"Эвертон" Эвертонни 30 миллион еврога сотиб олишга тайёр

Alisher
11 янв 2020, 10:23
"Эвертон" ҳали ҳануз "Гремио" ҳужумчиси Эвертонни харид қилмоқчи.

Мерсисайдликлар Бразилия терма жамоаси футболчисини 30 миллион еврога сотиб олишга рози.

Шахсан "Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўзи Эвертоннинг трансферига қизиқмоқда ва у билан телефон орқали мулоқот қилди.

23 ёшли Эвертон - Копа Америка-2019нинг энг яхши тўпурари саналади. Ўтган йилда унга Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдирган эди.

Футболчининг Порту-Алегри клуби билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gazetaesportiva.com