UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  10 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0

Это'О футбол мухлисларидан узр сўради Янгиликлар

Это'О футбол мухлисларидан узр сўради

Камерун футбол федерацияси президенти Самюэль Это'О Бразилия - Жанубий Корея учрашувидан кейин жазоирлик блогерни тепгани учун узр сўради.

"Шу йилнинг 5 декабрь куни ЖЧ-2022 доирасида Бразилия - Жанубий Корея учрашувидан кейин Жазоир термаси мухлиси билан жанжаллашиб қолдим. Ўз хатти-ҳаракатларимни бошқара олмай, ўз номим, шахсиятимга мос келмайдиган муносабатда бўлганим учун барчадан узр сўрайман.

Жазоир томонидан бўлаётган провокацияларга қарши туришга қаттиқ ҳаракат қиламан. 29 март куни Камерун - Жазоир учрашувидан кейин мен кўплаб мухлислар томонидан ҳақоратлар ва айбловларга дуч келяпман. Ушбу жаҳон чемпионати давомида ҳам камерунлик мухлислар бу борада жазоирликлар томонидан таъқиб қилинди.

Ўша учрашувда Жазоир ҳақли тарзда мағлуб этилди, бу спорт принциплари ва қоидаларига мос равишда бўлди.

Жазоир футбол федерацияси томонидан бўлган кўплаб юрисдикция мурожаатларига рад жавоби берилди. Шу сабабли Жазоир ҳукуматидан ушбу носоғлом футбол рақобати боис жиддий фожеа чиқиб кетишини олдини олишини сўраб қолардим.

Барчага тинчлик ва муваффақият тилаб қоламан. Мағлубият умидсизлик дегани эмас. Уни шунчаки ортда қолдириб кетиш керак", - деб ёзади Это'О ўз инстаграмида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика