"Эвертон" Траорени кузатмоқда

Alisher
20 апр 2022, 17:17
"Эвертон" "Вулверхэмптон" вингери Адама Траорени кузатмоқда.

26 ёшли ўйинчи айни дамда "Барселона"да ижара асосида ўйнамоқда, аммо клубда уни харид қилиш учун маблағ йўқ.

"Эвертон" агар Траоре ёзда "Вулверхэмптон"га қайтса, ўйинчини харид қилиши мумкин. Клуб жамоадан кетиши мумкин бўлган Ришарлисоннинг ўрнига эҳтимолий ўринбосар изламоқда.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум "Барса" таркибида 14та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди. Унинг "Вулверхэмптон" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Insider