UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  9 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  6 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Етакчилар баҳси: А Серия 18-тур якунлари Янгиликлар

Етакчилар баҳси: А Серия 18-тур якунлари

15-18 январь кунлари Италия А Сериясининг навбатдаги тур баҳслари бўлиб ўтди.

"Ювентус" "Интер"га ғалабани бой берди

Узоқ вақтдан буён илк марта "Интер" "Италия дербиси"га турнир жадвали ўринлари бўйича "Ювентус"дан юқори поғонада етиб келди. Баҳс "Ювентус"нинг ҳужуми билан бошланди, меҳмонлар гол ҳам уришди, бироқ Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди. Кейинги ҳужумда "Интер" аниқлик билан ҳаракат қилди. Видаль Бареллага тўпни оширди ва жарима майдонига қараб югурди. У ерда Николадан ҳаводан етказилган тўпни қабул қилиб олди ва боши билан уни дарвозага жойлаб қўйди. Шундан сўнг, "Ювентус" ҳужумга ўтиши керак эди, бироқ вазиятлар кўпроқ унинг дарвозаси ёнида яратилди. Лукаку хавфли зарба берди, ундан ҳам хавфлироқ зарбани эса Лаутаро йўллади, аммо тўп бўш дарвозага кирмади. Тайм охирида эса Лукаку жуда кучли зарба берди, аммо унга бироз аниқлик етишмади.


Танаффусда Пирло жамоани жонлантиришга ҳаракат қилди, лекин "Интер" яна тезкорлик билан рақиб дарвозасини ишғол этди. Бастони ўз майдони томонда Бареллага тўпни ажойиб тарзда ҳаводан етказиб берди. Италиялик ярим ҳимоячи эса гол уришга муваффақ бўлди. Лекин шу гол ҳам "Ювентус"ни уйғотолмади. Ўйин сўнгигача икки жамоа ҳам ҳужумга ўтиб, бир неча бор хавфли вазиятлар яратишди. Аммо мухлислар бошқа гол кўришмади.


"Лацио" "Рома"ни мағлуб этди

Турни Рим дербиси очиб берди. Ушбу баҳсда "Рома" фаворит ҳисобланаётган эди. Одатда, "Рома" ўйинни кучли бошлайди, бироқ "Лацио" футболчилари бунга тайёр туришганди. Темп бироз сусайганда, Иммобиле шериги Ладзаррига тўпни оширди, у эса жарима майдонига кириб борди. Ибаньеснинг кичик хатоси туфайли 14-дақиқада ҳисоб очилди. "Рома" шок ҳолатига тушиб қолганидан унумли фойдаланган "Лацио" яна битта гол уришга муваффақ бўлди: Ибаньес жарима майдонида Ладзаррини йиқитди, аммо ҳакам ҳуштак чалгунча, у орқароқдаги Луис Альбертога пас беришга улгурди. Испан эса эҳтиёткор зарба билан гол урди. "Рома" танаффусгача гол ура олиши муҳим эди. Бироқ жамоа бунинг уддасидан чиқолмади.


"Лацио" жуда кучли ўйин намойиш этди, танаффусдан кейин ҳам вазиятлар ярата олди. "Бургутлар" мудофаада хатосиз ҳаракатланишди, "Рома" эса Рейна дарвозасига йўл топа олмади. Бироқ "Лацио" 67-дақиқада яна гол уришга эришди. Шундан кейингина "Рома" бир неча вазият яратди, бироқ гол бўлмади. "Лацио" муҳим ғалабани қўлга киритди ва етакчиларга яқинлашиб олди.


"Наполи" "Фиорентина"ни янчиб ташлади

Женнаро Гаттузо шогирдлари илк дақиқалардан олдинга ташланишди ва ҳисобни очишди. Лозано қанотдан жарима майдони ичига узатмани амалга оширди, Петанья тўпни қабул қилиб Инсиньега етказди, Лоренсо эса 5-дақиқадаёқ тўпни даврозага жойлаб қўйди. "Фиорентина"ни бу ҳолат синдириб қўймади ва жамоа мувозанатни тиклаш учун ҳужумга ўтди. Бирагининг узатмасидан кейин кутилмаганда Демме тўпни ўз дарвозаси томонга буриб юборди, лекин "Наполи"ни тўсин қутқариб қолди. Кўп ўтмай ярим ҳимоячи нафақат ўз жамоаси дарвозасига, балки рақиб томонга ҳам яхши зарба йўллай олишини кўрсатиб қўйди. Демме ҳужумни бошлаб берди ва Петаньядан қайта қабул қилиб олгач, жарима майдони ичидан тўпни тўғри дарвозага йўллади. Айнан шу гол "Фиорентина"нинг умидларини пучга чиқарди. Орадан икки дақиқа ўтгач, Инсинье атрофига 4 нафар рақибини йиғиб олди ва жарима майдонига узатди, у ерда Лозано ҳаммадан чаққонроқ ҳаракат қилди. Ҳали бўлим якунланиб улгурмасдан, Зельинский узоқ масофадан тўпни Дронговский дарвозасига жойлаб қўйди. Бунақасини "фиалкалар" кутмагани турган гап.

Амалда иккинчи бўлимни ўтказмаса ҳам бўларди. Лекин "Наполи" танаффусдан кейин ҳам тўхтамади ва вазиятлар яратишда давом этди. Дронговский бир неча бор жамоасини ўта мушкул вазиятларда қутқарди ва айнан у бўлмаганида "Фиорентина" учун барчаси бунданда қўрқинчлироқ бўлиши мумкин эди. Бироқ пенальтидан Инсинье 5-голни киритган вазиятда у ҳам ҳеч нима қилолмади. "Фиорентина" шу куни худди майдонда бўлмагандек тасаввур уйғотди. Натижада, захирадан ўйинга қўшилган Политано ажойиб рейддан сўнг дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди ва якуний ҳисоб ўта йирик кўриниш олишини таъминлади.


"Кротоне" "Беневенто"дан устунроқ

"Кротоне" бу ўйиндан аввал охирги поғонани банд этиб турганди. Лекин "акулалар" шу қадар кучсиз дейишга тил бормайди. Сўзимиз исботи сифатида 4-дақиқада Рисполи яхши узатмани амалга оширди ва Глик Нванкво билан курашда тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб юборди. "Беневенто" ҳисобни тенглаштириш учун астойдил ҳаракат қилди ва зарбалар берди. Лекин ана ўша зарбаларга аниқлик етишмасди. "Кротоне" эса ўз имкониятидан яна бир бор фойдалана олди. Нванкво бошлаган ажойиб комбинацияни унинг ўзи тамомлаши билан якун топди. Танаффусгача "Беневенто" нима қилса ҳам омади чопмасди, зарба қовушганда ҳам дарвозабон ишончли ҳаракат қилди.

Иккинчи бўлимда "Кротоне" узоқ чўзиб ўтирмай, ҳисоб йирик кўриниш олишини таъминлади. Ривьер қанотда ҳимоячиларни доғда қолдирди ва жарима майдонидаги Нванквони кўрди, ҳужумчи эса рақибларидан эпчилроқ ҳаракат қилиб мақсадига етди. Шу тариқа, "акулалар" ҳужумчиси А Серияда 6-голини нишонлади. Орадан 10 дақиқа ўтгач, Нванквонинг узатмасидан кейин Вулич қулай имкониятга эга бўлди ва тўпни узоқ бурчакка йўллади. "Беневенто" эса фақатгина битта гол билан жавоб беришга куч топди. Фальке узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба йўллади ҳамда тўп дарвозанинг "тўққизлигига" кириб кетди. Ғалаба қозонган бўлса-да, "Кротоне" ҳозирча охирги ўринда қолмоқда.


"Милан" етакчиликни сақлаб қолмоқда

"Россонери" "Интер" бу турда ғалаба қозонганини билиб ўйнарди ва хатога йўл қўймаслиги жуда муҳим эди. Агар 5-дақиқадаёқ нисбатан оддий вазиятда Чепителли жарима майдони ичида Ибрагимовични туртиб юбормаганида ўйин қандай бўлиши энди барча учун сир бўлиб қолади. Аммо пенальти белгиланди ва Златаннинг ўзи имкониятдан унумли фойдаланди. "Милан" гол уриб олганига қарамай, ҳужум қилишдан тўхтамади ва яна рақиб дарвозасини ишғол қилиш ниятида эди. Айниқса Калабриянинг уриниши яхши чиқди, лекин дарвоза устуни тўпни ўзига қабул қилди. "Кальяри" эса деярли ҳужумга ўтмасди ва Доннаруммани безовта қилмасди.

Иккинчи бўлим эса биринчиси каби бошланди. Орадан 5 дақиқа ўтгач, "Милан" яна гол урди. Калабрия тўпни қабул қилиб бироз олдинга юрган бўлди ва Ибрагимовичга ажойиб тарзда тўпни етказди. Эндигина сафга қайтган швециялик футболчи биринчи уринишда тўпни тўхтатди, кейингиси билан эса Краньони доғда қолдирди. Бундан сўнг "Кальяри"да имкон бўлди, лекин Симеоне яқин масофада Доннаруммани алдай олмади. Златанда хет-трик қайд этиш учун имкон бўлди, бироқ бу сафар Краньо унинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Ўйин шу йўсинда якунланадигандек эди. Лекин Салемаркиснинг четлатилиши "Кальяри"га умид бағишлади ва жамоа ҳужумга отилди. Вазиятларнинг бирида Черри боши билан орадаги фарқни қисқартириши мумкин эди. Бироқ тўп дарвоза тўрига бориб тушишни истамади ва ҳисоб бошқа ўзгармади.

Шунингдек, "Аталанта" ва "Женоа" дуранг ўйнади, "Сампдория" "Удинезе"дан кучлироқ чиқди, "Сассуоло" ва "Парма" ҳам дурангга рози бўлди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика