“Эвертон”га Уилсон керак

18 май 2019, 08:25
“Эвертон” таркибни кучайтириш учун ҳаракатларни бошлаб юборди.

“Борнмут” ҳамда Англия терма жамоаси ҳужумчиси Каллум Уилсон янги мавсумни “Эвертон”да бошлаши мумкин. Футболчининг хизматларига жамоа бош мураббийи Марку Силванинг шахсан ўзи қизиқиб қолган. Унинг трансфери 35 млн фунтга баҳоланмоқда. Футболчига шунингдек, “Челси” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсум АПЛда Уилсон 14 та гол уриб, 12 та голга ассистенлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football24