UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  17 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  9 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0

Евро-2020. Англия Хорватияни мағлубиятга учратди Янгиликлар

Евро-2020. Англия Хорватияни мағлубиятга учратди

Евро-2020нинг D гуруҳидан ўрин олган Англия - Хорватия баҳси якунига етди.

Англия

Рахим Стерлинг - 57'

Чемпионат Европы. Группа D . 1-тур

13/06/2021, 19:00

0
:
1
Тугади

Хорватия

Стадион: Wembley, 18497 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
57'  Рахим Стерлинг
57'  Калвин Филлипс
64'  Фил Фоден
71'  Фил Фоден (Маркус Рэшфорд)
82'  Гарри Кейн (Джуд Беллингем)
90'  Рахим Стерлинг (Доминик Кэлверт-Льюин)
42'  Дуе Чалета-Цар
48'  Матео Ковачич
66'  Марсело Брозович
70'  Марсело Брозович (Никола Влашич)
70'  Андрей Крамарич (Йосип Брекало)
78'  Анте Ребич (Бруно Петкович)
85'  Матео Ковачич (Марио Пашалич)

Англия – Хорватия 1:0

"Уэмбли"

Гол: 1:0 – 57 Стерлинг.

Англия – Пикфорд, Уокер, Мингз, Триппьер, Стоунз, Райс, Филлипс, Фоден (Рэшфорд, 71), Маунт, Стерлинг (Кэлверт-Льюин, 90), Кейн (Беллингем, 82).

Хорватия – Ливакович, Гвардиол, Вида, Чалета-Цар, Врсалько, Брозович (Влашич, 70), Ковачич (Пашалич, 85), Перишич, Модрич, Ребич (Петкович, 78), Крамарич (Брекало, 70).

Огоҳлантиришлар: Чалета-Цар (42), Ковачич (48), Фоден (64), Брозович (66).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. Ўзгариш: Стерлинг ўрнига Калверт-Люин майдонга тушди.

85. Ўзгариш: Ковачич ўрнига Пашалич майдонга тушди.

83. Ҳозиргина баҳсга қўшилган Беллингем ўйинга тез киришиб кетди.

82. Ўзгариш: Харри Кейн ўрнига Жуд Беллингем майдонга тушди.

78. Ўзгариш: Ребич ўрнига Петкович майдонга тушди.

74. ЗАРБААА... Стерлинг ҳимоячилар қайтарган тўпни дарвозага йўллади, аммо тўп умуман бошқа йўналишда учиб кетди.

71. Ўзгаришлар: Брозович ва Крамарич ўрнига Влашич ҳамда Брекало ўйинга қўшилишди. Англияда эса Фоден майдонни тарк этди, Рэшфорд майдонга тушди.

68. Иккала жамоада ўзгаришлар тайёрланяпти.

67. Англияликларда гол уриш учун яна бир имконият. Рақиб жарима майдончаси олдидаги стандартни Фоден ижро этди. Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

65. Ребич жарима майдончаси ичидан Англия дарвозасига зарба берди, ноаниқ.

64. Сариқ карточка. Фоден Гвардиолнинг оёғини босиб олгани учун жазоланди.

62. Кейн ўрнидан турди ва майдонга қайтди.

61. ЗАРБААА... Кейн Маунтнинг қанотдан узатган тўпини дарвозага йўллашга уринди, аммо ноаниқ. Бироқ зарбадан сўнг у устунга урилиб кетди, шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. Ҳаммаси яхши деб умид қиламиз.

57. ГОООЛ! СТЕРЛИНГ! Нихоят инглизлар ҳисобни очишди ва бу ишни Рахим исмли йигит амалга оширди. Ҳужумни Кайл Уокер бошлаб берди, унинг узатмасини Калвин Филиппс қабул қилиб, бир футболчидан ўтди ва тўпни очилиб бораётган Стерлингга узатди. Рахим эса қаршисида бир футболчи бўлишига қарамасдан дарвозага зарба берди ва бу қарор тўғри бўлиб чиқди.

53. Биринчи бўлим бошидаги фаолликдан сўнг инглизларнинг "батарейка"си қувватсизланиб қолгандек туйилмоқда. Англия терма жамоаси жуда суст ҳаракат қиляпти.

48. Сариқ карточка. "Челси" футболчиларининг (Маунт ва Ковачич) ўзаро тўқнашувида хорватиялик қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан жазоланди.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлим бошланди. Тайрон Мингс тайм бошланиши билан ўз дарвозасига гол олиб келишига оз қолди. У тепаётган тўпга хорватиялик футболчи оёқ қўйдива Мингснинг бахтига тўп дарвозага эмас, бошқа томонга кетди.


ТАНАФФУС!

43. ЗАРБААА... Тўп жонли девордаги футболчига тегиб, майдонни тарк этди.

42. Чалета-Цар ўз жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қўли билан ўйнади. Инглизларда ҳисобни очиш учун ажойиб вазият пайдор бўлди. Тўп қаршисида Маунт ва Трипьер.

40. Жамоалар ўйини жуда зерикарли, мухлислар ҳам телефонларини олиб суратга тушишни бошлаб юборишди.

35. Ўйин темпи анча пасайди ва жамоалар кўпроқ марказда ўйнаб, тўп алмашишмоқда.

30. Хорватия ўйинни марказроққа кўчирди ва энди аста-секинлик билан ҳужумлар ташкил қилмоқда.

27. Перишич қарама-қарши қанотдан узатилган тўпни дарвозага жойлашга уринди, аммо зарба ноаниқ.

23. Ҳозирча учрашувдаги ягона голга яқин келган вазият муаллифи - Фил Фоден.

20. Хорватиянинг ҳужумлари сони кескин пасайиб кетди, чунки Англия марказдаёқ рақибни "бўғиб" қўймоқда.

17. Инглизлар рақиб дарвозасидан 35-40 метр узоқликда стандарт ишлаб олишди. Тўп ҳаволатиб Харри Кейнга узатилди, бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд борлигини маълум қилди.

13. Баҳс бошланишидан аввал кеча юрак ҳуружига учраган Кристиан Эриксенга соғлиқ тилашди. Биз ҳам ушбу тилакларга қўшилиб қоламиз.

10. Англия терма жамоаси тинимсиз ҳужум ташкил қилиб, рақибни шошириб қўймоқда, тез орада гол кўришимиз мумкин.

8. Инглизлар финт ва майда паслар орқали ажойиб ҳужум ташкил қилишди, аммо Стерлинг сўнгги зарбани бера олмади.

5. ЗАРБААА... Сочини бўяб олган Фоденнинг чап оёқда узоқ бурчакка берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

4. Хорватия ҳужум қилаётган вақтда тўп ҳакамга тегиб кетди, аммо хорватлар ҳужумни давом эттираётганди, рефери эса хуштак чалиб, баҳсни тўхтатди ва тўпни меҳмонларга ташлаб берди.

1. Учрашув бошланди.

Англия - Хорватия

18:00, "Уэмбли"

Англия - 1. Жордан Пикфорд, 2. Кайл Уолкер, 4. Деклан Райс, 5. Жон Стоунз, 9. Харри Кейн, 10. Раҳим Стерлинг, 12. Киран Триппьер, 14. Кэлвин Филипс, 15. Тайрон Мингс, 19. Мэйсон Маунт, 20. Фил Фоден.

Хорватия - 1. Доминик Ливакович, 25. Йошко Гвардиол, 21. Домагой Вида, 5. Дуе Чалета-Цар, 2. Симе Врсалько, 8. Матео Ковачич, 11. Марсело Брозович, 10. Лука Модрич, 4. Иван Перишич, 17. Анте Ребич, 9. Андрей Крамарич.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика