
"Челси"нинг кийиниш хонасида Виллаш-Боашни футболчилар қўллаб-қувватлашмасди. Баъзи етакчи футболчиларимиз унинг қўли остида бор кучлари билан ўйнашмаганди. Боашни кетиши ва Роберто ди Маттео келиши биланоқ жамоа ўйини сезиларли даражада кучайганди ва футболчилар бор эътиборларини майдонга қаратишган эди.