UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  3 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  1 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  3 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  15 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  19 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0

Эшитдик-да! "Сурхон" - "Машъал" ва АГМК - "Сурхон" учрашуви ҳакамлари жазоланди Янгиликлар

Эшитдик-да! "Сурхон" - "Машъал" ва АГМК - "Сурхон" учрашуви ҳакамлари жазоланди

Coca Cola Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Машъал" ва 5-туридан ўрин олган АГМК - "Сурхон" учрашувларида ишлаган қанот ҳакамлари жазоланди.

Эшитишимизга қараганда ПФЛ мазкур ўйинлардаги ҳакамликни кўриб чиқиш учун ЎФАга мурожаат қилган. Сабаби ҳакамларни ЎФА тайинлайди, ҳакамларга ўйинлар учун пулни эса ПФЛ тўлайди.

Клублар эътироз билдиришмаган бўлса-да ПФЛ шубҳали қарорлар қабул қилинган ўйинларни текшириш борасида ЎФАга мурожаат қилган, натижада юқоридаги икки ўйинда ишлаган қанот ҳакамлари бир нечта ўйинга четлатилган ва гонорарлари кесилган.

Айнан қайси ҳакамлар ва қайси хатолари учун четлатилгани ҳозирча бизга маълум эмас. ЎФА бу борада ҳозирча расмий маълумот бергани йўқ.


СУРХОН – МАШЪАЛ 2:2
Термиз. “Сурхон” спорт мажмуаси
Ҳакамлар
: Акобирхўжа Шукруллаев, Руслан Серазитдинов, Сардор Нишонбоев, Тўрабек Суюнов.
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Ахмед Тиллаев

АГМК – СУРХОН 1:0
Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Абдуҳамидулло Расулов, Олим Абдувосилов, Абдурашид Худайберганов.
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика