UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:15Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  1 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  11 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  17 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  2 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  7

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Япония эмас, Ироқ билан ўйнайди Янгиликлар

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Япония эмас, Ироқ билан ўйнайди

Хабарингиз бор, 22-30 март ФИФА кунлари ҳисобланади.

Бироқ пандемик вазият туфайли Осиё қитъасида март ойида ўтиши керак бўлган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг деярли барчаси июнь ойига қолдирилди.

Ўзбекистон терма жамоаси март ойида расмий ўйинда майдонга тушмаслиги аниқ. Шу боис терма жамоамиз ФИФА кунлари доирасида ўртоқлик учрашуви ўтказишга қарор қилди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Япония футбол ассоциацияси Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида таклиф билан чиққан. Унга кўра баҳс Японияда ўтиши керак эди ва бунинг эвазига мезбонлар барча харажатларни ўз ҳисобларидан амалга оширишга тайёр эдилар. Бироқ бу таклиф рад қилинган ва Тошкентда Ироқ билан ўйин ўтказишга қарор қилинган.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 2019 ва 2020 йилларда Ироқ билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган. Япония билан сўнгги ўртоқлик ўйинимиз эса 2015 йилда бўлиб ўтган.

Рейтинг: -82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика