“Эвертон” етакчиси “Челси”га қарши ўйнамайди

Aslanov Jasurbek
12 дек 2020, 09:30
Колумбиялик футболчи АПЛ 12-тур ўйинини ўтказиб юборади.

“Эвертон” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес АПЛ 12-тури доирасида “Челси”га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Футболчи ўтган турда “Бёрнли”га қарши ўйинда жароҳат олган ва бутун ҳафта давомида машғулотларни ўтказиб юборган. Шунингдек, лондонликларга қарши учрашувда Шеймус Коулмен, Люка Дин ва Фабиан Делф ҳам майдонга тушмайди.

“Эвертон”—“Челси” учрашуви бугун тунда 01:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Express