“Эвертон” “Челси” футболчисини сотиб олишга ҳаракат қилади
25 авг 2020 09:20
Янгиликлар
“Эвертон” “Челси” ҳимоячиси Фикайо Томорини сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Тиаго Силванинг “Челси”га келиши аниқ бўлгач, Томори клубини алмаштириш ҳақида ўйлашни бошлаб юборган.
“Эвертон” яқин вақтлар ичида “Челси”га расмий таклиф билан чиқади.
22 ёшли футболчи 2019/20 йилги мавсум АПЛ доирасида 15 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Аввалроқ унинг хизматларига “Ренн” клубидан қизиқиш борлиги айтилганди.
Фикрлар