

Маълумотларга кўра, Ливерпуль шаҳри клуби 25 ёшли герциялик футболчини харид қилиш борасида трансфер таклифини юборган. "Эвертон" бош мураббийи Рональд Куман Маноласни қишки трансфер ойнасининг энг муҳим харидларидан бири деб ҳисобламоқда.
Манолас 2014 йилда "Олимпиакос"дан "Рома"га ўтган эди. Жорий мавсумда у А Серия ўйинларида 15 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас берди.



