UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  8 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7

Евро-2020. Захирадан тушганлар Австрияга Шимолий Македония устидан ғалаба келтиришди Янгиликлар

Евро-2020. Захирадан тушганлар Австрияга Шимолий Македония устидан ғалаба келтиришди

Европа чемпионати "C" гуруҳи 1-тури доирасидаги учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Австрия – Шимолий Македония 3:1  

"Миллий" стадиони

Голлар: Лаймер 18', Грегорич 78', Арнаутович 90' – Пандев 28'

Австрия – Бахманн, Лайнер, Драгович (Линхарт, 46)), Хинтереггер, Алаба, Баумгартнер (Грегорич, 58), Шлагер (Ильзанкер, 90+4), Забитцер, Лаймер (Баумгартлингер, 90+3), Ульмер, Калайжич (Арнаутович, 58).

Шимолий Македония – Димитриевски, Велковски, С. Ристовски, Муслиу (М. Ристовски, 86), Алиоски, Барди (Тричковски, 82), Николов (Бейтулай, 64), Адеми, Элмаз, Трайковски (Костадинов, 64), Пандев.

Огоҳлантириш: Трайковски (42), Алиоски (52), Лайнер (85). 

Баҳс якунланди!  Унда Австрия ғалаба қозонди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+4. Австрияда навбатдаги алмаштириш: Шлагер ўрнига Ильзанкер туширилди.

90+3. Австрияда ўзгариш: Лаймер ўрнига Баумгартлингер тушди. 

90+2. Австрия кескин ҳужумларни уюштиришда давом этмоқда. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ГООООООООООООООООООООООООЛ!  Захирадан тушган Арнаутович ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди!  

87. Алиоскининг узатмасига шериклари етиб бора олишмади. 

86. Шимолий Македонияда ўзгариш: Муслиу ўрнига Ристовски туширилди. 

85. Қарши ҳужумга ўтиб кетаётган ўйинчини йиқитган Лайнер огоҳлантирилди. 

84. Эҳ, зннг қанотдан олдинга борган Забитцер марказда турган Грегорич томон пас берди, бироқ тўп ундан ўтиб кетди, аниқроғи, Грегорич улгурмади. 

82. Шимолий Македонияда алмаштириш: Барди ўрнига Тричковски майдонга тушди. 

78. ГОООООООООООООООООООООООЛ!  Алабанинг узатмасидан кейин Грегорич тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 2:1!  

76. Ксавер Шлагер ичкарига узатмаси ноаниқ кўриниш касб этди.

73. Алиоски дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб қолди.

71. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 59% – 41%

69. Ксавер Шлагер қулай позициядан яхши зарба бера олмади. Тўп майдонни тарк этди. Шимолий Маекдонияда эркин зарба.

67. Зарба!  Алаба тўпни бурчакдан ичкарига ошириб берди, Забитцернинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

64. Зарба ва қойилмақом сейв!   Арнаутовичнинг узатмасидан кейин Грегорич бош билан зарба берди, Димитриевски тезкор реакцияси туфайли жамоасини қутқарди. 

64. Шимолий Македонияда 2 та ўзгариш: Трайковски ўрнига Костадинов, Николов ўрнига Бейтулай ўйинни давом эттиради. 

63. Ууууух!  Пандев бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва шеригига пас бера олмади, Бахманн жамоаси жонига ора кирди. 

61. Андреас Ульмер жарима майдони яқинида яхши пас ижро этди. Ҳимоячилардан бири сўнгги паллада вазиятни бартараф қилди.

58. Австрияда 2 та ўзгариш: Баумгартнер ўрнига Грегорич, Калайжич ўрнига Арнаутович ўйинга қўшилди. 

56. Димитриевски шифокорлардан ёрдам сўрамоқда. У жароҳатга йўлиққан кўринади. Йўқ, у ўйинни давом эттира олади. 

54. Австрия ҳужумга ўтиб, тўпни олдирди, ўз ўрнида Шимолий Македония ўйинчиси ҳам тўпни ўзида сақлай олмади ва йўқотди. 

52. Алиоски Баумгартнерга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва ҳақли равишда сариқ карточка олди. Ҳакам қизил кўрсатмасдан аяди дейиш мумкин. 

51. Горан Пандев тўп учун курашиш чоғида Линхартни йиқитди.

48. Хинтереггернинг хавфлик узатмаси Велковски томонидан қайтарилди. 

46. Австрияда алмаштириш: Драгович ўрнига Линхарт тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. Драговичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

42. Трайковски Драговичга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

38. Алиоски майдон марказига яқин ҳудудда Лаймерга нисбатан қоидани бузди. 

37. Зарба!  Ристовски олис масофадан дарвозани нишонга олди, ноаниқ. 

34. Кристоф Баумгартнер рақибларини алдашга киришиб кетди, аммо ҳимоячи Ристовски уни тўхтатди. Автрия бурчак тўпига эга бўлди.

32. Шлагер Пандевга нисбатан қўполлик ишлатди. 

28. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Шимолий Македония сардори, Шомуродовнинг "Женоа"даги жамоадоши Горан Пандев ҳисобни тенглаштирди – 1:1!

26. Висар Муслиу Кристоф Баумгартнерни йиқитди, ҳакам бунга бефарқ қарамади.

22. Зарба!  Калайжичнинг зарбасидан кейин Дитириевски ўз ўрнида эканлигини эслатиб қўйди. 

19. Гол урилган вазиятда Забитцернинг узатмасини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз.

19. Австрия аъзоси Штефан Лайнер Шимолий Македонияга урган голини Эриксенга бағишлади

Унинг либосига "Эриксен, кучли бўлиб қол" деб ёзилган эди. 

Respect! 

18. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Лайнер ноқулай вазиятдан гол ҳосил қила олди – 1:0!   

17. Забитцер Бардини қўполлик эвазига йиқитди, Ристовски шеригини ҳимоя қилишга тушиб кетди. Ҳакам ўйинчиларни тинчлантирди. 

16. Велкоски Забитцерга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва оғзаки огоҳлантирилди. 

13. Алиоски тезлик билан олдинга интилди, бироқ хавфли вазият ҳосил қила олмади – ҳимоячилар яхши ўйнашди.

12. Англия – Хорватия учрашуви сингари бу ўйинда ҳам Кристиан Эриксенга соғлиқ тиланди.

10. Трайковски марказдаги Бардига жуда яхши пас берди, у ҳам ичкаридаги Пандевни пас билан таъминлашни истади, аммо буни тажрибали форвард тушунмай қолди. 

8. Конрад Лаймер қўпол ўйнагани боис бош ҳакам Андреас Экберг ҳуштагини чалди.

6. Марсель Забитцер ичкарига пас узатди, аммо шериклари бу тўпга улгуришмади. 

5. Шимолий Македония тўпни йўқотди ва Австрияга босим ўтказмоқда. Умуман олганда, жамоалар бир-бирларига кескин курашни таклиф қилишяпти. 

3. Давид Алаба сўнгги ҳимоячи сифатида биринчи пас билан жамоаси ҳужумини бошлаб бермоқда. 

2. Австрия ўзининг дастлабки ҳужумини уюштирди, бироқ иш зарбагача етиб бормади. 

1. Бухарестдаги ўйинга старт берилди!

Шимолий Македония юлдузи Горан Пандев

Австрия ҳамда Шимолий Македония терма жамоаси футболчилари майдон билан танишиб чиқишди.

"Миллий" ўйингоҳи баҳсни қабул қилишга тайёр! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Европа чемпионати "C" гуруҳи 1-тури доирасидаги Автрия – Шимолий Македония учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боринг.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика