UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  6 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  4 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0

Етакчилар ўз ўрнида: А Серия 5-тури қандай ўтди? Янгиликлар

Етакчилар ўз ўрнида: А Серия 5-тури қандай ўтди?

23-27 октябрь кунлари А Серия 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Ювентус" ғалаба қозонолмади

"Ювентус" Чемпионлар Лигасидаги ғалабасидан сўнг, А Серияда ҳам ғолиб бўлишга аҳд қилди. Ва ниҳоят Дибалани асосий таркибда майдонга туширди. Биринчи вазият Бернардескида пайдо бўлди, у Рабьодан ажойиб пас олди ва 1 га 1 чиқди, бироқ голкиперни алдай олмади. Майдон эгалари бор кучи билан олдинга ҳаракат қила бошлашди. Бернардески сал ўтиб тўпни Куадрадога зарба бериши учун қулай тарзда етказди, лекин колумбияликнинг уринишидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди. Кейин эса Рабьо яна бир ажойиб узатмани Моратага етказиб берди, испаниялик тўпни дарвоза томонга қараб тепди, лекин ҳакам буни ўйиндан ташқари ҳолат деб эълон қилди. 

"Мастифлар" иккинчи таймда назоратни ўз қўлларига олдилар. Дзакканьи жарима майдонига ажойиб пас етказиб берди, захирадан майдонга тушган Фавилли эса бир тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Лекин кўп ўтмай жароҳат олди ва 6 минутгина ўйнашга улгурган ўйинчи майдонни тарк этди. Пирло эса Кулушевскини ўйинга туширди ва бу яхши самара берди. Швед дарҳол "кекса синьора"нинг ҳужумларини янада хавфли кўриниш олишига сабаб бўлди ва 77-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Ўйин сўнгида "Ювентус" иккинчи голни уриши мумкин эди, аммо Марко Сильвестри тўпни ушлаб қолди. Мезбонларни дуранг натижа қониқтирмади, омад етишмади-да дейишлари мумкин, аммо Андера Пирлога бериладиган саволлар тобора кўпаймоқда.


"Интер" ғолиб бўлди

Дербидаги мағлубият ва Чемпионлар Лигасидаги омадсизликдан сўнг "Интер" бу сафар бор важоҳати билан майдонга тушди. Контенинг бахтига бир қатор ўйинчилари сафга қайтганди, аммо ҳаммаси эмас. Учрашув бошиданоқ Видаль ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ ҳимоячи жасурлик билан зарбага ташланди ва дарвозасини тўпдан сақлаб қолди. Лаутарода ҳам шундай яхши имконият бўлди, лекин тўп рикошет бўлиб бурчак томонга учиб кетди. Икки жамоа ҳам асосан майдон марказида ҳаракат қилди, шу сабабли танаффусгача гол бўлмагани ажабланарли эмас.

Танаффусдан кейинги таймнинг биринчи ярмигача ҳам шундай вазият бўлди. "Интер"нинг бахтига Ромелу Лукаку яхши ҳаракат қилди. У Барелладан пас олганидан кейин иккита ҳимоячини алдаб жарима майдонига борди ва аниқ зарба бериб, гол урди. Маран майдонга Шомуродовни туширди, бироқ "Женоа" ярим ҳимоячилари ҳеч қанақасига тўпни Элдорга етказиб беролмадилар. Бу орада эса "Интер" яна бир бор гол уришга муваффақ бўлди. Баҳс сўнгида "Интер" тарбияланувчиси Пинамонтида яхшигина имконият бўлганди, аммо тўп дарвозадан юқори ўтиб кетди.


"Сампдория" "Аталанта"дан устун келди

Чемпионлар Лигаси доирасида "Митьюлланд" устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоани энди тўхтатиб бўлмайдиганга ўхшаганди. Бироқ "Сампдория"га қарши ўйиннинг стартидаёқ бирин-кетин муаммолар туғила бошлади. Миккель Дамсгор олдиндаги бўш зонада турган Квальяреллага тўп етказиб берди, Фабио эса бундан унумли фойдаланиб, 13-дақиқада ҳисобни очди. Қизиқ, меҳмонлар шу голдан кейин ҳужум қила бошлашди ва пенальти ишлаб олишди. Квальярелла тўп ёнига борди ва тепди, аммо Спортьелло гол бўлишига имкон бермади.

"Аталаната" эса танаффусдан кейин ҳам уйғонолмади. Бундан унумли фойдаланган "Сампдория" баҳсда ҳукмронлик қилишда давом этди ва яхши натижага эришди. Якуб Янкто жаримага ажойиб тарзда тўпни етказиб берди, Торсби эса боши билан дарвозани ишғол қилди. Фақатгина шу голдан кейин "Аталанта" ўзига келди ҳамда жамоа ҳужум қилиши ва буни жуда яхши билишини эслатиб қўйди. Мезбонлар пенальти ишлаб олишди ва Сапата бу имкониятдан унумли фойдаланди. "Бергамасклар" ҳисобни тенглаштиришга ошиқишди, бироқ бунинг ўрнига қарши ҳужумга тўқнаш келишди. Бальде Кейта тўп билан деярли бутун майдонни босиб ўтди ва Янктога тўпни оширди, у эса дарвозабонга имкон қолдирмади. "Аталанта" узоқ вақтдан бери А Сериянинг кетма-кет икки ўйинида мағлуб бўлди. "Сампдория" эса борган сари юқорироқ кўтарилмоқда ва бу мақташга арзигулик иш.


"Наполи" "Беневенто"ни мағлуб этди

Бу ўйинда бир йўла 2та интрига бор эди. Биринчидан, асримизнинг бошларида "Милан"да порлаган икки юлдуз Индзаги ва Гаттузо қарама-қаршилиги, иккинчидан ака-укалар тўқнашуви. Ўйин анча сокин руҳда бошланди, рақиблар илк дақиқадан "очилиб", ҳужумга "учишга" шошилмасди. Биринчи "зарбани" "Беневенто" футболчилари беришди. Лападулла тўпни Инсиньега етказиб берди ва Роберто яқин масофадан Мерет дарвозасини "ўққа тутди". Жавоб ўзини куттириб қўймади, нариги жамоа сафида ҳаракат қилаётган Робертонинг акаси Лоренсонинг узоқ масофадан йўллаган тўпини дарвозабон эгаллаб олди. 

Умуман олганда 1-бўлимда "Наполи"нинг ишлари у қадар қовушмади ва жамоа секин-аста ўйинини кучайтириб борди. Иккинчи бўлимни Гаттузо шогирдлари агрессив ҳаракатлар билан бошлашди ва Инсинье айланма зарба билан тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди. Ака-укаларнинг А Серия доирасидаги ўйинда турли икки жамоа сафидаги голлари амалга ошди. Кўп ўтмай Лоренцо дубль қайд этиши мумкин эди, бироқ бош билан берилган зарбадан кейин дарвозабон ажойиб ҳаракат билан тўпни қайтариб юборди. "Наполи" майдонда устунлик қилишда давом этди ва рақиб ҳимоясига босимни камайтирмади. Барчаси голга қараб кетарди. Инсинье Политанога узатмани амалга оширди, ҳимоячиларни ўзи билан олиб кетган Матео тўпни Петаньяга қолдирди ва ҳужумчи кучли зарба билан "Наполи" сафидаги биринчи голини нишонлади. Қолган вақт давомида Фабиан Руис ва Политанода яхши имконият бўлди, аммо таблодаги ҳисоб бошқа ўзгармади. 



"Милан" ва "Рома" ишончни оқлашди

Турни якунлаб бериши режалаштирилган ўйинда барча қизиқ воқеалар 2-дақиқадан бошланди. Леао қулай имкониятда турган Златанга тўпни етказа олди, швециялик эса биргина уриниш билан тўпни дарвозабон етолмайдиган тарзда йўллади. "Россонери"нинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади, Пеллегрини бурчак тўпини амалга оширди, Доннаруммани ўрнини эгаллаган Татарушану хатога йўл қўйди ва Жеко қаршиликсиз тўпни бўш қолган дарвозага йўллади. Қизиқ жиҳати даҳшат бошланган биринчи бўлимнинг қолган дақиқалари анча ҳотиржам ўтди ва қолган қизиқ воқеалар иккинчи бўлимда бўлди.

Леао катта тезликда қанотдан ажойиб тарзда олдинга ўтиб борди ва тўпни Салермаксга етказди, ярим ҳимоячи биринчи ҳаракати биланоқ тўпни юқори бурчакка йўллади. "Милан" ўйинни бошқара бошлади ва "Рома" бунга муносиб жавоб бера олмасди. "Бўрилар"нинг ҳужумда чинакам хавфли вазиятлар яратишда муаммоларга дуч кела бошлади. Бу каби ҳолат Педрога нисбатан қўполлик сабаб белгиланган бироз ғалати пенальтигача давом этди. Такрорий лавҳани кўраркансиз, Бенассернинг ўйинида қоида бузилишини топиш қийин эди, лекин тўп олдига Верету келди ва Татарушануга имкон қолдирмади. Бироз ўтиб энди Манчини Чалҳаноглуга нисбатан қоидани бузди ва яна пенальти. Зарбани албатта Златан амалга оширди ва мавсумдаги 6-голини уриб, тўпурарлар пойгасида етакчи бўлиб олди. Шундай бўлса-да, бурчак тўплари "Милан"га катта муаммога айланди. Кумбула футболчилар тўпланиб қолган, ноқулай бир вазиятда тўпни дарвозага йўналтира олди ва якуний ҳисобни ўрнатди. "Милан" илк бор очко йўқотди, лекин бу ўйинни ҳам омадлилар қаторига қўша олади. "Рома" ҳам омадсиз стартга қарамай, ўзини яхши томондан кўрсата олди.

Шунингдек, "Фиорентина" "Удинезе" устидан ғалаба қозонди, "Лацио" "Болонья"ни мағлуб этди, "Сассуоло" ва "Торино" дуранг ўйнади.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика