UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  1 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  1 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  12 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  9 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11

Эвра Франция термасини Бензема билан боғлиқ ҳодиса сабабли танқид қилди Янгиликлар

Эвра Франция термасини Бензема билан боғлиқ ҳодиса сабабли танқид қилди

Франция термаси собиқ футболчиси Патрис Эвра Франция термасини Карим Бензема билан боғлиқ ҳодиса сабабли танқид қилди.

ЖЧ-2022га оз вақт қолганида ҳужумчи жароҳат орттириб олди ва шу сабабли Франция термасин ихтиёрини тарк этди. Тарқалган маълумотларга кўра, Уго Льорис ҳамда Антуан Гризманн ушбу ҳолатдан мамнун бўлишган.

"Одамийлик нуқтаи назаридан кичкинагина муаммо бор шекилли. Бундан жуда хафа бўлдим. Менимча, Карим бир қанча инсонларга ҳалақит қилган кўринади. Уни ҳеч ким қўллаб-қувватламади. Аслида бундай футболчи учун урушга чиқиш керак.

Аслида барчасини бош мураббий ҳал қилади, танлов унинг қўлида. Мен Дешам доимо футболчиларидан жамоани устун қўяди деб ҳисоблардим. Франция термаси ЖЧ-1998да чемпион бўлганларники деб ҳисоблашингиз нотўғри. 

Франция термаси ҳамманики. Аслида ким термага чақирилади, буни сиз ҳал қилишингиз керак. Чунки Сиз хато қилмайсиз, буни истамайсиз. Жамоангизда "Олтин тўп" соҳиби бор, йигитлар. Агарда термада ўйнаётган бўлганимда Карим келмагунча ҳеч нимани бошламасдим. Аммо термада унинг учун курашадиганларни кўрмадим", - деди Эвра.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика