UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  1 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  10 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7

Это'О: Гвардиола "Бавария" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмади, Моуриньо эса "Порту" билан ушбу турнир ғолибига айланди Янгиликлар

Это'О: Гвардиола "Бавария" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмади, Моуриньо эса "Порту" билан ушбу турнир ғолибига айланди

"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Самюэль Это'О Пеп Гвардиоланинг мураббийлик маҳоратини Жозе Моуриньоники билан қиёслади.

Эслатиб ўтамиз, камерунлик ҳужумчи Пеп қўл остида "Барселона"да ўйнаган, Моуриньо билан эса "Интер" ва "Челси"да ишлаган.

"Гвардиола ёки Моуриньо? "Бавария" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмаган мураббийни "Порту" билан ушбу турнирда ғалаба қозонган мураббий билан таққослаб бўлмайди", - дейди камерунлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола "Бавария" билан Чемпионлар лигасининг ярим финал босқичида уч марта мусобақа билан хайрлашган. 2009 йилда испаниялик мутахассис Самюэль Это'Они "Интер"га сотиш ва унинг ўрнига Златан Ибрагимовични таклиф қилиш ғоясининг асосий ташаббускори бўлган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика