қайд этди ва Испания олдинга чиқиб олди. Ҳимоячининг орқароққа қўйган оёғи барчасини ҳал қилди.  

25-дақиқа. ГООООЛ!  Альваро Мората тўпни дарвозага тўғрилаб юборди, лекин ён ҳакам байроғини кўтариб ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

23-дақиқа. Ўйин бориши ва унда Испаниянинг устунлигини қисман англаш учун тўпга эгалик қилиш бўйича 75% - 25% кўрсаткич эканлигини билиш етарлидек. 

20-дақиқага келиб, Испания 3 бурчак зарбасини амалга оширди, лекин бу сафар ҳам самара чиқара олишмади.   

19-дақиқа. Роберт Левандовский Хорди Альбага нисбатан қоидани бузди.  

14-дақиқа. Луис Энрике шогирдларининг навбатдаги ҳужуми охирига етишига рақиб ҳимоячилари йўл қўймади. 

12-дақиқа. Испанлар ўйин боришидаги мувозанатни тиклашга эришмоқда ва ҳужумлари сонини оширяпти. 

7-дақиқа. Маркос Льоренте қанотидан олдинга ўтди ва жарима майдонига узатмани амалга оширди, лекин шериклари тўпга ета олишмади. 

4-дақиқа. Матеуш Клих узоқ масофадан кучли зарба йўллади, бироз ноаниқ. 

Ўйинни польшаликлар фаолроқ бошлашди. "Қизил фурия" ҳозирча фақат ҳимояланиш билан оввора. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди! 

Ҳар икки давлат мадҳиялари янграмоқда. 


Испания - Польша
Севилья, "Ла-Картуха". 00:00
Бош ҳакам: Даниэле Орсато (Италия)
Қанот ҳакамлари: Алессандро Жаллатини ва Фабьяно Прети (иккиси Италия)
Захира ҳаками: Стефани Фраппар (Франция)
VAR ҳаками: Массимилиано Иррати (Италия)
VAR ҳаками ёрдамчилари: Марко Ди Белло (Италия), Филиппо Мели (Италия) ва Стефани Фраппар (Франция)

Испания

Альваро Мората - 25'

Чемпионат Европы. Группа E . 2-тур

20/06/2021, 01:00

1
:
1
Тугади

Польша

Роберт Левандовский - 54'

Стадион: Estadio de La Cartuja, 11742 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
25'  Альваро Мората
25'  Жерар Морено
58'  Жерар Морено
61'  Дани Ольмо (Ферран Торрес)
68'  Жерар Морено (Фабиан Руис)
68'  Коке (Пабло Сарабия)
81'  Пау Торрес
87'  Альваро Мората (Микель Ойарсабаль)
90'  Родриго Эрнандес
36'  Матеуш Клих
54'  Роберт Левандовский
54'  Камиль Юзвяк
55'  Матеуш Клих (Кацпер Козловский)
57'  Якуб Модер
59'  Камиль Юзвяк
68'  Кароль Свидерский (Пшемыслав Франковский)
85'  Ян Беднарек (Павел Давидович)
85'  Якуб Модер (Кароль Линетти)
90'  Роберт Левандовский

Испания: 23.Унаи Симон – 6.Маркос Льоренте, 24.Эмерик Ляпорт, 4.Пау Торрес, 18.Хорди Альба – 8.Коке, 16.Родриго Эрнандес, 26.Педри – 9.Жерар Морено, 7.Альваро Мората, 19.Дани Ольмо
Захира
: 1.Давид де Хеа, 13.Роберт Санчес, 2.Сесар Аспиликуэта, 3.Диего Льоренте, 10.Тиаго Алькантара, 11.Ферран Торрес, 12.Эрик Гарсия, 14.Хосе Гайя, 17.Фабиан Руис, 20.Адама Траоре, 21.Микель Ойарсабаль, 22.Пабло Сарабия

Польша: 1.Войцех Шенсни – 18.Бартош Берешиньский, 15.Камиль Глик, 5.Ян Беднарек – 21.Камиль Юзвяк, 16.Якуб Модер, 14.Матеуш Клих, 26.Тимотеуш Пухач, 11.Кароль Свидерски, 20.Петр Зелиньски, 9.Роберт Левандовский.
Захира
: 12.Лукаш Скорупски, 22.Лукаш Фабианьски, 3.Павел Давидович, 4.Томаш Кендзера, 6.Кацпер Козловский, 8.Кароль Линетти, 13.Мацей Рибусь, 17.Пшемислав Плахета, 19.Пшемислав Франковски, 23.Давид Ковнацкий, 24.Якуб Шверчок, 25.Михал Гелик.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика