UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  4 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  4 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  6 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1

Эшитдик-да: Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади Янгиликлар

Эшитдик-да: Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Саудия Арабистони ҳамда Фаластинга қарши ўйин олдидан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган.

Эшитишимизга қараганда, Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида қўшни Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олган. Ўйин 9 ноябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ноябрда ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда иккита расмий ўйин ўтказади. Саралаш босқичи доирасида дастлаб 14 ноябрь куни Саудия Арабистони меҳмон бўлса, кейинчалик 19 ноябрь куни Фаластинга қарши ўйин орқали иккинчи даврага старт берилади.

Айни пайтда терма жамоамиз ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичининг "D" гуруҳида 4-турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика