UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  9 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Металлург" ва "Сўғдиёна" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  8 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  7 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6

Эшитдик-да! "Қўқон-1912" Бубаньяга қизиқмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Қўқон-1912" Бубаньяга қизиқмоқда

Суперлига клублари янги мавсумга тайёргарлик кўриш билан бирга таркибни кучайтиришда ҳам фаол бўлишга интилишмоқда.

Бугунги кунда Тошкентда йиғин ўтказаётган "Қўқон-1912" клуби ўзбек футболига бегона бўлмаган легионерни таркибга қўшиб олиши мумкин.

"Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, қўқонликлар сербиялик футболчи Владимир Бубаньяга қизиқишмоқда. Томонлар келиша олишса марказий ҳимоячи янги мавсумни Бахтиёр Ашурматов қўл остида ўтказиши мумкин.

Бубанья ўтган мавсум "Сурхон" таркибида биринчи даврада 7та ўйинда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, сербиялик ҳимоячи 2018 йил айнан Бахтиёр Ашурматов бошқарган АГМК жамоасида тўп тепган ва Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққан.


Иван Йосович: "Янги мавсумни "Қўқон-1912"да бошлашимдан хурсандман"

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика