
Чипта сотувининг биринчи босқичида 10 июндан 10 июлгача 1 млн чипта сотилади ва сўровлар 12 майдан қабул қилинади.
Мухлислар учун тўрт тоифа билетлар чиқарилади. Гуруҳ босқичи учун чипталар нархи 25 дан 145 еврогача, ярим финалга 65 дан 495 еврогача, финал учун 85 дан 895 еврогача, очилиш учрашув учун 75 дан 595 еврогача бўлади.
УЕФА матбуот-хизматининг маълумотларига кўра, 800 минг чипта турнирда иштирок этувчи жамоаларга тарқатилади, 1 млн чипта эса бошқа мамкалат фуқароларига насиб этади. УЕФА "Евро учун 20 минг табассум" хайрия акцияси доирасида камтаъминланган болаларга 20 минг чипта тарқатади.