UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  13 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  9 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4

Евро-2020. Ака-ука Азарлар ва Кевин де Брюйне Бельгияга ғалаба олиб келишди Янгиликлар

Евро-2020. Ака-ука Азарлар ва Кевин де Брюйне Бельгияга ғалаба олиб келишди

Европа чемпионати "B" гуруҳи 2-тури доирасидаги учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Копенгаген, "Паркен". 21:00

Бош ҳакам: Бьорн Кейперс (Нидерландия)

Қанот ҳакамлари: Сандер ван Рукел ва Эрвин Зейнстра (иккиси Нидерландия)

Захира ҳаками: Андреас Экберг (Швеция)

VAR ҳаками: Пол ван Букел (Нидерландия)

VAR ҳаками ёрдамчилари: Кевин Блом (Нидерландия), Бенжамен Пажес (Франция) ва Франсуа Летесье (Франция)

Дания – Бельгия 1:2  

"Паркен", Копенгаген. 

Голлар: Юссуф Поульсен 2' – Торган Азар 54', Кевин де Брюйне 70'

Дания – 1.Каспер Шмейхель – 6.Андреас Кристенсен, 4.Симон Кьер, 3.Янник Вестергор (11.Андреас Сков Ольсен, 84), 5.Йоаким Мехле – 18.Даниэль Васс (17.Йенс Ларсен, 62), 23.Пьер-Эмиль Хейбьерг, 8.Томас Дилейни (24.Матиас Йенсен, 73) – 20.Юссуф Поульсен (15.Кристиан Нергор, 62), 14.Миккель Дамсгаард (21.Андреас Корнелиус, 73), 9.Мартин Брейтуэйт

Захира: 16.Йонас Лессль, 22.Фредерик Реннов, 2.Йоаким Андерсен, 7.Роберт Сков, 12.Каспер Дольберг, 13.Матиас Йоргенсен, 19.Йонас Винд

Бельгия: 1.Тибо Куртуа – 2.Тоби Алдервейрелд, 18.Жейсон Денайер, 5.Ян Вертонген – 15.Тома Менье, 8.Юри Тилеманс, 19.Леандер Дендонкер, 16.Торган Азар – 14.Дрис Мертенс (7.Кевин де Брюйне, 46), 9.Ромелу Лукаку, 11.Янник Феррейра-Карраско (10.Эден Азар, 60)

Захира: 12.Симон Миньоле, 13.Матц Зельс, 3.Томас Вермален, 4.Дедрик Бойата, 6.Аксель Витцель, 20.Кристиан Бентеке, 23.Миши Батшуайи, 24.Леандро Троссард, 25.Жереми Доку, 26.Деннис Прат

Огоҳлантиришлар: Даниэль Васс (59), Миккель Дамсгаард (69), Матиас Йенсен (82).

Ўйин якунланди!  Бельгия иродали ғалабани тантана қилди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+4. Торган Азар Ольсенни йиқитгани учун чариқ карточка олди. 

90+1. Матиас Йенсен оҳиста узатмани амалга оширди, бироқ Андреас Корнелиус тўпга етиб бора олмади.

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Зарбааа!  Йенсеннинг кучли зарбаси манзилга аниқ бормади. 

89. Андреас Корнелиус зарба беришга уринди, аммо ҳимоячи бунга тўғаноқ бўлди.

87. Зарбааа!  Брейтуэйтнинг бош билан берган зарбасига озгина ноаниқ кетди. 

85. Зарбалар бўйича статистика – 17:5.

84. Данияда ўзгариш: Вестергор ўрнига Ольсен туширилди. 

83. Торган Азарга тиббий ёрдам зарур. Ҳакам уни ўрнидан турғазиб қўйди. 

82. Ўнг қанотдан тезлик қолган Тилеманс Йенсен томонидан йиқитилди. Айбдорга сариқ карточка кўрсатилди.

80. Бельгия иккинчи бўлимда ҳақиқий Бельгия қандай эканлигини кўрсатди. 

77. Йенсеннинг узатмасидан сўнг Вестергорнинг бош билан йўллаган зарбасини Куртуа мушти билан уриб юборди. 

75. Зарбаааа!  Брейтуэйтнинг яқин масофадан берган зарбасини Тибо Куртуа қайтарди!  Ажойиб сейв! 

73. Данияда 2 та алмаштириш: Дамсгаард ўрнига Корнелиус, Дилейни ўрнига Йенсен майдонга тушди.  

70. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Кевин де Брюйне ўзининг кучли зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди – 1:2! 

69. Дамсгаардга симуляция учун сариқ карточка берилди. У Менье йиқитди, дея йиқилганди.  

67. Ромелу Лукаку Симон Кьердан тўпни олиб қўйди, аммо қўполлик эвазига. 

65. Кевин де Брюйне бурчак зарбасини ижро қилди, тўп эса Йенс Ларсен томонидан қайтарилди.

62. Данияда 2 та ўзгариш: Васс ўрнига Ларсен, Поульсен ўрнига Нергор тушди. 

61. Торган Азар Брейтуэйтни йиқитди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди. 

60. Бельгияда ўзгариш: Карраско ўрнига Эден Азар ўйинга қўшилди. 

59. Васс Меньега нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.

56. Кевин де Брюйне 46-дақиқада майдонга тушди, 54-дақиқада голга ассистентлик қилди. Ана сизга даража! 

54. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ!   Ҳисоб тенглашди!  Лукаку ҳамда де Брюйне ташкил этган ҳужумни Торган Азар гол билан якунлади – 1:1! 

52. Зарба!  Дамсгаарднинг стандартдан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қолди.

50. Дамсгаард икки рақиб қурвошидан ўтиб кетаётганди, аммо Тилеманс уни қоида бузиб, тўхтатди.  

49. Тилеманснинг бурчакдан амалга оширган узатмасидан кейин Менье бош билан анча ноаниқ зарба йўллади.

48. Зарба!  Дилейнининг зарбасига аниқлик етишмади. 

46. Бельгияда алмаштириш: Дрис Мертенс ўрнига Кевин де Брюйне тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!  Уни Бельгия бошлаб берди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+1.  Зарба!  Мартин Брэйтуэйтнинг зарбаси Бельгияга ҳеч қандай хавф туғдирмади.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Каррасконинг узатмаси жуда муваффақиятсиз чиқди. Бельгия терма жамоаси устози Роберто Мартинес танаффусда шогидларига жиддий тушунтириш ишларини олиб бормаса бўлмайди. 

43. Ваниҳоят, Ромелу Лукаку ўзини кўрсатиб, Дания жарима майдони ичига кириш боришга уринди. Данияликлар сардори, ўша кунги қаҳрамон Симон Кьер уни қўполлик эвазига тўхтатди. 

40. Меньенининг узатмасига Карраско деярли эга чиққан эди, аммо сўнгги паллада Мехле Дания фойдасига ўйнади.

38. Юссуф Поульсен пасни қабул қилиб олди, аммо ҳимоячи унга қаршилик кўрсатиб, хавфни бартараф қилди.

35. Зарбаааа!  Дамсгаарднинг ерлатиб йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

34. Бельгия ҳамон ўз ўйинин қура олгани йўқ. Одмани ишонгиси келмайди, чунки жамоада Тилеманс, Азар, Мертенс, Лукаку каби номлар бор. 

32. Янник Феррейра-Карраско бурчак зарбаси орқали тўпни яқин бурчакка оширди, Шмейхель шу ерда эканлигини билдирди.

30. Даниэль Васс жарима зарбасидан тўпни ичкарига узатди, Куртуа қийинчиликсиз уни эгаллаб олди. 

28. Дания жуда тартибли ўйин кўрсатяпти, тасанно жамоага. Бельгия эса ҳозирча рақибнинг ўйинидан келиб чиқиб, ўйин қуришга мажбур бўлмоқда. 

26. Зарба!  Даниэль Васс тўни ўзига тўғрилаб олди, зарба бериш нуқтасига чиқди ва йўллади. Тўп дарвоза тўсини утсидан ўтиб кетди.

23. Торган Азар Даниэль Вассга нисбатан жуда қўпол ўйнади.

22. Андреас Кристенсен тўпни қўли билан ўйнади, ҳакам ҳуштагини чалди.

19. Пьер Хейбьерг томонидан ичкарига ажойиб кроос, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришга эришишди.

17. Бельгия ухлаётгандек гўё. Уйғониш керак. 

16. Бу гал Юссуф Поульсен ичкарига кириб бориб, нотўғри пас берди.  

14. Мартин Брэйтуэйт қанотдан ичкарига кирди, марказ томон пас берди, аммо ҳимоячилар ишончли ўйнашди.

13. Юри Тилемансдан узун пас, аммо унинг шериклари воқеа жойида мавжуд эмасди.

10. Ўйиннинг 10-дақиқасидамиз. Бутун стадион Эриксен шарафига қарсак чалмоқда – ҳакамлар, мураббийлар, футболчилар, мухлислар... Атмосфера даҳшат!  Яшасин, инсонийлик!  

8. Торган Азар Брейтуэйтга "подкат" ташлади, Бьорн Кейперс қоида бузилганини айтди.

7. Дания нималар қилмоқда?!  Жамоа кетма-кет ҳужум уюштирмоқда, ҳамма ҳайратда. 

5. Зарбааа!  Йоаким Мехледан қойилмақом зарба, аммо Тибо Куртуа уни қайтарди. Ҳисоб ўзгармади.

4. Дрис Мертенс ҳаммадан баланд сакраб, бош билан зарба берди. Каспер Шмейхель марказ томон келган тўпга эга чиқди.

2. ГОООООООООООООООООООООООООЛ!  Юссуф Поульсен ҳисобни очди!  Дания олдинда!  

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Евро-2020 "B" гуруҳи 2-тури доирасидаги Дания – Бельгия баҳси бўлиб ўтади. Ушбу ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика