UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Япония эмас, Ироқ билан ўйнайди Янгиликлар

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Япония эмас, Ироқ билан ўйнайди

Хабарингиз бор, 22-30 март ФИФА кунлари ҳисобланади.

Бироқ пандемик вазият туфайли Осиё қитъасида март ойида ўтиши керак бўлган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг деярли барчаси июнь ойига қолдирилди.

Ўзбекистон терма жамоаси март ойида расмий ўйинда майдонга тушмаслиги аниқ. Шу боис терма жамоамиз ФИФА кунлари доирасида ўртоқлик учрашуви ўтказишга қарор қилди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Япония футбол ассоциацияси Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида таклиф билан чиққан. Унга кўра баҳс Японияда ўтиши керак эди ва бунинг эвазига мезбонлар барча харажатларни ўз ҳисобларидан амалга оширишга тайёр эдилар. Бироқ бу таклиф рад қилинган ва Тошкентда Ироқ билан ўйин ўтказишга қарор қилинган.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 2019 ва 2020 йилларда Ироқ билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган. Япония билан сўнгги ўртоқлик ўйинимиз эса 2015 йилда бўлиб ўтган.

Рейтинг: -82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика